Сионистларнинг фаластинлик маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабати сабаблари
(last modified Thu, 11 Nov 2021 07:19:23 GMT )
ноябр 11, 2021 12:19 Asia/Tashkent
  • Сионистларнинг фаластинлик маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабати сабаблари
    Сионистларнинг фаластинлик маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабати сабаблари

Фаластинлик манбалар чоршанба куни Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамос) матбуот котиби Абдуллатиф ал-Қонудан иқтибос келтирган ҳолда, Исроил қамоқхоналарида фаластинлик маҳбуслар дуч келаётган ғайриинсоний шароитлар босқинчи режимга қарши ҳар қандай курашда аланга ўчоғи сифатида ҳизмат қилиши ҳақида огоҳлантирди.

Бу, аслида, Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликларнинг, жумладан, фаластинлик маҳбусларнинг энг оддий ҳуқуқларига эътибор бермаган сионистик режим ва халқаро институтларга яна бир огоҳлантиришдир. Чунки глобал миқёсда фаластинлик маҳбуслар борки, улар сионистик режимнинг истибдоди ва ўзларига ва уларнинг оилаларига қарши тажовузларига турли йўллар билан, масалан, очлик эълон қилишлари билан қаршилик кўрсатмоқда. Ҳамоснинг сионистик режимга ҳозирги огоҳлантириши ортидан бир неча ҳафта олдин гуруҳ томонидан, шунингдек, исломий жиҳоддан босқинчи режимга фаластинликларни қийноққа солиш ва ноқонуний ҳибсга олишнинг хавфли оқибатлари ҳақида огоҳлантириш бор. Аввалроқ бу икки ҳаракат фаластинликларни маъмурий қамоққа олиш ва маҳбусларни қийноқларга солиш хавфли оқибатларга олиб келишидан огоҳлантириб, вазиятнинг давом этишини қизил чизиқ деб атаган эди. Улар агар сионист режим бу қизил чизиқдан ўтса, Фаластин гуруҳлари режим билан аввал тузган ҳар қандай келишувдан чиқишларини таъкидлаган эдилар.

Нега сионистик режим ҳозирда фаластинликларга қарши ваҳшийлик қилаётгани ва фаластинлик асирларни шафқатсизларча ҳибсда тутаётганига келсак, режимнинг бу шавқатсиз хатти-ҳаракатининг илдизлари олти фаластинликнинг 6-сентябрдаги буюк ғалабасига бориб тақалади. “Туннел операцияси” давомида улар сионистик режим ва дунёнинг энг хавфсиз қамоқларидан бири ҳисобланган “Жалбу” қамоқхонасидан қочишга муваффақ бўлди. Фаластинлик маҳбусларнинг бу муваффақияти сионистик режимнинг хавфсизлик ва разведка аппарати ва сионистик режим Бош вазири Нафтали Беннетнинг заиф кабинетига қаттиқ зарба бўлди. Шундай қилиб, фаластинлик асирларга қарши сионистларнинг ғайриинсоний ҳаракатлари аслида буюк ғалабага эришган олти фаластинлик туфайли интиқом олишдир.

Фаластин қаршилик гуруҳлари

 

Бу ғайриинсоний хатти-ҳаракатларнинг иккинчи сабабини халқаро ва инсон ҳуқуқлари институтлари ва ташкилотларининг ҳалокатли сукутида кўриш керак. Аслида улар жим ва ҳаракацизликлари билан бу режимга фаластинлик асирларга қарши ноинсоний ҳаракатларини давом эттириш учун яшил чироқ ёқишмоқда. Аслини олганда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга даъво қилаётган муассасалар ва давлатларнинг бундай сукут ва ҳаракацизликлари сионист режимга бу режимнинг ҳақиқий юзини кундан-кунга кўпроқ кўриниб турган ушбу ғайриинсоний ҳаракатларини давом эттириш учун рухсатномадир. Қонуга сўзларига кўра, очлик эълон қилиш сабабли кундан-кунга ортиб бораётган фаластинлик маҳбусларнинг азобларига сионистик режимнинг бефарқлиги бу шафқатсиз режимнинг хунук юзини кўрсатмоқда.

Сионистларнинг фаластинлик асирларга қилган ваҳшийликларининг учинчи сабаби сифатида босиб олинган ҳудудлардаги ички ўзгаришларни кўрсатиш мумкин. Аслида сионистларнинг бу ваҳшийликлари Фаластин ҳудудларида бўлаётган ҳаракатларга муносабатдир. Фаластинликларнинг ишғол қилинган ҳудудларда, хусусан, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги сионистик ҳаракатлар ва тажовузларга қарши туришдаги қатъияти кундан-кунга жиддийлашиб бормоқда. Бу ҳақиқатни англаган режим, фаластинликларни “маъмурий ҳибсга олиш” деб аталган шароитда ноқонуний ҳибсга олишни давом эттириб, Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга сионистларга қарши ҳар қандай ҳаракат ҳақида огоҳлантирувчи сигнал юбормоқда. Лекин улар Фаластинликлар сионистик режимнинг бундай ваҳший ҳаракатларидан қўрқмаслигидан бехабар. Минтақа ва дунёда жамоатчилик фикридан кутилаётган нарса шуки, улар сионистик режимнинг ҳимоясиз фаластинлик маҳбусларни қийноққа солаётган шафқатсиз ҳаракатларига жавоб бериши керак. Фаластинлик маҳбуслар бўйича яқинда эълон қилинган файлларга этибор қаратсак, ғайриинсоний муомала кўламини кўрсатади. Жалбу қамоқхонасидаги фаластинлик маҳбуснинг яқинда чиқарилган аудио файлида у фаластинлик маҳбусларга инсоният кўрмаган энг ёмон шароитларда муомала қилинаётганини айтади. Қамоқхона маъмурияти шунчалик вахшийликлар қилганки, ёш болалар қарияга айланиб қолишган.

 

 

 

Ёрлиқ