Вена музокаралари; Эроннинг қонуний даъволарини кафолатлаш зарурати
Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга қаратилган Вена музокараларининг саккизинчи раунди давом этиши билан бир қаторда, Эрон ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари ва Британия ташқи ишлар вазири билан ҳам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди. Бу маслаҳатлашувлар Эроннинг Вена музокараларидаги ташаббуси билан бир қаторда, Эроннинг яхши келишувга эришиш учун аниқ ва ҳалол ёндашувини намойиш этади.
Вена музокараларининг саккизинчи раунди Кобург меҳмонхонасида Эрон бош музокарачиси Али Боқирий ва бошқа делегациялар раҳбарларининг интенсив учрашувлари билан давом этмоқда. Айни пайтда Боқирий сешанба куни кечқурун Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаел Гросси билан ҳам учрашди.
Сешанба куни Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Жозеф Боррел билан телефон суҳбатида бош музокарачининг жиддий саъй-ҳаракатлари ва Эрон музокара гуруҳининг Венадаги реал ташаббусларини таъкидлади: Ҳар қандай таклифда Эрон Ислом Жумҳуриятининг қонуний ҳуқуқ ва талабларини ҳисобга олиш зарур.
Венадаги Эрон музокара гуруҳи таркиби Теҳроннинг яхши, ишончли ва доимий келишувга эришишдаги жиддийлигидан яхши далолат беради. Вена музокараларининг саккизинчи раундида Эрон шу пайтгача давомли кафолат билан яхши келишувга эришиш учун барча ташаббусларни таклиф қилди. Энди Жозеф Боррелл Вена музокаралари муҳим ва деярли якуний босқичга етганини тан олган ҳолда, ҳаракат қилиш навбати ғарбники.
Деярли барча музокарачилар Вена музокаралари жараёни ва боришини яхши ва олдинга ҳаракатланаётган деб баҳолаганини ҳисобга олсак, Ғарб томонининг ҳақиқий иродасини намойиш қилиш, баъзи мамлакатларнинг такрорий ўйинини тўхтатиш ишончли ва доимий келишувга эришиш учун муҳим аҳамиятга эга.
Музокаралар давомида Эрон қизил чизиқларга риоя қилиш ва миллий манфаатларни кафолатлаш орқали Вена музокараларини якунлаш учун иложи борича мослашувчанликни намойиш этди. Вена музокараларининг якуний натижаси энди Ғарб томонларнинг мослашувчанлиги ва масъулиятига боғлиқ.
Эроннинг оқилона ёндашуви ва ташаббуси, Ядровий битимдаги иштирокини давом эттириб, кейин жамоавий келишувга эришиш учун реал таклифларни тақдим этиши Вена музокараларининг саккизинчи босқичини муҳим босқичга олиб келди ва барча томонлар томонидан сиёсий қарорлар қабул қилинди.
Эрон Ислом Жумҳурияти Вена келишувининг ягона ва якуний матнида миллий манфаатлар кафолати ва унинг қонуний талабларини ҳисобга олишдан бошқа ҳеч нарсани кўзламайди. Эроннинг бу сиёсати АҚШнинг ядровий битимдан чиқиб кетиш масъулияти тажрибасига асосланади ва Эроннинг миллий манфаатлари кафолати барқарор эмас.
Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби Али шамхоний таъкидлаганидек, АҚШ масъулияцизлиги Венадаги ҳар қандай келишув учун энг муҳим таҳдиддир, кафолат ва текширув механизми эса яхши келишувнинг ажралмас қисмидир.
Санкцияларнинг бекор қилинишини текшириш, иқтисодий манфаатларнинг таъминланиши ва кафолатланиши, нефт ва бошқа стратегик маҳсулот ва товарларни муаммосиз сотиш, валютасини қайтариш Эроннинг энг муҳим қонуний талабларидандир.