Муқаддас мудофаа даври ютуқларига бир назар
(last modified Sat, 25 Sep 2021 18:00:27 GMT )
сентябр 25, 2021 23:00 Asia/Tashkent
  • Муқаддас мудофаа даври ютуқларига бир назар

 8 йиллик муқаддас мудофаа йиллари мисли кўрилмаган ютуқларга эришилди.

Муқаддас мудофаа йилларида Эрон миллатининг душманларга қарши бирлиги ва яхлитлиги намоён бўлди. Ҳамма, шу жумладан армия, Исломий Инқилоб соқчилари корпуси, Басиж кучлари ва полиция Эроннинг душманга қарши мардона кураши тарихидаги энг буюк қаҳрамонлик эпосларини, мардлик, Ватан учун жонини нисор қилиш ва фидоийликни ёзиб қолдириш учун тажовузкор душманга қарши метиндек бирлашдилар. 

 Америка  Қўшма Штатлари ва Европа давлатлари Эронга қарши урушда Ироқдаги Баас режимининг асосий қўллаб -қувватловчилари бўлишди ва Садом режимини жиҳозлаш орқали Ироқдаги тажовузкор урушнинг давом этишига йўл очишди. Бу давр гарчи эрон миллатига улкан зулм бӯлсада, қийинчилик ва таҳдидлар душманларга қарши Эрон миллатининг мустаҳкамланиши учун катта имконият яратиб, Эроннинг барқарор ҳарбий кучга эга бўлишида бурилиш нуқтасига айланди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари муқаддас мудофаа даври ютуқларини ифодалашда муҳим нуқталарга ишора қилдилар.

Шу муносабат билан,  ўз нутқларидан бирида муқаддас мудофаа даврини хазина дея таърифлаб, бу қимматли захирани уни унутишга уринаётган душманларнинг иродасига қарши Эроннинг тараққиёти, миллий ўсиши, барча одамлар ва ёшларнинг турли соҳалардаги тайёргарлиги учун доимо яшаб қолиши ва ардоқланиши зарурлигини таъкидладилар.

Эрон Ислом Жумҳурияти юклатма урушдан кейинги йилларда ҳарбий, иқтисодий, илмий ва технологик соҳаларда катта ютуқларга эриша олди. Бу тараққиётнинг кўп қисми саккиз йиллик муқаддас мудофаа жангчиларининг жонбозликлари ва фидоийликлари ҳисобига бўлди. Улар ўша пайтдаги ғоялардан ўрнак олиб, ҳарбий тўсиқларни яратиб, Эронни бошқа жаҳон қудратлари қаторига қўшдилар.

Ҳарбий майдонда қўлланилган технологиялар мудофаа ва мамлакатлар хавфсизлиги соҳасида муҳим таъсир кўрсатади, шунинг учун билимга асосланган қудрат самарали мудофаа ва ҳарбий тӯсиқ яратишнинг самарали омилидир. Баъзи давлатлар ҳарбий салоҳиятдан фойдаланиб ӯз хавфсизлигини оширишга муваффақ бўлишди. Саккиз йиллик юклатма ва тенг бўлмаган урушни бошидан кечирган исломий Эрон, ҳарбий қудратини кенгайтириш учун юклатма уруш пайтида қӯлга киритган тажрибасидан фойдалана олди. Бироқ, Эрон юклатма  урушнинг зарари ва харажатларидан ҳали қутула олгани йӯқ; Аммо саккиз йиллик муқаддас мудофаа тажрибаси шуни кўрсатдики, таҳдидларга қарши тура оладиган кучли Эронни қуриш учун унинг ички имкониятларига таяниб, ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш зарур. Бунга асосланиб, мудофаа саноатининг маҳаллий истеъдодлари ва ички имкониятларига таяниб, ҳарбий фан ва технология мутахассислари маҳаллий тажриба ва билимлар асосида мамлакатнинг мудофаа эҳтиёжларини қондира олдилар.

Шу муносабат билан, Эрон Ислом Жумҳурияти таҳдидлардан сақловчи қудратни сақлаб қолиш учун иккита стратегик мақсадни кўзда тутади:

Биринчи мақсад: мудофаа саноатининг зарур секторларда, хусусан,  стратегик аҳамиятга эга ракеталарга қарши мудофаа қобилияти соҳасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш.

Иккинчи мақсад: Кадрлар ва ихтисослашган мутахасисларни тайёрлаш ва малака ошириш механизмларидан фойдаланиш масалаларига жиддий эътибор қаратиш ва бу йўналишдаги ҳаракатни тезлаштириш учун зарур рағбатлантиришларни йӯлга қӯйиш.

Эрон Ислом Жумҳурияти қуролли кучлари юклатма саккиз йиллик урушда, жаҳон кучларининг кенг қамровли санксияларига қарамай, мавжуд имкониятлар ва  ички  ихтирочи кучларнинг имкониятларидан фойдаланиб, жанг майдонида жангчиларнинг эҳтиёжларини қондириш билан бирга мамлакат мудофаа саноати учун кучли тузилмани ярата олди.

Эрон Ислом Жумҳурияти, албатта, ҳеч қачон минтақада ҳарбий кескинликка интилмаган.  Аммо у душманларга ва тажовузкорларга  хоҳлаган вақтда ва хоҳлаган жойда хавфсизликни бузадиган элементларга зарба бера олиши ва мудофаа қобилиятини ҳамда душманни қайтарувчи қудратини ошириш учун ҳеч кимдан рухсат сўрамаслигини кӯрсатиб қӯйди.