Америка Қўшма Штатларида аборт тўғрисидаги қарордан кейин сиёсий бўрон юзага келди
АҚШ Олий суди мамлакатда аборт қилиш учун чиқарилган 50 йиллик ҳукмни бекор қилди. Қарорга кўра, АҚШда аборт қилиш ҳуқуқи ўзгаради ва бундан буён штатлар унинг қонуний ёки тақиқланганлигини ҳал қилади.
АҚШ Федерал Олий суди АҚШ Конституциясида аборт қилиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган, деган қарорга келди. Олий суд маълумотларига кўра, аборт бўйича қарор ҳозирда АҚШ штатлари зиммасига юкланган ва АҚШнинг 50 штатларининг ярмига яқини унга тақиқ ёки чеклов киритиши кутилмоқда.
АҚШ Федерал Олий судининг қароридан сўнг АҚШ президенти Жо Байден бу қарорни ҳалокатли хато деб атади ва уни экстремистик мафкуранинг амалга оширилиши ва аянчли хато деб билишини таъкидлади.
Америка Қўшма Штатларида аборт масаласи ҳар доим ўзининг қаттиқ мухолифлари ва қўллаб-қувватловчиларига эга бўлган. Дарҳақиқат, бу мамлакатда либераллар ва консерваторлар ўртасидаги асосий тортишув нуқталаридан бири, айниқса, сўнгги йилларда айнан шу масала атрофида баҳслар кучайган.
АҚШ Олий суди 1973 йилда АҚШ Конституцияси аёлларнинг ҳукумат чекловларисиз аборт қилишни танлаш эркинлигини ҳимоя қилади, деган қарорга келган бўлса-да; Аммо бу ҳар доим қийин бўлган.
Абортга қаршилар буни яшаш ҳуқуқи деб билишади.
Вакиллар палатасидаги республикачи кангресман Элис Стефаник шундай деди: Федерал Олий суднинг тарихий қарори ҳаётнинг муқаддаслиги учун ғалаба бўлиб, сон-саноқсиз бегуноҳ болаларни қутқаради.
Аммо аборт қилиш эркинлиги тарафдорлари, аборт қилиш шахсий масала ва аёлларнинг ҳуқуқларини тан олиш учун уни амалга ошириш керак, деб ҳисоблашади.
АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Федерал Олий суднинг "Руо Уайдга қарши" номли АҚШда аборт қилиш эркинлиги ҳақидаги тарихий қарорини бекор қилиш ҳақидаги қарорини “шафқациз ва юракни эзувчи” деб атади.
Аёлларнинг аборт қилиш ҳуқуқини бекор қилиш ҳозир Америка жамиятида асосий сиёсий ва ижтимоий муаммога айланди. Тақиқлаш мероси ва ноябр ойидаги оралиқ сайловлар олдидан бир неча ой ичида Олий суд қарори мамлакатдаги сиёсий кескинликни янада чуқурлаштиради.
Демократлар аборт эркинлиги тарафдорларини жалб этиш орқали ноябр ойидаги оралиқ сайловларда ғалаба қозониш имкониятларини оширишга ҳаракат қилмоқда. Республикачилар эса Олий суд қарорини бўлажак сайловларда муваффақиятга замин яратиши мумкин бўлган йирик сиёсий ғалаба деб билади.
Айни пайтда, АҚШда федерал ҳукумат ва баъзи консерватив штатлар ўртасида ҳуқуқий келишмовчилик мавжуд. Бу штатлар абортнинг қонунийми ёки йўқлиги масаласи давлат иши эканлигини ва федерал ҳукуматнинг аралашишга ҳаққи йўқлигини таъкидлайди. Вашингтондаги Демократик ҳукумат аборт АҚШ фуқароларининг асосий ҳуқуқи сифатида тан олиниши ва федерал ҳукумат уни ҳимоя қилишга мажбур эканлигини таъкидламоқда.
Бироқ, АҚШ Федерал Олий судининг қарори мамлакатда катта сиёсий бўронни келтириб чиқарди ва бу масала консерваторлар ва либераллар ўртасидаги энг жиддий мафкуравий қарама-қаршиликлардан бирига айланди. Шу сабабли, бу можаро давом этиши ва Қўшма Штатлардаги тартибсизлик ва ижтимоий беқарорликни кучайтириши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин.