қўзғолоннинг ўн биринчи йили; Оли Халифа режими ва Баҳрайн халқи ўртасидаги низо давом этмоқда
(last modified Tue, 15 Feb 2022 07:43:04 GMT )
феврал 15, 2022 12:43 Asia/Tashkent
  • қўзғолоннинг ўн биринчи йили; Оли Халифа режими ва Баҳрайн халқи ўртасидаги низо давом этмоқда
    қўзғолоннинг ўн биринчи йили; Оли Халифа режими ва Баҳрайн халқи ўртасидаги низо давом этмоқда

2022-йил 14-феврал Баҳрайнда Оли Халифа режимига қарши қўзғолоннинг 11 йиллигига тўғри келади.

Америкалик етакчи таҳлилчи Грем Фуллер Баҳрайн мусулмонлари ҳақидаги талқини бугунги кунда жуда тўғри. Фуллер Баҳрайн мусулмонларини “унутилган мусулмонлар” деб атайди. Бу талқин сўнгги 11 йил ичида Баҳрайн мусулмонларига нисбатан аниқ кўринди.

Баҳрайн халқи 2011-йилнинг 14-февралида Оли Халифа режимига қарши норозилик намойишини бошлади. Бу намойишларда халқ фуқаролик жамияти ва ҳокимият ислоҳотини талаб қилди. Баҳрайн халқи норозиликларининг ғалати томони шундаки, Оли Халифа режимга қарши халқ намойишларини бостиришда Ал-Сауддан ёрдам сўраган. Ал-Сауд тинч намойишларни бостириш учун Баҳрайндаги халқ норозиликлари бошланганидан роппа-роса бир ой ўтиб, 14-март куни ҳам Баҳрайнга ҳужум бошлади. Халқаро ҳамжамият Саудия Арабистонининг Баҳрайн мусулмонларига зулмини фош қилиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмади.

Ал-Сауднинг ҳарбий кампанияси билан Баҳрайндаги ўзгаришлар янада хавфсизроқ бўлди ва халқ билан Оли-Халифа режими ўртасидаги келишмовчилик кенгая бошлади. Намойишчиларни бостириш, ўлдириш ва жароҳатлар, намойишчиларни ҳибсга олиш, ҳарбий судлар, фуқаролик жамияти фаоллари ва диний етакчиларни ҳуқуқдан маҳрум қилиш, Баҳрайн диний ва сиёсий етакчиларини депортация қилиш ва узоқ муддатли қамоққа олиш каби зўравонликлар эвазига Оли Халифа Баҳрайндаги ҳар қандай ислоҳотларни блоклади. Бу зўравонлик натижаси нафақат Оли Халифага қарши халқ намойишларининг тўхтатилди, балки режим ва Баҳрайн халқи ўртасидаги келишмовчиликлар кўлами кенгайди. Қайсидир маънода “ислоҳот” талаби бу мамлакатда ҳукуматнинг “ўзгариши”га айланди.

Вақт ўтиши билан Баҳрайн ишларига хорижий аралашув кучайди. Қайсидир маънода, ҳозирда сионистик режим Саудия Арабистони билан биргаликда Оли Халифага халқ қўзғолонини бостиришда ёрдам бермоқда. Сионист режим билан яширин алоқада бўлган Оли Халифа режими 2020-йил сентябр ойида АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Доналд Трампнинг Қуддусдаги ишғолчи режим билан муносабатларни нормаллаштириш режаси билан Оқ уйда Аброҳам келишувини имзолаган эди.

Оли Халифанинг бу ҳаракати Баҳрайн халқининг кенг норозилигига учради. Баҳрайн халқи бу келишувга қарши эканини айтиб, бу Оли Халифа режимининг қонунийлиги инқирозини англатишини айтди. Чунки бу режим Исроил билан муносабатларни мустаҳкамлаш орқали халқ ғалаёнларини янада бостиришни мақсад қилган. Исроилнинг Тел-Авивдаги элчихонаси, Исроилнинг Баҳрайндаги элчихонаси очилиши, шунингдек, Оли-Халифа ва сионист режим ўртасидаги дипломатик алмашинувларга қарши норозилик намойишлари давом этар экан, яқинда Оли Халифа Исроил армиясининг юқори мартабали мулозимини Баҳрайндаги расмий лавозимга тайинлади.

Иброний оммавий ахборот воситалари Исроил денгиз кучларининг юқори мартабали зобити яқин кунларда Баҳрайнга юборилишини хабар қилди. Манама хавфсизлик кучлари билан алоқа қилишдан ташқари, офицер Баҳрайнда жойлашган АҚШнинг Бешинчи флоти билан алоқалар учун масъул бўлади. Баҳрайннинг энг йирик мухолифат гуруҳи бўлмиш Ал-Вефақ Исломий Жамияти Оли-Халифанинг бу ҳаракатига жавобан ўз баёнотида Исроил армияси офицерининг Баҳрайнга тайинланиши Баҳрайн, унинг тарихи ва келажагига қарши миллий, сиёсий таназзул ва тажовузнинг белгиси эканлигини ва Оли-Халифа режими амалга ошираётган кенг миқёсли тажовузлар кўламинини  кўрсатишини эълон қилди. Жамият ал-Вефақ, шунингдек, Оли-Халифа режимининг ҳаракатлари қизил чегараларни кесиб ўтгани ва Баҳрайн халқининг миллий тамойилларини бузганлиги ва хаёлий куч топиш учун ватанни сотишга интилаётганини таъкидлаб, аммо бу ҳукуматнинг Баҳрайнда халқ легитлмлигига эга эмаслигини дунё ҳамжамияти билиши кераклигини урғулади.

Охирги нуқта - шуки; Бу ҳаракатлар, аввало, Оли-Халифа режими ва Баҳрайн халқи ўртасидаги келишмовчиликни ва Баҳрайндаги бу оиланинг қонунийлиги инқирозининг чўққисини кўрсатади.

Ёрлиқ