апрел 11, 2022 14:08 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Саудиянинг Имрон Хон ҳукуматига қарши фитнаси ва Покистонда Ироқ-Ливан ссенарийсининг бошланиши
    АҚШ ва Саудиянинг Имрон Хон ҳукуматига қарши фитнаси ва Покистонда Ироқ-Ливан ссенарийсининг бошланиши

Покистоннинг ағдарилган бош вазири Имрон Хон ўзини Америка фитнаси қурбони деб ҳисоблайди.

Бу ишончни мустаҳкамлайдиган кўплаб сабаблар ва кўрсаткичлар мавжуд. Агар бу ишдан бўшатиш нисбатан узоқ давом этган ички сиёсий таранглик ёки Имронхоннинг қабул қилишга ва қўллаб-қувватлашга арзигулик ишларининг йўқлиги билан кечган бўлганидс, бу ишдан бўшатиш бироз тўғри бўлар эди. Аммо Покистон бош вазирининг вазифасидан озод қилинишининг тезлиги ва усули кўпроқ оқ лойиҳа ва тўнтаришга ўхшарди.

Имрон Хон бу фитнанинг биринчи қурбони эмас. Ироқда, Одил Абдул Маҳди ҳукумати муддати  ҳали икки қолгани ва унинг бош вазирлик даврида жуда ижобий ва самарали фаолият кўрсатганига қарамай, бироқ, у АҚШ дан ташқи сиёсатга мустақил ёндашишга, Хитойга яқинлигидан фойдаланиб, Ироқдаги қайта қуриш жараёнини тезлаштириш учун ушбу давлат кучи ва салоҳиятидан фойдаланишга урингани учун Америка ундан ғазабланди. Шундай қилиб, собиқ Ироқ бош вазири Америка томонидан уюштирилган мақсадли норозилик намойишлари туфайли охир-оқибат истеъфога чиқишга мажбур бўлди ва унинг ўрнига шу пайтгача АҚШ сиёсатига амал қилиб келаётган тобе ҳукумат тайинланди. Шу сабабдан, Қўшма Штатлар янги сайловларга қарамай янги Бош вазирни тайинлаш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти ва янги Бош вазирнинг Америка Қўшма Штатлари учун Мустафо Козимий  ўрнини боса олмаслигидан хавотирда. Хусусан, Украина уруши ва энергия нархининг ошиши фонида Ироқ нефтини жаҳон бозорларидаги ўрни АҚШ учун жуда муҳим бўлган бир пайтда.

Ўша пайтдаги Ливан ҳукумати Бош вазир Саъд Ҳаририй даврида ҳам худди шундай фитна қурбони бўлиб, сиёсий бўшлиқни юзага келтирган эди. Яна Ҳассан Диаб маъмурият сабаб бўлган инқирозда Ливанни бошқара олганига қарамай, истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Бу ҳолатлар АҚШ талабларига қаршилик кўрсатувчи ҳукуматларни мажбурлаш мисли кўрилмаганлигини кўрсатади, бироқ фарқ шундаки, агар Одил Абдул Маҳдий ёки Саъд Ҳаририй ва Ҳасан Диабнинг лавозимидан четлатилиши ўнг қанот Трамп маъмурияти даврида содир бўлган бўлса, Имронхоннинг ҳокимиятдан четлатилиши  Байденнинг Демократик маъмурияти даврида тўғри келмоқда ва бу шуни кўрсатадики, бундай ҳолатларда Байден маъмурияти худди Трамп каби йўлдан боради, гарчи бошқа олдинлари у буни танқид қилган бўлса ҳам.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шуки, Қўшма Штатлар бу қувғинлар ва оқ тўнтаришларда ёлғиз эмас, ўзининг араб ва сионист иттифоқчиларининг дастакларидан баҳраманд бўлган ва Саудия Арабистони Имронхонни ҳокимиятдан четлатишда фаол рол ўйнаган кўринади.

Агар АҚШ Покистонни Хитой ва Россияга яқинлаштирган мувозанатли ва нейтрал ташқи сиёсат олиб бораётгани учун Имронхондан норози бўлса, Саудия Арабистони ҳам Имронхоннинг Яман урушига кириш ҳақидаги бир неча бор сўровларига ижобий жавоб бермаганидан норози бўлиб, жаҳли чиқди. Имронхоннинг Покистонда ҳокимиятдан четлатилгани яқинда Ар-Риёд саммитига таклиф қилинган яманлик нуфузли шахсларнинг йиғилишига тўғри келади ва бу йиғилиш Абдураҳмон Мансур Ҳодийдан ҳокимиятнинг Президентлик кенгашига ўтиши билан бирга, бу саъй-ҳаракатлар ўт очишни тўхтатиш келишувини мустаҳкамлаш ва Сано ҳукумати билан сиёсий музокараларни қайта бошлашга қаратилмагани эҳтимолини оширади ва аксинча, келажакда ҳарбий жабҳани мустаҳкамлаш учун Ямандаги ўз қўмондонлиги остидаги кучларнинг нотинч вазиятини ҳал қилишга қаратилган ва бу борада Покистон имкониятларидан фойдаланмоқчи.

Қолаверса, АҚШ, Саудия Арабистони ва уларнинг иттифоқчилари Афғонистонда Толибон ҳаракатининг кучайиши Афғонистон-Эрон муносабатларида кескинликка олиб келмаганидан ғазабланган кўринади.

Шунинг учун улар Покистонда ҳокимиятни ағдариш орқали Афғонистонни беқарорлаштириш ва Кобул ҳукумати билан қўшни ҳукуматлар, жумладан Эрон ўртасидаги муносабатларни бузиш ниятида экани кўриниб турибди ва шу нуқтаи назардан қараганда, Покистонда ҳокимятни ағдариш минтақавий мақсадларни ҳам кўзлайди.

Шу асосда Покистондаги сўнгги сиёсий ўзгаришларни ҳеч қандай ҳолатда фақат ички муаммо сифатида кўриб бўлмайди. Тўғрироғи, бу минтақавий аҳамият ва ҳатто Покистон Украина урушида Ғарб ва НАТО билан ҳамкорлик қилмагани ва мамлакатга қарши оғир санкциялар шароитида Россия билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартномалар тузганини ҳисобга олсак, халқаро аҳамиятга ҳам эга. Покистоннинг ички сиёсий элитаси сиёсий инқирозни тезда жиловлаш йўлини топмаса, бу жуда катта оқибатларга олиб келади.

 

Имрон Хон АҚШни айблади

 

 

Ёрлиқ