Толибоннинг Афғонистонга қўшниларидан умиди
(last modified Sun, 19 Jun 2022 10:35:05 GMT )
июн 19, 2022 15:35 Asia/Tashkent
  • Толибоннинг Афғонистонга қўшниларидан умиди
    Толибоннинг Афғонистонга қўшниларидан умиди

Толибоннинг Қатардаги сиёсий бюросининг юқори мартабали аъзоси минтақа давлатлари, хусусан, Афғонистонга қўшни давлатларни Ғарб Толибон толибон ҳукуматини тан олишини кутмасликка чақирди.

Суҳаил Шоҳин иддао қилди: Толибон гуруҳи тан олиш учун барча шарт-шароитга эга ва бу амалга оширилса, Толибон ҳукумати ва бошқа давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик таъминланади, ҳеч қандай масала Толибоннинг тан олинишига тўсқинлик қилмаслиги керак. Унинг айтишича Толибонни тан олиш, айниқса қўшни давлатлар томонидан, ҳамма манфаатдор.

Суҳаил Шоҳин деди:Толибон ҳукуматини тан олиш бутун афғон халқининг орзусидир. Унинг сўзларига кўра, Толибон афғон халқининг аксарият талабларини қондирган ва ҳозир халқаро ҳамжамият ва қўшни давлатлар Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олишини афғон халқи истайди.

Толибон ҳукуматининг Ғарб давлатларидан гуруҳни Афғонистондаги янги ҳукумат сифатида тан олиш сўровидан сўнг, Толибон қўшни давлатлар билан гуруҳни тан олиш учун мурожаат қилган.

Ўтган ёздан бери Афғонистонда ҳокимиятни қайта қўлга киритган Толибон ҳукумати сўнгги ўн ой давомида халқаро ҳамжамиятни гуруҳ бошқарувини расман қабул қилишга кўндириш учун курашмоқда.

Афғонистонда қарийб икки ўн йилликдан бери ҳокимият учун уруш олиб бораётган Толибон, мамлакатда ҳукмрон кучга айланганидан кейин халқаро ҳамжамият бу гуруҳнинг Афғонистондаги ҳукмронлигини расман тан олишни истамаслиги каби муаммога дуч келишини хаёлига ҳам келтирмаган эди.

Халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги Толибон ҳукумати билан ҳамкорлик қилмаётгани сабаб бўлаётган муаммолар Афғонистондаги 20 йиллик урушда ғалаба қозонишдаги қийинчиликлардан кам эмас. Ҳозир эса гуруҳ ўз ҳукмронлигини давом эттириши ва омон қолиши учун Афғонистондаги суверенитетини бошқа давлатлар томонидан расман тан олишига жуда муҳтож.

Ўнлаб йиллар давом этган фуқаролар уруши ва чет эл истилоси даврида Афғонистон инфратузилмасининг кўп қисмининг вайрон бўлиши, ўқимишли одамларнинг кўчиб кетиши ва қайтиб келмаслиги, жамият эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган саноат тармоқларининг йўқлиги мамлакатни турли товарлар, хусусан, озиқ-овқат ва тиббиёт бошқа маҳсулотлар импорти ва Халқаро ёрдам муҳтож қилиб қўйди. 

Афғонистоннинг йиллик бюджетининг 70 фоизга яқини ташқи ёрдамга қарамлиги мамлакатнинг ташқи дунёга тобелигининг фақат бир қисми, бу эса Толибон ҳукуматини қийнаб қўйган.

Афғонистон Марказий банкининг қарийб 10 миллиард долларлик активлари Қўшма Штатлар томонидан тўсиб қўйилган ва халқаро ҳамжамият Толибон билан ҳамкорлик ва алоқа учун эшикларни ёпган бир пайтда бу мамлакатга кўрсатилаётган ёрдамнинг катта қисмини тўхтатди. Гуруҳ Афғонистонни бошқаришнинг оғир палласига кирди, бу эса Афғонистондаги беқарорлик ва тартибсизликни босқичма-босқич кучайтириши мумкин.

Толибон ҳукумати Афғонистонда инклюзив ҳукумат яратиш, демократияни ҳурмат қилиш, шахс ва ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳурмат қилиш ҳақидаги глобал чақириқни эътиборсиз қолдиргани учун Толибон бошқарувини расман қабул қилишига Ғарб давлатларининг салбий жавобига дуч келди. Бу жараённинг давом этиши ушбу гуруҳ учун жуда хавфли.

Толибон ҳукумати ҳозир Афғонистоннинг қўшнилари гуруҳни расман аниқлашда етакчилик қилишига ва бу икки томонлама ҳамкорлик ойналарини очиш орқали ҳеч бўлмаганда Толибон муаммоларининг бир қисмини ҳал қилишга умид қилмоқда.

 

Ўзбекистон ва Британия расмийлари учрашувида Афғонистон маврасмийларизуси муҳокама қилинди

 

 

Ёрлиқ