Эрон ҳарбий машғулотларининг ислом душманларига беражак сигнали 
(last modified Sun, 03 Oct 2021 10:28:53 GMT )
октябр 03, 2021 15:28 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳарбий машғулотларининг ислом душманларига беражак сигнали 

Ислом Жумҳурияти сиёсати кескинлик ва урушлардан сақланишдир. Бироқ, Эрон ҳеч қачон ўз чегаралари яқинидаги таҳдидларга тоқат қилмайди ва барқарорлик ҳамда  хавфсизликни  издан чиқарувчи унсурларга тўлиқ иқтидор билан қарши курашади.

Эрон Ислом Жумҳурияти Қуролли Кучларининг мунтазам машғулотлар ўтказиши бу борада душманларга аниқ хабар беради.

Шу муносабат билан "Хайбар фотиҳлари" машғулоти жума куни зирҳли бўлинмалар, артиллерия, учувчисиз учоқлар, электромагнит ускуналар ва ҳаво кучлари вертолётлари кўмагида шимоли-ғарбий минтақада  ўтказилди.

Айниқса, сўнгги йилларда  АҚШнинг стратегик мақсадларидан бири, минтақада инқирозни юзага келтириб чиқариш орқали, максимал хавфсизлик босимини ўтказиш ва Эронни минтақавий таҳдидлар билан банд қилиб қўйишдан иборат. Бу жараён ҳарбий иттифоқлар тузиш ва сионистик режимнинг минтақа давлатлари билан муносабатларини нормаллаштириш фитнаси каби чоралар орқали амалга оширилмоқда.

Қўшма Штатлар ва Сионистик режим минтақадаги айрим давлатларга таъсир кўрсатиб, аслида маккорона ҳаракат билан минтақа халқларининг тарихий ўзлигини ўзгартиришга интилмоқда. Сионистик режим ва минтақадаги баъзи давлатлар ўртасида алоқалар ўрнатиш ҳам худди шу мақсад йўлида амалга ошириляпти  ва исломий давлатлар ўртасида фарқ ва бўшлиқлар яратишни ният қилинган. Бошқача қилиб айтганда, сионистик режимнинг бу доирадаги сиёсий-ҳарбий стратегияси бӯлакларга бўлиш ва тафовутлар яратиш орқали минтақага таъсир ўтказишдир.

Эрон Ислом Жумҳурияти ҳар доим бу ҳаракатларни диққат билан кузатиб келган ва минтақада сионистик режимнинг ҳар қандай ном-у нишон остида бўлишини, кескинлик ва инқирознинг сабаби ва минтақанинг жамоавий хавфсизлигига очиқдан очиқ таҳдид деб ҳисоблайди. Шу боис, Эрон ҳеч қачон бузғунчи кучларга минтақа хавфсизлигига рахна солиш имкониятини бермайди.

Душманларга  Қуролли Кучлар амалга оширилаётган машғулотларнинг энг муҳим сигнали шундаки, армия ва Ислом инқилоби соқчилари корпусининг қудратли кучлари ва мамлакат хавфсизлигининг бошқа ҳимоячилари ҳар қандай таҳдидга қарши тўлиқ тайёргарликка эга.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ва Қуролли Кучлар Бош Қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 2021 йил 7 февралда Ҳарбий ҳаво кучлари ва Ҳаво мудофааси қўмондонлари олдида чиқиш қилдилар. Ушбу тадбирда, Қудрат яратишнинг кўринишларидан бири қуролли кучларнинг минтақавий ва халқаро эҳтиёжларга мувофиқ мустаҳкамланишдир, дея аниқлик киритган эдилар.

Далиллар шундан далолат берадики, сионистик режим исломий давлатлар ўртасидаги муносабатларда кескинлик ва инқироз яратишга интилмоқда. Қаршилик фронтидан оғир зарбалар олган вазиятда эса, алдов йўли орқали  Эрон қўшнилари ҳудудини ўзининг тажовузкор мақсад ва вазифаларини илгари суриш учун платформага айлантиришга ҳаракат қилади.
"Раъй Ал-Явм" газетаси бош муҳаррири, Абдул Бари Атвон, минтақадаги баъзи мамлакатларнинг сионистик режим билан муносабатларига ва режимнинг минтақага йўли очилишига ишора қилиб, дейди: сионистик режими Эрон билан тўқнаш келиш баҳонасида ва АҚШнинг бевосита раҳбарлигида ушбу давлат билан ҳарбий ва хавфсизлик шартномаларини тузган.

Ислом Жумҳурияти ҳақидаги баъзи мамлакатларнинг провокацион баёнотлари ва позицияларини ҳам шу жиҳатдан таҳлил қилиш мумкин.

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён Эрон бундай ҳаракатларга тоқат қилмаслигини очиқ айтди.

Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги янги элчиси Али Ализоданинг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир Эроннинг умумий чегаралар бўйлаб сионистик режим ҳаракатларига ишора қилиб деди:
  Эрон Ислом Жумҳурияти сионистик режимнинг миллий хавфсизликка қарши фаолиятига тоқат қилмайди ва бу борада зарур чораларни кўради.

Кўриниб турибдики, Эрон Ислом Жумҳурияти минтақадаги ҳар қандай геосиёсий ўзгаришларни ички хавфсизлигига зарар етказади деб ҳисоблайди ва уни ҳар доим қизил чизиқ деб эълон қилган.

Эроннинг бу борадаги қатъий позицияси инқирозларнинг олдини олишда стратегик аҳамиятга эга.Сўнгги ўн йилликларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, халқаро чегаралардаги кўплаб зиддият ва муаммолар ҳамда минтақа давлатлари ўртасидаги ишончсизлик ва низолар сионистик режим манфаатлари ва мақсадларига мос келади  ҳамда АҚШ ва сионистик режимнинг минтақадаги қўшма сиёсати билан жиддий алоқаси бор.

Ёрлиқ