Икки ойлик сулҳ; Саудия Арабистонининг тикланиши ёки Ямандаги урушнинг тугаши дебочаси?
БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Ҳанс Грундбергнинг айтишича, Ямандаги томонлар кеча, 2-апрел куни кучга кирадиган сулҳни икки ойга узайтириш бўйича БМТ таклифига ижобий жавоб қайтарган.
Яман уруши саккизинчи йилга кирар экан, Ансоруллоҳ урушни тўхтатиш ташаббусини ўз қўлига олди. Саудия Арабистони коалицияси ҳам Ар-Риёддаги йиғилишда ўт очишни тўхтатишни эълон қилди. Икки ойлик оташкесим томонларнинг Рамазон ойи арафасида урушни тўхтатишга тайёрлиги натижасидир.
Биринчи масала - Яман чегаралари ичида ва ташқарисида барча ҳаво, қуруқлик ва денгиз ҳужуми операцияларини тўхтатиш, шунингдек, ёқилғи ташувчи кемаларнинг Ал-Ҳудайда портларига келиши ва Санаа аеропортидан олдиндан белгиланган тижорат рейсларини ўз ичига олган сулҳ. Яъни Яман Миллий Нажот Ҳукуматининг ҳар икки шарти, жумладан, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва қамални тўхтатиш бўйича шартлар бажарилди. Бироқ Яманни қамал қилиш шартли равишда тўхтатилди, чунки Яман парвозларини ҳеч қайси жойда эркин амалга ошириб бўлмайди.
Иккинчи масала - Саудия Арабистони нима учун ўт очишни тўхтатишга рози. Саудия Арабистони коалициясининг Яманга қарши уруши 26-мартдан бери саккизинчи йилга кирди. Бу даврда ўт очишни тўхтатиш масаласи кўп маротаба кўтарилган ва урушаётган томонлар томонидан келишилган, бироқ Саудия Арабистони уни амалга оширишдан бош тортган ва дастлабки кунлардаёқ уни бузган. Ар-Риёд ҳукумати ўт очишни тўхтатишнинг янги босқичига амал қиладими-йўқми ҳали аниқ бўлмаса-да, икки омил Ар-Риёднинг сулҳни қабул қилиши учун йўл очди. Бир томондан, қисқа вақт ичида тугаши керак бўлган уруш саккизинчи йилга кирди ва Ар-Риёд Яманнинг кўп харажатли ботқоғида қолиб кетди. Бошқа томондан уруш чўзилиши Саудия Арабистонига катта зарба берди.
Учинчи масала сулҳнинг мақсадлари ҳақида. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва АҚШнинг Ямандаги вакили воситачилигида тузилган оташкесим ташкилот ва Яман инқирозида жиддий зарар кўрган Вашингтоннинг сиёсий обрўсига тиклашга уринишдир. Ҳарбий ҳаракатлар ва қамал қилишни вақтинча тўхтатиш , агар инсонпарварлик ёрдами етказилишига олиб келадиган бўлса, Ямандаги оғир гуманитар вазиятни яхшилаш йўлидаги қадам бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, бир неча кун олдин Яман армияси ва халқ қўмиталари томонидан Саудия Арабистонининг муҳим объектлари, жумладан, Арамcо нефт иншоотига учувчисиз ва ракета зарбалари Ар-Риёдга 1 миллиард доллар зарар етказган. Ҳужумлар яманликлар Саудия Арабистони коалициясига қарши туриш ва қаршилик кўрсатишда давом этишда қатъий эканини кўрсатди. Икки ойлик оташкесим Саудия Арабистони учун қамални бузиш каби Яман амалиётларининг давом этишини олдини олиш учун имконият бўлиши мумкин.
Ўт очишни тўхтатиш уруш тугашининг дебочаси бўлиб кўринмайди, чунки урушнинг тугаши Саудияликлар томонидан Яман куч тузилмасида Ансоруллоҳнинг қабул қилинишини англатади. Урушни ҳозирги вазиятда ва бир томонлама Саудия Арабистони томонидан тугатиш мағлубиятни қабул қилиш демакдир.
Якуний нуқта шундан иборатки; Саудия Арабистони коалициясининг ўт очишни тўхтатишга содиқлиги ва иложи бўлса, унинг узайтирилиши буюк давлатларнинг кўмаги ва иродасисиз мумкин эмас. БМТ вакили Ҳанс Грундберг халқаро ва минтақавий ёрдамсиз келишувнинг амалга ошиши мумкин эмаслигини таъкидлаб, ўт очишни тўхтатиш келишувининг муваффақиятли давом этиши ва кейинги босқичга ўтиши муҳим эканини таъкидлади.
Саудия коалицияси Яманнинг Ал-Ҳудайда оташкесимини 119 марта бузди