Мудофаа қудрати  ва жиловлаш механизми,таҳдидларга қарши  хавфсизликни таъминлайди
(last modified Sun, 26 Sep 2021 12:41:42 GMT )
сентябр 26, 2021 17:41 Asia/Tashkent
  • Мудофаа қудрати  ва жиловлаш механизми,таҳдидларга қарши  хавфсизликни таъминлайди

 Мамлакатнинг мудофаа ва жиловлаш қудрати хавфсизликни таъминлаш ва ҳудудий яхлитликни сақлашда муҳим рол ўйновчи миллий иқтидорнинг кўрсаткичларидан биридир.

Ҳозирги таҳдидларга тўла дунё ҳар бир мустақил давлатни таҳдидларга мос мудофаа қобилиятига эга бўлишини талаб қилмоқда. Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам  урушнинг аччиқ тажрибаси ва душманлар ҳали ҳам мамлакат хавфсизлигига рахна солиш учун амалга ошираётган таҳдидлари туфайли, мудофаа ва жиловлаш қобилиятини такомиллаштириб бормоқда. 8 йиллик юклатма уруш тажрибаси бу борада стратегик аҳамиятга эга. Муқаддас мудофаа даври Эрон халқига душманга қарши мудофаа қудрати ва ҳатто жиловлаш механизми доирасида қарши ҳужум салоҳиятига эга бўлиш кераклигини кўрсатди.  Шундай қилиб, ҳар қандай тажовузкор душман  Эронга ҳужум қилса, Эрон унга қаттиқ ва ҳалокатли жавоб беришини билади ва Эрон ҳеч қачон душманга қарши ўзини ҳимоя қилишда иккиланиб ӯтирмайди.

Ғарбий Осиё хавфсизлик муҳитида кескинликнинг кучайиши ва йирик давлатларнинг, шунингдек, айрим минтақа давлатларининг Эронга бўлган муносабатининг ўзгариши ва бошқа омиллар туфайли, Эрон мавжуд таҳдидларни қайтариш учун,  ўз ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ракеталар, учувчисиз учоқлар ва ҳаво кучларининг салоҳиятини оширишни миллий  мудофаа сиёсатининг устувор йўналишлари этиб белгилаган.

Шаҳид Сулаймоний номидаги муқаддас мудофаа илмий-маърифий   институти директори, генерал  Раҳим Сафавий  Эронга қарши бўлажак урушлар табиати, интенсивлиги, давомийлиги ва янги илғор технологияси жиҳатидан бошқача бўлишини айтиб; "Кучли бўлиш учун биз кучли ҳаво кучларига эга бўлишимиз керак", дейди .

Унинг аниқлик киритишича, Душман ҳаракатлари Эрон чегараларидан уч минг километр узоқликда кузатилиши керак, мамлакатнинг минимал мудофаа чегараси уч минг километрга етиши зарур.

Сўнгги ўн йилликларда Эрон ракета салоҳиятининг сони ва сифати жиҳатидан улкан ютуқларга эришди, унинг энг муҳим жиҳати - ракета тизимларининг масофаси ва аниқлигининг ошишидир. Аниқ ва узоқ масофага учадиган ракеталар яратиш технологиясини ишлаб чиқиш Эрон мудофаа тузилмасидаги сўнгги қирқ йил ичида қўлга киритилган энг муҳим ютуқлардан бири ҳисобланади.

Бир қисми армия қуролли кучларининг ўсиши ва ривожланишида намоён бўладиган Эрон миллатининг иқтидори муҳим таъсирларга эга. Чунки жанговар тайёргарликни сақлаб қолиш, аслида душманларнинг кўплаб фитналарини амалга оширишга тўсқинлик қилади. Мудофаа мантиғи шуни назарда тутадики, АҚШ Эронга қарши араб коалициясини замонавий қуроллар билан жиҳозласа ва сионистик режим ҳар куни Эронга ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид қилса, Эрон қўлини қовуштириб туришга ҳаққи йўқ,  душманларнинг ўз тупроғига бостириб киришини кутмаслиги зарур. Бундай вазиятда, Эрон ҳам кучлар  мувозанатини сақлаш ва миллий чегаралар хавфсизлигини  кучайтириш учун қуролларини янгилаши керак. Токим, душманлар билиб қўйишсин, агар Эронга ҳужум қилмоқчи бўлсалар, катта товон тўлашади.

Табиийки, АҚШ ва унинг минтақавий иттифоқчилари Эроннинг турли санкцияларга қарамай мудофаа тараққиётини тўхтата олмаганликлари туфайли, Эроннинг ҳарбий салоҳиятини оширишдан хавотирдалар. Шунинг учун улар Эронни ракета дастуридан чиқишга мажбур қилиш учун кўплаб тактикаларга мурожаат қилишмоқда. Чунки улар шу йўл орқали Эроннинг ҳарбий кучини заифлаштириб, уни ӯз талабларини қабул қилишга мажбурлашлари мумкин. Аммо Исломий Эрон, босим қанча кўп бўлса, мамлакатнинг имкониятлари шунчалик ошишини кўрсатди.

Эрон ва минтақа хавфсизлигини кафолатлайдиган "Қадр", "Зилзол", "Бомдод", "Сижил", "Басир", "Зулфиқор", "Сирож", "Фотиҳ" ва бошқа ўнлаб ракеталарнинг ишлаб чиқарилиши, Эроннинг ҳарбий жиловлаш қудратининг фақат кичик бир қисмидир.

Бу ютуқлар шуни кўрсатадики, Эрон Ислом Жумҳурияти нафақат ташқи таҳдид ва босимларга бўйсунмади,  аксинча, таҳдидлардан қатъи назар, у ўз мудофаасини ҳар қачонгидан ҳам кучайтирди ва бу ҳаракатларнинг натижаси мамлакатнинг ҳарбий тараққиётида бўй кўрсатмоқда. Шубҳасиз, агар уруш бўлмаганида ва Эрон дунёнинг иқтисодий ва сиёсий қамалида бўлмаганида, бу улкан қурол-яроғ ва ҳарбий ютуқларга эришолмас эди.

Умуман олганда, айтиш мумкинки, саккиз йиллик муқаддас мудофаа, кўплаб чекловлар ва қийинчиликларга қарамай, исломий Эрон учун қимматли ютуқларни олиб келди. Ғарб давлатлари ва сионистик режимнинг Эроннинг ҳарбий салоҳиятини ошириши борасидаги хавотирлари шуни кўрсатадики, Ислом Жумҳурияти маҳаллий билим ва ҳарбий жиҳатдан ўзини ўзи таъминлашга таяниб, минтақа ва дунёда юқори мавқега эга бўлишга эришди ва ҳарбий жиловлаш қобилияти орқали очкўз душманларнинг  бу чегара ва бу муқаддас тупроққа кўз олайтиришларига рухсат бермайди.

Ёрлиқ