Негев саммити; Мақсадлар ва натижалар
-
Негев саммити; Мақсадлар ва натижалар
Тўрт араб давлати ташқи ишлар вазирлари ишғол остидаги Фаластиннинг Негев саҳросида сионистик режим ва АҚШ Давлат котиби билан учрашди ва саммит ташкил этилди.
Миср, БАА, Баҳрайн ва Марокаш ташқи ишлар вазирлари ҳамда Исроил Ташқи ишлар вазири Яир Лапид ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ишғол остидаги Фаластиндаги Ниқабда қўшма йиғилиш ўтказди. Бу араб ташқи ишлар вазирларининг Исроилдаги биринчи учрашуви эди.
Ўтган ҳафтада Мисрнинг Шарм аш-Шайх минтақасида, Иорданиянинг Ал-Ақба ва босиб олинган Фаластиндаги Ал-Нақаб ёки Негевда учта саммит бўлиб ўтди. БАА ва Миср ҳар уч учрашувда, сионистик режим Шарм аш-Шайх ва Ан-Нақаб учрашувларида ҳам иштирок этди. Ал-Ақба учрашувида қатнашган Ироқдан ташқари қолган араб давлатлари сионистик режимни тан оладилар ва у билан дипломатик алоқаларга эга. Шундай қилиб, араб давлатларининг сионистик режим билан учрашуви 2020-йил сентябрида АҚШ воситачилиги билан бошланган нормаллашув жараёнининг давомидир.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, бу араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг ишғол остидаги Фаластиндаги илк учрашувидир. Шу пайтгача сионистик режим иштирокида ўтказилган учрашувлар ҳаммаси араб давлатларида бўлган. Ўтган йил давомида БАА ва Баҳрайн расмийлари босиб олинган ҳудудларга бир неча бор ташриф буюрган бўлса-да, босиб олинган ҳудудларда араб расмийлари билан кўп томонлама учрашув ўтказилмаган.
“Рай ал-Явм” газетаси муҳаррири, араб дунёсида таниқли таҳлилчи Абдул Бари Атвон Негев учрашуви таҳлилида шундай ёзади: “Араб давлатлари барча даражадаги ишғолчи режимни расман ва очиқдан-очиқ қучоқлаб, унинг хавфсизлигини таъминлашга интилмоқда. Бу араб режимлари қаршилик ҳаракатига қарши туриш учун уялмай, ўз қадр-қимматини ўйламай шундай саммитда иштирок этдилар”
Яна бир масала шундаки, бу араб ва исроиллик расмийларнинг АҚШ давлат котиби билан АҚШда Байден маъмурияти ишга тушганидан кейинги биринчи кўп томонлама учрашувидир. Бу ҳам Байден ҳукуматининг сионистик режим муносабатлари ва манфаатларини нормаллаштириш жараёнига ҳам эътибор қаратаётганидан далолат беради.
Яна бир масала шундаки, учрашув Украина инқирози авжида ўтган бир даврда ўтказилди. АҚШ Давлат котибининг бу йиғилишда иштирок этиши ҳам Россиянинг Украинага қарши урушида ушбу давлатлар АҚШни қўллаб-қувватлаётганини кўрсатади. Бошқача айтганда, БАА, Баҳрайн, Миср ва марокаш Украина уруши бўйича расмий позицияни эгалламаган бўлса-да, амалда Қўшма Штатлар тарафини тутган.
Яна бир жиҳат шундаки, Ниқаб учрашуви Вена музокараларида келишувга эришиш имконияти мавжуд бўлганда Шарм аш-Шайх ва Ал-Ақбанинг икки учрашуви билан бирга ўтказилди. Сионист режим Эроннинг блокланган долларларини озод қилиш ва санкцияларнинг бекор қилиниши ва уларнинг Эрон иқтисодиётига таъсиридан хавотирда. Шунинг учун у бундай учрашувларда ўз мақсадларини амалга оширишга ҳаракат қилади. Ваҳоланки, Эронга қарши музокаралар аввал ҳам ўтказилган, лекин улар сионистик режим ва араб давлатлари учун ҳеч нарсага эришмаган ва ҳозирда бундай учрашувлар нафақат Эроннинг мавқеини заифлаштирмайди, балки Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўсиб бораётган нуфузидан дарак беради.
Ниҳоят, араб давлатларининг сионистик режим билан бу учрашувлари режимнинг фаластинликларга нисбатан зўравонликларини кучайтириш учун замин яратади. Шу муносабат билан, Ниқаб йиғилиши билан бир вақтда Исроил вазирлар маҳкамаси ушбу ҳудудда (Ниқоб чўли) 5 та янги аҳоли пункти қурилишини маъқуллади.
Шаҳидлик амалиёт ортидан Тель-авив режими яна ваҳимага тушиб жангариларини шай ҳолатга келтирди