Қозоғистон халқи конституциявий ислоҳот учун овоз берди
(last modified Tue, 07 Jun 2022 12:04:27 GMT )
июн 07, 2022 17:04 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон халқи конституциявий ислоҳот учун овоз берди
    Қозоғистон халқи конституциявий ислоҳот учун овоз берди

Қозоғистон халқи конституцияга Қосим-Жомерт Тўқаев ҳукумати таклиф қилган ўзгартиришларни ёқлаб овоз берди. Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси 6-июн, душанба куни шундай баёнот берди: Сайловчилар 5 июн куни бўлиб ўтган референдумда Қозоғистон президенти Қосим-Жомерт Тўқаев таклиф қилган конституцияга ўзгартиришларни қўллаб-қувватлади.

Баёнотда айтилишича, жами қозоқ сайловчиларининг 77,18 фоизи  конституцияга киритилган ўзгартиришларга рози бўлган. Қозоғистон конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдумни кузатишда турли халқаро ташкилотлар ва давлатлардан, жумладан Эрон Ислом Жумҳуриятидан 272 нафар кузатувчи иштирок этди.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси референдумда жами 66,6 фоиз сайловчи иштирок этганини маълум қилди. Ҳисоботга кўра, қозоғистонликларнинг 34 фоизга яқини конституциявий референдумда қатнашмаган. Бундай иштирок этмаслик жамиятнинг ушбу қисмининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ёки ҳатто маданий норозилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг йирик давлат сифатида Марказий Осиё минтақасидаги энг кучли иқтисодиётга эга. Шундай қилиб, Қозоғистонда ишсиз ёшларни камроқ топиш мумкин.

Қозоғистон конституциясига охирги марта 1995-йилда, 27 йил аввал, мустақилликка эришганидан кейин уч йилдан сал кўпроқ вақт ўтиб ўзгартиришлар киритилган эди. Қозоғистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда мамлакат конституциясининг 33 моддасига 56 та ўзгартириш киритилди. Қозоғистонлик сайловчилар референдумда фақат битта саволга ижобий ёки салбий жавоб берди. Конституциявий референдум арафасида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Алма Муканова шундай деди: Референдум ҳужжатида фақат битта саволнинг мавжудлиги барча тузатишларнинг бир-бири билан тўлиқ боғланганлиги ва ўзаро боғлиқлиги билан асосланади.

Бироқ Қозоғистон конституцияси бўйича ўтказилган референдумда мамлакат конституциясининг қарийб учдан бир қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кун тартибига киритилган эди. Нурсултон Назарбоев шахсидан қозоқ халқи раҳбари унвони маҳрум қилиш, Олий мансабдор шахсларни асосий давлат лавозимларида ишлашни тақиқлаш, президент ваколатларини қисқартириш, Миллий Мажлис ва бошқа маҳаллий нодавлат ташкилотлар ролини ошириш, шунингдек, конституциявий судни ташкил этиш, ўлим жазосини бекор қилиш Тўқаев  ҳукумати томонидан таклиф этилган ислоҳотларнинг энг асосийларидир. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевни ҳокимиятдан четлатганига қарамай, конституцияга киритилган ўзгартиришни ҳам қўллаб-қувватлаб, шундай деди: Қариндошларидан бирортаси қонунни бузганида буни яшириш учун унинг номидан фойдаланса, қонун олдида жавоб бериши керак.

Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг нуфузли республикалардан биридир. Ўзбекистон билан минтақада етакчилик учун рақобатлашаётганига қарамай, унинг қонунларига киритилган ҳар қандай ўзгартириш Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши шубҳасиз. Бу борада минтақавий масалалар бўйича тожикистонлик эксперт Шир Али Ризоян шундай деб ҳисоблайди: Қозоғистон Президенти томонидан белгилаб берилган ислоҳотлар ва мақсадларга эришиш нафақат мамлакат, балки Марказий Осиё минтақаси учун ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Қозоғистонда конституциявий ислоҳот бўйича референдум ўтказиш жараёнининг умумий сарҳисобида шуни айтиш керакки, Марказий Осиёдаги энг йирик давлат минтақада алоҳида шартларга эга. Иқтисодий ва ҳарбий қудрат энг муҳим жиҳати бўлган бу шароитлар Қозоғистондаги ҳар қандай ўзгаришларни Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари учун таъсир манбаига айлантирди. Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукумати расмийлари қозоғистонликларнинг учдан биридан кўпроғи сайловга боришни истамаганликларини ҳам ҳисобга олиши керак. Ҳозир бу воқеа Қозоғистоннинг бўлажак ҳукумати учун муаммолар туғдириши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин.

 

Қозоғистоннинг Қирғизистон билан ҳарбий шартномаси тасдиқланди

 

 

 

Ёрлиқ