Эрон Украина инқирозининг сиёсий ечимига урғу беради
(last modified Thu, 07 Apr 2022 14:36:36 GMT )
апрел 07, 2022 19:36 Asia/Tashkent
  • Эрон Украина инқирозининг сиёсий ечимига урғу беради
    Эрон Украина инқирозининг сиёсий ечимига урғу беради

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Украина инқирози билан боғлиқ ҳолда, Эрон Украинадаги сиёсий ечимга эътибор қаратмоқчи эканини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён чоршанба куни Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиарто билан телефон орқали суҳбатда икки томонлама муносабатлар, Вена музокаралари ва Украина инқирозини муҳокама қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Украина инқирози билан боғлиқ ҳолда, "Биз уруш ва санкцияларни рад этамиз" деди.

Ғарбнинг Москванинг хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларига бефарқлигини танқид қилган Россия президенти Владимир Путин 21 феврал куни Донбас ҳудудидаги Донетск ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олди. Уч кундан сўнг (24-феврал) Путин Украинага қарши “махсус операция”ни бошлаб юборди ва бу Москва-Киев муносабатларининг кескинлашувига сабаб бўлди.

Украина инқирози бошланганидан бери Эрон Ислом Жумҳурияти низоларни халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида тинч йўл билан ҳал этиш зарурлиги тўғрисида ўзининг принсипиал позициясини билдирди ва барча томонларни БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ қоидаларини ҳурмат қилишга чақирди. Эрон, шунингдек, барча мамлакатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ ҳурмат қилиш, барча тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасининг хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Эрон ташқи ишлар вазири 14-март куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Колба билан телефон орқали суҳбатда Ислом Жумҳуриятининг урушга қарши туришдаги позицияси ва сиёсий ечимга эътибор қаратиш зарурлигини тушунтирар экан, Украина инқирозини ҳал қилиш учун сиёсий ҳаракатда Эрон барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади. 

Эрон Ислом Жумҳурияти урушга қарши туриш билан бирга, Украина инқирозининг асосий илдизини АҚШнинг сиёсий ва ҳарбий қарорлари ва ҳаракатларида ва унинг дунёда инқирозга учрашида деб билади.

Ислом инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий 1-март куни қилган чиқишида инқирозларнинг тарқалишидан озиқланадиган Америка сиёсий, иқтисодий ва қурол-яроғ мафия тармоқларининг асосий хусусиятларидан бири сифатида “инқироз яратиш”ни таърифлади; У АҚШнинг Украина ички ишларига аралашуви, АҚШнинг бахмал ва рангли давлат тўнтаришини яратишда ёрдам бериши, ҳукуматларнинг тўнтариш АҚШ инқироз келтириб чиқариш сиёсатининг яққол мисоли сифатида келтирди.

Ғарбнинг Украина инқирози бўйича Россия билан қарама-қаршилиги энди кенгайди ва Ғарб давлатлари Россияга қарши кенг кўламли иқтисодий, молиявий ва савдо санкциялари қўлланилганидан сўнг Москвага қарши дипломатик уруш бошлаб, 330 дан ортиқ россиялик дипломатни чиқариб юборишди. Айни пайтда бу қарама-қаршиликнинг иқтисодий оқибатларини Россияга қарши санкциялар қўйган давлатлар ҳам кутиб олиши кутилмоқда. Россия президенти Владимир Путин Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари дунёнинг қашшоқ минтақаларида озиқ-овқат танқислигини кучайтириб, миграциянинг янги тўлқинини келтириб чиқариши ва озиқ-овқат нархини ошириши ҳақида огоҳлантирди.

Шубҳасиз, Эрон Ислом Жумҳурияти ҳам Украина ва унга қўшни ҳудудлардаги гуманитар вазиятдан хавотирда ва шу сабабли Украинадаги жабрланган ҳудудлардан барча фуқаролик қочқинлари ва кўчирилганларни хавфсиз ва ихтиёрий равишда олиб ўтишини таъминлаш учун зудлик билан чоралар кўришни талаб қилади.

Шунга кўра, 24-март куни Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Мажид Тахтравончи Украинадаги мавжуд инқирозни ҳал қилиш бўйича томонлар ўртасидаги музокараларни қўллаб-қувватлар экан, Эроннинг ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш талабини ва Эрон можаро қурбонларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини яна бир бор эълон қилди.

 

Украинадаги сўнгги воқеалар (79)

 

 

 

Ёрлиқ