Муқаддас мудофаа ҳафталиги (1-қисм)
Босқинчи душманга қарши 8 йиллик қаршилик
1980 йил 22 сентябр куни Ироқ Баъс режими Исломий Эронга бостириб кирган эди. Эрон тақвимида 22-28 сентябр кунлари Муқаддас мудофаани хотирлаш ҳафталиги этиб белгиланган.
Муқаддас Мудофаанинг саккиз йиллик машаққатлари, тажовузкор душман -- Баъс ва унинг Шарқ ва Ғарб ҳомийларининг бир миллатга қарши шафқатсиз тажовузи ва халқнинг қаҳрамонларча курашидаги муҳим лаҳзларни эслатади.
Шу нуқтаи назардан қараганда, муқаддас мудофаа даври фитна ва душманликка қарши кучли таянч ва қимматбаҳо захира саналади.
Саддом режимининг Эронга қарши уруши, 1980 йил 21 сентябрда Ислом инқилоби ғалабасидан 19 ой ўтгач, бошланди.
Саддом режими Эронга қарши босқинчилик урушида Шарқ ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланди, турли хил оммавий қирғин қуроллари ва ҳатто кимёвий қуролларга ҳам эга эди. Саддом ракеталари кўплаб шаҳарларни нишонга олди ва минглаб бегуноҳ одамлар қурбон бўлди.
Урушнинг бошланиши билан Ислом Жумҳуриятини ағдариш учун Эронга қарши тўғридан-тўғри кураш душманларнинг биринчи мақсадига айланди. Бироқ ушбу фитна саккиз йилдан кейин мағлубиятга юз тутди.
Буюк Эрон халқи 8 йиллик уруш пайтида жанг майдонида намунали қатъият ва қаршилик кўрсатиб, душманга ва тажовузкор режимни қўллаб-қувватловчи ҳукмрон кучларга ўзининг ҳақиқий иқтидорини кўрсатди ва ҳар доим фитна ва таҳдидларга қарши тура олишини исботлади.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Муқаддас мудофаа даври ютуқларини ифодалаб, бу борада муҳим масалаларни таъкидлаганлар.
- Ул ҳазрат нутқларидан бирида Муқаддас мудофаа даврини хазина сифатида таърифлаб, дейдилар: "...урушнинг катта моддий ва маънавий харажатларига қарамай, Эрон халқининг саккиз йиллик Муқаддас мудофаадаги ютуқлари харажатларга нисбатан жуда каттадир. Саккиз йиллик Муқаддас мудофаа тажрибаси шуни кўрсатдики, барча қийинчиликлар ва тазйиқлар, молиявий манбаларнинг етишмаслиги ва кўплаб муаммоларга қарамай, жаҳон қудратларининг манманликлари ва асоссиз талабларига қарши туриш мумкин. Саккиз йиллик Муқаддас мудофаа даврида Эрон миллатининг қаршилиги туфайли, исломий ва исломий бўлмаган мамлакатларнинг кўплаб нуфузли шахслари ва фаол ақллари, бўш қўллар билан қудратли мудофаа қилиш мумкинлигига амин бўлишди."
Саккиз йиллик уруш даврида бирдамлик ва миллий ғурур руҳи ёшларни жасорат ва куч билан душманга қарши туришга ва ҳеч қандай қудратдан қўрқмасликка ундади.
Эрон миллатининг тажовузкор душманни қувиб чиқаришга бўлган қатъийлиги ва фронт ортида кучли халқ қўллаб-қувватлаши туфайли жангчиларнинг жанг майдонларида мисли кўрилмаган қаршилик кўрсатиши, Муқаддас мудофаа ғалабасига сабаб бўлган икки муҳим ва асосий унсур ҳисобланади. Бу даврда Хуррамшаҳрни озод қилиш ва улуғ фатҳлар каби буюк достонлар шаклланди.
Душманларнинг турли ҳарбий, хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий таҳдидларига қарши мамлакатнинг мустаҳкам хавфсизлигини таъминлаш, Эрон халқининг муқаддас мудофаадаги курашининг муҳим ютуқларидан биридир. Гарчи бу таҳдидлар бугунги кунда ҳарбий амалиётлар кўринишида аҳамиятли бўлмаса-да, улар барибир юмшоқ урушда стратегик мақсад ҳисобланади. Максимал иқтисодий санкциялар жорий этиш ва Эроннинг географик чегаралари атрофида нотинчлик яратиш ҳамда минтақадаги сионизм ва терроризмнинг таъсири бу юмшоқ урушнинг қуроллари ҳисобланади.
Ғалабагача бўлган 8 йиллик қаршилик даврида Ислом жумҳурияти ҳеч ким билан ўз хавфсизлиги бўйича ҳеч қандай илтифоти йўқлигини кўрсатди ва бу ёндашув билан таҳдидларга мутаносиб равишда ҳарбий қаршилик қудратини оширди.