октябр 20, 2021 17:15 Asia/Tashkent
  • Ўттиз бешинчи Ислом бирлиги конференциянинг ёндашувлари ва мақсадлари
    Ўттиз бешинчи Ислом бирлиги конференциянинг ёндашувлари ва мақсадлари

Ислом бирлиги бўйича ўттиз бешинчи конференция, "Исломий биродарлик, тинчлик ва ислом оламида бўлиниш ва низолардан қочиш" мавзусида сешанба куни, Бирлик ва Ваҳдат ҳафталигининг бошланиши билан бир вақтда, Теҳронда Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисийнинг нутқи билан бошланди.

Бу анжуманда 52 мамлакатдан келган ислом мутафаккирлари ва олимлар гуруҳи шахсан ва Интернет орқали иштирок этмоқда.

 

Ислом Жумҳурияти Президенти ўз нутқининг бир қисмида, фитналарга қарши Исломий Уммат ва ислом дунёси ўртасидаги уйғониш ҳаракатида бу конференциянинг ролини жуда самарали ва стратегик аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. "Биз бугун Ливан ва Афғонистонда, кеча Ироқ ва Сурияда бу фитнанинг гувоҳи бўлдик. Шунинг учун, бу фитнани тушуниш жуда муҳим ва ислом уламоларининг уйғоқлиги ёшларни ислом умматида ҳимоя қилади.", - деди у ИШИДни АҚШ ва сионистларнинг минтақадаги мақсадларига алоқадорлигига ишора қилиб. 

Ислом мамлакатлари кўплаб таҳдид ва фитналарга дуч келмоқдалар, уларнинг энг муҳими минтақавий бўлинишлар, низолар ва терроризмдир. Бу қийинчиликлар аслида минтақадаги барча давлатлар ва Ислом оламининг тақдирига таъсир қиладиган умумий таҳдиддир. Терроризм ва экстремизм нафақат Ироқ ёки Сурия учун, балки минтақа ва дунёда тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдиддир. Хавотирли вазият ва ИШИД террорчиларининг Афғонистондаги фаолияти бунга яққол мисол бўла олади. Демак, бўлинишни рад этиш ва бирликнинг бузувчи омиллар, масалан, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш, бу исломий мамлакатлар ўртасида стратегик аҳамиятга эга. Ислом оламидаги бирлик эса, реалликларни аниқлаб, фитналарни очиқлаб, илғор ғояларни илгари суриши ва исломий мамлакатлар ўртасида бирлашиш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириши керак. Шу сабабдан, ислом оламига қарши режалар ва фитналар, айниқса, АҚШнинг минтақадаги мақсадлари ҳақида хабардор бўлиш жуда муҳим.

 

Қўшма Штатлар ҳеч қачон исломий мамлакатлар учун тинчлик ва хавфсизликни хоҳламаган, чунки Исроилнинг ноқонуний борлиги ва АҚШнинг гегемонлик мақсадларининг минтақада сақланиши ислом оламини заифлаштириш ва бўлиниш орқали таъминланади. Ислом душманлари ислом дунёси заиф, тарқоқ ва минтақадаги бегоналарга қарам бўлишини хоҳлайдилар. Америкалик сиёсатчилар сионистик режимни хавфсиз ҳудудда ушлаб туриш учун Ғарбий Осиё минтақасида уруш ва зиддият бўлиши кераклигини тан олишган.

Ҳақиқий террористлар

 

Франциялик университет илмий кенгаши аъзоси ва сиёсатшунос Имод Ҳамруний, Ислом Бирлиги конференциясининг биринчи кунидаги веб-семинардаги нутқида шундай деди: “Бугун Фаластин ишғол қилинган, Суриянинг бир қисми ишғол қилинган ва турли минтақалардан келган такфирчи гуруҳларга қарши кураш натижасида пайдо бўлган бир неча урушлар бор. Бу, Ислом олами мутафаккирлари, Ислом Умматининг олимлари ва сиёсатчиларининг биродарликни ташкил этиш йўлида мағлуб бўлишганини англатади".

Франциялик ушбу сиёсатшунос қўшиб қўйди: Афсуски, мустамлакачилик бизнинг тарқоқлигимиз ва бўлинишларимиз ва тарихимизда мавжуд бўлган ёриқлардан фойдаланишга муваффақ бўлди. Шунинг учун биз бу нифоқлар ва низоларни йўқ қилишимиз керак.

 

АҚШ расмийлари Вашингтон ва унинг ёлланма аскарларига йўл очиш учун асоссиз айбловлар ва ишончсизлик яратиш орқали Эронни минтақа билан муносабатларида ажратиб қўйишга ҳаракат қилмоқдалар. Аммо Эрон барча фитналарга қарамай, ҳукмронлик тизимига қарши турди ва бирликка урғу бериб, бўлинишдан сақланиб, мазлум халқлар ўртасида инқилобий қўзғолонни келтириб чиқарди. Айни шу нарса, Қўшма Штатларнинг ғазабини қўзғатди ва босқинчи сионистик режимни қўрқитди.Шубҳасиз, Ислом бирдамлик, ҳамдардлик ва зўравонлик ва тош қотган ғоялардан нафратланиш динидир ва бирлик - муаммолардан қутулиш ва фитналарни енгишнинг ягона йўли.

 Бу масаладаги муҳим нуқта - ислом бирлигининг жаҳон мустамлакачилик ва  ҳукмронлик тизимининг таъсиридан  озод бўлиш учун, исломий бирликнинг қимматли асосларига ёндашиш ва ҳақиқий исломий ўзликка қайтиш керак. Бундай қўллаб-қувватлаш билан ислом дунёси, албатта, бўлиниш ва радикализм гирдобидан қутула олади.

Ёрлиқ