Америка етакчи қўмондони Афғонистондаги ички уруш ҳақида огоҳлантириш берди
(last modified Thu, 01 Jul 2021 09:22:37 GMT )
июл 01, 2021 14:22 Asia/Tashkent
  • Америка етакчи қўмондони Афғонистондаги ички уруш ҳақида огоҳлантириш берди

Афғонистонда НАТО ва Америка кучлари қўмондони генерал Остин Скот Миллер сешанба куни ўтказилган матбуот анжуманда Афғонистонда хавфсизлик шароити ямонлашиши ва ушбу мамлакатда ички уруш юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Унинг айтишича, агар бу мамлакат халқаро кучлар чиқишидан кейин бирлаша олмаса, унда "оғир вазъият" юзага келиши мумкин.

"Хавфсизлик ҳолати ҳозирча яхши эмас...Агар вазъият шу тарзда давом этса, албатта фуқаролик уруши юзага келиши мумкин. Бу дунё учун тўғдириши мумкин"-деди Миллер. 

Афғонистонда НАТО ва Америка кучлари қўмондони генерал Остин Скот Миллер

У Толибонни ўтган йили Қўшма Штатлар билан имзоланган келишувга мувофиқ зўравонликни камайтирмаётганоликда айблади. 

Бу изҳорот Афғонистондаги НАТОга аъзо мамлакатлар ва америкалик ҳарбийларнинг ушбу мамлакатни тарк этаётган бир пайтда изҳор этилди. Германия армияси сешанба куни кечқурун ўзининг охирги ҳарбийларини Афғонистондан чиқарганини ва шу тартиб билан Афғонистондаги 20 йиллик маъмурияти охирга етганини эълон қилди. 

2021 йил май ойида АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондан чиқиб кетганидан бери Толибон гуруҳи Афғонистоннинг кўплаб жойларида ва босиб олинган ҳудудларда ўз фаолиятини кучайтирди. 

БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Дебора Лионс етти кун олдин Толибон гуруҳи сўнгги икки ой ичида Афғонистоннинг 370 туманидан 50дан ортиғини ўз назорати остига олгани, кўплаб шаҳарларни ўраб олгани ва Кобулга яқинлашганини эълон қилди. 

Сўнгги пайтларда, Толибон гуруҳи мамлакатдаги 100дан ортиқ туманларини ўз назоратига олишини иддао қилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, АҚШнинг Афғонистон армияси кучларини ҳаводан қўллаб-қувватламаганлиги билан боғлиқ.

Америка етакчи қўмондони Афғонистондаги ички уруш ҳақида огоҳлантириш берди

Бундан олдин АҚШнинг баъзи расмийлари Кобул ҳарбий кучлар чиқиб кетганидан кейин бир неча ой ичида Толибон қўлига ўтиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистондаги қўшинларининг ярмидан кўпини ва баъзи жиҳозларини олиб чиқди ва 11 сентябрга қадар Америка ҳарбийларини тўлиқ чиқариш режалаштирилган. 

Толибон гуруҳининг олдинга силжиши ва ҳозирда фуқаролик уруши ҳақида огоҳлантириш икки бараварга ошган хавфсизликнинг оғир вазъияти асосан АҚШ ва унинг НАТО ташкилротидаги иттифоқчиларининг масъулиятсизлик билан чиқиб кетиши билан боғлиқдир. 

Америка 2001 йили 11 сентябрь ҳодисасидан сўнг терроризм билан қарши курашиш ва Ал-Қоида билан ҳамкорлик қилишда айблаб Афғонистонда Толибон гуруҳининг ҳукуматини ағдариш баҳонаси билан ушбу мамлакатга ҳужум қилди ва Толибон режимини ағдарди. Вайронагарчилик ва нотинчликлардан бошқа самара бермаган ушбу ҳарбий ишғолгарлик минглаб афғон ноҳарбийлари ҳалок бўлишди. 

Америка президенти Жо Бойден бир неча вақт олдин 2021 йил 11 сентябрга қадар америкалик ҳарбийларни Афғонистондан чиқаради деб ваъда берган эди. У Америка гирифтор бўлиб қолган энг узоқ давом этган урушни тугатиш вақти етиб келган,-деб таъкидлади. Афғонистонгнинг етакчи айрим расмийлари ва экспертлар НАТО ва америкалик кучларнинг чиқишидан сўнг ушбу мамлакатда қудрат бушлиги ижод бўлиши ва Толибон гуруҳи Афғонистонда фуқаролик урушини кенгайтириш учун ушбу масаладан сўистеъмол этишидан огоҳлантириш берган эдилар.  

Америка ва Афғонистон президентларининг учрашуви 

Вол Стрит журнал газетаси ўзининг бир мақоласида Америка ҳарбий расмийлари ва разкедка экспертларининг фикри шулким, Афғонистон ҳукумати ва ушбу мамлакатнинг пойтахти Кобул шаҳри Америка кучлари чиқишидан сўнг  6-12 ой давомида ағдарилиши мумкин. Агарчи Афғонистон президенти Ашраф Ғани ушбу мамлакатнинг хавфсизлик кучлари Толибон гуруҳини мағлуб этиш қудратига эга деб иддао қилмоқда. Аммо айрим экспертлар Афғонистоннинг турли туманларида Толибон гуруҳининг ғалаба қозониши ва ҳозирги хавфсизлик ва ҳарбий жараённи назарга олиб, ушбу мамлакатдан хорижий кучларнинг чиқиши, ҳаво орқали қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги билан афғонистон Толибон гуруҳи қўлига ўтиш эҳтимолини икки бараварга кучайтиради,-деб фикр билдиришмоқда.

Жо Бойден Ашраф Ғани билан учрашуви чоғида Америка ўз ҳарбийларини ушбу мамлакатдан чиқаришидан кейин ҳам Афғонистонни қўллаб-қувватлашни давом эттиради, аммо ҳарбий ллаб-қувватламайди,-деб ваъда берди. 

Афғонистоннинг ҳозирги хавфсизлик оғир вазъиятида Америка  Афғонистон давлатини ҳарбий қўллаб-қувватламайди деган маъносидадир. 

Афғонистон масалалари бўйича эксперт Муҳаммадризо Фирқоний шундай деб айтади: "Афғонистооннинг марказий давлати Американинг амалий ва майдондаги ҳимоясига умид қилиши мумкин эмас. Бошқача қилиб айтганда, Қўшма Штатлар Ашраф Ғанийни умидсизлантирди ва Толибон гуруҳи позицияларига ҳужум қилиш умидини рад этди."