Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 19 август– 26 сентябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
- Ўзбекистон Афғонистон билан қуруқлик ва темир йўл орқали алоқаларни тиклайди
- Ўзбекистон президенти сайлови бўйича президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти бошланди
- Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлади
- 11 нафар ўзбекистонлик ўлимида айбланган аёлга ҳукм ўқилди
****
Ўзбекистон президентининг махсус вакили, Тошкент ва Кобул ўртасида қуруқлик в темир йўл алоқаларини ўрнатлишини эълон қилди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон ишларидаги махсус вакили Исматулла Эргашев коронавирус пандемияси бошлангани ортидан ёпилган Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара қайта очилади ва биз пандемия пайтида афғонистонистонликларга ҳозир керак бўлган озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб берамиз деб изоҳлади.
Эргашев шунингек, эндиликда Афғонистондаги вазирликлар ва бошқа ташкилотлар вақтинча иш олиб бормоқда ва Кобул давлатини қулашидан кейин тартибсизликларни олдини олиш ва одамларнинг оддий ҳаётинии давом эттириши мақсадида тузилган деб изоҳлади.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Толибон гууҳи келажакда инклюзив ҳукумат тузишга ваъда бермоқда деб таъкидлади.
****
Кеча 20 сентябр Ўзбекистон президенти сайлови бўйича президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига старт берилди.
Ўзбекистон президенти сайлови бўйича президентликка номзодлар учун сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг республика телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг маҳаллий телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти, “Янги Ўзбекистон”, “Правда Востока”, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Овози тожик”, “Нурлы жол” газеталарида бепул ажратиладиган нашр майдони, маҳаллий газеталарда бепул ажратиладиган нашр майдони тасдиқланган.
Сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:
биринчи – Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Нарзулло Обломуродов;
иккинчи – Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Мақсуда Ворисова;
учинчи – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Шавкат Мирзиёев;
тўртинчи – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Алишер Қодиров;
бешинчи – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод – Баҳром Абдуҳалимов.
Оммавий ахборот воситалари сайловолди ташвиқоти даврида бепул ажратиладиган эфир вақти ва нашр майдони доирасида номзодларнинг сайловолди ташвиқоти даврида чиқишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиши, янгиликлар дастурларида ва бошқа ахборот материалларида номзодларнинг сайловолди тадбирларини ёритишда тенглик принципига риоя қилиши, бепул ажратилган эфир вақти ва нашр майдони доирасида эфирга узатилаётган ҳамда чоп этилаётган сайловолди ташвиқоти материалларини улар сайловолди ташвиқоти материаллари эканини қайд этиб бориши белгиланди.
****
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида видеомурожаат билан сўзга чиқиб, Афғонистон муаммосини кўтарди.
Ўзбекистон президенти, Марказий Осиё минтақасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳурмат, яқин қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги мутлақо янги сиёсий муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар қатъий давом эттирилишини таъкидлади.
Афғонистон Марказий Осиёнинг узвий қисми эканини яна бир бор таъкидламоқчиман. Бу давлатда тинчлик ва осойишталик ўрнатилишидан нафақат биз, қўшни мамлакатлар, балки бутун дунё манфаатдордир. Шу боис, биз афғон халқига ҳамиша қўлдан келган ёрдамни кўрсатмоқдамиз.
Яқинда ўзбек-афғон чегарасини очиб, ушбу мамлакатга бирламчи зарур бўлган озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари ва электр энергияси етказиб беришни қайта тикладик.
Ҳозирги қийин даврда Афғонистонни яккалаб, уни муаммолар гирдобига ташлаб қўйиш мумкин эмас. Маълумки, биз ўтган йили ушбу олий минбардан туриб, БМТ ҳузурида Афғонистон бўйича доимий фаолият юритадиган қўмита ташкил этиш таклифини билдирган эдик.
Афғон масаласида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъсири ва овози ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ янграши лозим.
Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббусини илгари сургани ҳақида маълум қилинди. Шу муносабат билан Афғонистон Марказий Осиёнинг узвий қисми экани яна бир бор таъкидланди.
«Бугун инсоният ўз тараққиёт йўлининг туб бурилиш даврини бошидан кечирмоқда, халқаро муносабатларнинг табиати кескин ўзгармоқда.
Тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга трансмиллий таҳдидлар тобора кучаймоқда, иқлим жадал ўзгармоқда, оммавий миграция оқимлари кўпаймоқда, анъанавий қадриятлар завол топмоқда.
Ишончим комилки, бундай мураккаб шароитда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмаларининг дунё миқёсидаги аҳамияти ва ўрни тобора ортиб бормоқда.
Жаҳон тақдири билан боғлиқ ушбу муҳим жараёнларда aйнан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг етакчилик ролини янги мазмун ва сифат билан давом эттириши зарур.
Биз Бош котибнинг халқаро муносабатлар тизимида ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ва шаффофлигини оширишга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз», деди Шавкат Мирзиёев.
«Бугун глобал офатга айланган COVID-19 пандемияси ва унинг нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки маънавий-сиёсий оқибатлари диққат марказимизда турибди.
Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаслик, ҳамма учун ва барча жойда”, деган тамойил асосида вакциналардан тенг ва адолатли фойдаланиш имкониятини яратишга доир ёндашувини тўлиқ маъқуллаймиз.
Фурсатдан фойдаланиб, COVAX глобал платформаси доирасида бизга кўрсатилаётган амалий ёрдам учун хорижий ҳамкорларимизга алоҳида ташаккур изҳор этаман.
****
Ўтган йили Томск вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида 11 ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.
Green Wood ёғочни қайта ишлаш компанияси директори Сунь Аньни 4 йилга колонияли жазога ҳукм қилинган деб хабар қилди Дарё сайти..
Таъкидланишича, Сунь Аньни компания ходимларига хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган бинода яшашни ташкил қилган. Оқибатда 2020 йилнинг январида содир бўлган ёнғин оқибатида 12 киши, жумладан, 11 ўзбекистонлик ҳалок бўлган.
Аёл ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш, бепарволик туфайли икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатишда айбдор деб топилган.