Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i69954-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 20-27 февраль кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2022-02-27T09:09:17+00:00 )
феврал 27, 2022 13:57 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 20-27 февраль кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Раисий: Эрон Марказий Осиё давлатлари, айниқса Ўзбекистон билан алоқаларни кенгайтиришни истайди+(видео)

  • Қозоғистондаги тартибсизликларда 14 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олингани сабаб Ўзбекистон нота юборди

  • Камилов ЕИнинг Марказий Осиё бўйича ҳамда Афғонистон бўйича вакиллари билан учрашди

  • Сардор Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари билан мулоқот қилди

  • Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Украинадаги вазият юзасидан фикр алмашди

***

Умурзаков ва Раисий

Эрон президенти Теҳрон давлати барча Марказий Осиё республикалари хусусан Ўзбекистон билан алоқалар даражасини ошиб бораётганини олқишлайди деб айтди.

Кеча Эрон президенти Иброҳим Раисий  Теҳронда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовни қабул қилгнаида  икки мамлакат ўртасида турли тармоқларда айниқса саноат, транспорт, энергетка, туризм алоқаларни кенгайтириш имкониятларига тўхталиб, бугунги кунда икки давлат президентларининг сиёсий иродаси муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва чуқурлаштиришга асосланиб барча имкониятларни ишга солган ҳолда икки мамлакат равнақи йўлида улкан қадамлар ташлашга бел боғлаймиз деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий ўз сўзларида икки мамлакатнинг умумий имкониятлари ва потенсиаллари икик халқ ва минтақа халқларининг манфаатларини таъминлаш йўлида бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Эрон ислом республикаси президенти Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги чуқур илдиз отган тарихий ва маданий муштаракликларга тўхталиб, икки халқ ўртасидаги маданий алоқалар ва ўзаро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, буни бошқа соҳаларда Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожланитирш учун яхши замин сифатида баҳолади.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, бу мамлакат Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳам бу учрашувда ва икки давлат президентларининг Туркманистондаги учрашувидан сўнг Тошкент ҳукумати дарҳол икки томонлама муносабатларни ривожлантииш бўйича " йўл харитаси" ишлаб чиққанини маълум қилди.

 У шунингдек Ўзбекистон президентининг топшириғига кўра, алоқаларни ҳар томонлама ривожантириш бўйича " Йўл харитаси" ни амалга ошириш йўлларини кўриб чиқиш ва якунлаш учун ушбу ташрифимга иқтисодиёт мутасадилари ва хусусий сектор фаолларидан иборат юқори даражадаги делегация ҳамроҳлик қилади деб қўшимча қилди.

Сардор Умурзоқов икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар ошганини эслатиб, Тошкент ҳукумати Теҳрон билан турли соҳаларда жумладан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожланииш, сармоявий, транспорт-транзит, маданий алоқаларни чуқурлаштиишга қатъий қарор қилганини деб эълон қилди.

***

Қозоғистондаги митинглар пайтида 14 нафар ўзбекистонлик қўлга олингани ва улар тергов изоляторида сақланаётгани туфайли Ўзбекистон томони Қозоғистон ТИВга бу борада тўлиқ маълумот бериш ҳамда консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди.

Эслатиб ўтаимз, Қозоғистонда январь ойида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг Ўзбекистоннинг 14 нафар фуқароси қўлга олингани ва ҳамон ҳибсда қолаётганини Қозоғистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Элвира Азимовага асосланиб, Tengrinews хабар берди деб хабар қилмоқда  Кун сайти.

«Айни вақтда оммавий тартибсизликлар сабаб ҳибсга олинган ва тергов изоляторларида 18 нафар хориж фуқароси сақланмоқда. Уларнинг 14 нафари — Ўзбекистон, икки нафари — Россия, қолган икки нафари эса Қирғизистон фуқаросидир», деган омбудсман.

У ҳибсга олинганлар сақланаётган ёпиқ муассасалар мониторингини ҳам эълон қилган. Унга кўра, дастлабки кунларда вақтинчалик сақлаш изоляторлари ва қўлга олинганлар етказилган қўшимча биноларда ҳибсга олинганлар кўплиги туфайли ичимлик суви ва озиқ-овқатдан ўз вақтида фойдалана олмаслик ҳолатлари билан боғлиқ муаммолар кузатилган, кейинроқ вазият яхшиланган. 

Ўзбекистон ТИВ расмийси хабар беришича, Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси Қозоғистон ТИВига нота йўллаган.

«Ушбу хабарга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари, улар сақланаётган жойлар, жавобгарликка тортилиш сабаблари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари учун консуллик учрашувини ташкил этишни сўраб тегишли нота юборди», дейилади хабарда.

***

Камилов

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Тери Хакала ҳамда ЕИнинг Афғонистон бўйича Махсус элчиси Томас Никлассонни қабул қилганини мамлакта ТИВ матбуот хизмат ихабар қилди.

Абдулазиз Камилов ва ЕИ вакиллари ўртасидаги мулоқот чоғида, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг Афғонистон йўналишидаги муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида эртага, 23 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари маслаҳат учрашувининг ташкилий жиҳатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди деб хабар қилган Халқ сўзи сайти..

Афғон инқирозини ҳал қилишда халқаро ҳамжамиятнинг яхлит ёндашувини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам етказилишини мувофиқлаштириш бўйича халқаро хаб ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Турли даражадаги бўлажак икки томонлама ва минтақалараро тадбирлар жадвали бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

***

Афғонистон пойтати - Кобулда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзаков Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматига таяниб Спутник сайтига кўра, музокаралар чоғида томонлар ўзаро муносабатларни комплекс кенгайтиришдан икки тараф ҳам манфаатдор эканликларини билдиришди.

Савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича долзарб вазифалар кўриб чиқилди.

Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий фаолиятни қайта тиклашни жадаллаштириш ва барқарор тинчликни сақлашга қаратилган ҳамкорликни тиклаш бўйича навбатдаги тадбирлар режалаштирилди.

"Термиз - Мозори-Шариф - Кобул - Пешовар" транс–афғон темир йўлини қуриш лойиҳаси, шунингдек, "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линиясини ўтказиш лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги навбатдаги тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

“Афғонистон томони ушбу йўналишда ҳамкорликни давом эттиришга ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, Мозори Шариф шаҳридаги халқаро аэропорт фаолиятини тиклаш доирасида амалга оширилган ишлар учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирилган.

Учрашув якунида томонлар ўзбек-афғон ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишни жадаллаштириш мақсадида мулоқотни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Мирзиёев ва Путин

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигига доир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришни кўриб чиқдилар.

Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Бундан аввал Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилиши ҳамда Украинада айни вақтда қанча Ўзбекистон фуқароси борлиги маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.