Эроннинг ички ишлаб чиқариш салоҳиятлари - 2-фасл (тўққизинчи дастур: муаззам раҳбар ишлаб чиқариш масаласига алоҳида урғу беришининг сабаблари)
(last modified Mon, 11 Jul 2022 07:37:18 GMT )
июл 11, 2022 12:37 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ички ишлаб чиқариш салоҳиятлари - 2-фасл (тўққизинчи дастур: муаззам раҳбар ишлаб чиқариш масаласига алоҳида урғу беришининг сабаблари)
    Эроннинг ички ишлаб чиқариш салоҳиятлари - 2-фасл (тўққизинчи дастур: муаззам раҳбар ишлаб чиқариш масаласига алоҳида урғу беришининг сабаблари)

Инқилоб муаззам раҳбари 1401 йил шиорини "ишлаб чиқариш, билимга асосланиш, иш ўринлари ташкил этиш" деб номлади. Шу муносабат билан йил шиорига асосланган дастурлар тайёрланиб, сизларга тақдим этилмоқда. Олдинги дастурда иккинчи қисмда инқилоб раҳбарининг ишлаб чиқариш масаласига урғу берганининг сабаби ўрганилган бўлса, ушбу дастурда бу борада бошқ

Эронда эътибордан четда қолган улкан ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш

Норвегиялик иқтисодчи Эрик Рейнерт “Қандай қилиб бой давлатлар бойиб кетди ва нега камбағал давлатлар аҳамияциз бўлиб қолди” номли китобида сўнгги бир неча асрларда бой давлатларнинг бойлик ва миллий қудрат яратишдаги стратегик ютуғи кучли ва сифатли ишлаб чиқариш сектори эга бўлиш бўлганлигини таъкидлайди. 19-асрда Англия ва 20-асрда АҚШ, Германия, Япония ва Совет Иттифоқи,  Корея, Тайван ва ҳозирги Хитой каби янги саноатлашган мамлакатларга ўсиши, бойлик орттиришнинг калити ишлаб чиқариш фаолияти бўлди.

Муаззам раҳбарнинг миллий ишлаб чиқаришга урғу беришининг сабабларидан бири шуки, Эроннинг ички имкониятларининг катта қисми эътибордан четда қолиб кетган ва бу эътибордан четда қолган қисмлардан фойдаланиш Эрон иқтисодиётининг жаҳон тизимидаги мавқеини ошириши билан бирга, иқтисодий муаммоларни камайтириши мумкин. Эроннинг турли саноат, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, нефт-кимё ва нефт-газ конларида улкан қувватлар мавжуд бўлиб, бу конларнинг ҳар бири ишлаб чиқариш ва жамият иқтисодиётини ривожлантиришдаги ўзгаришларнинг асоси ҳисобланади. Санкция ва таҳдидлар шароитида ушбу имкониятлардан тўғри ва долзарб фойдаланиш мамлакатда ишлаб чиқаришни янгилаш ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш учун қулай имконият яратади. Бу мамлакатда ишлаб чиқаришни ва эксплуатация қилинадиган қувватларни яхшилаш имконини беради. 2011-2019-йиллардаги санкциялардан сўнг ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мамлакат иқтисодиёти муаммоларида санкцияларнинг улуши 25-30 фоизни, мамлакатнинг иқтисодий имкониятларига эътибор бермаслик эса 70-75 фоизни ташкил этади. 

2014 йилда Халқаро Валюта Жамғармаси башорат қилганидек, агар Эрон ўзининг иқтисодий имкониятларидан фойдаланса ва қишлоқ хўжалиги, нефт ва газ тармоқлари, билимга асосланган иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш иқтисодиётидан тўғри фойдаланиш билан иқтисодий тараққиёт жараёнида туб ўзгаришларни амалга оширса, у 2050 йилга келиб ишлаб чиқариш ҳажмини 43 минг миллиард долларга етказа олади. Прогнозларга кўра, Эрон ҳозирги ишлаб чиқаришдан 30 баробар кўпроқ қувватга эга.

Гап шундаки, Эрон қолган иқтисодий имкониятлар бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Муаззам раҳбар Ислом инқилобининг иккинчи босқичи ҳақидаги баёнотида шундай дедилар: “Мамлакатнинг моддий имкониятлари улкан рўйхати мавжудки, самарали, ғайратли ва доно бошқарувчилар улардан фойдаланган ҳолда иқтисодни фаоллаштиришлари, миллий даромадни кўзга кўринарли сакраш билан оширишилари, мамлакатни бой ва эҳтиёждан ҳоли, ҳақиқий маънода миллий миқёсда ўзга ишончни ошириб, мавжуд муаммоларни ҳал қилишлари мумкин. Дунё аҳолисининг 1% бўлган Эрон дунёдаги минерал захираларнинг 7% га эга: Улкан ер ости бойликлари, шарқ ва ғарб, шимол ва жануб ўртасидаги ғайриоддий географик жойлашуви, катта миллий бозор, 600 миллион аҳолига эга 15 қўшниси бўлган йирик минтақавий бозор, узун денгиз соҳиллари, турли қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик маҳсулотларига эга ер унумдорлиги, йирик ва кўп тармоқли иқтисодиёт мамлакат имкониятларининг бир қисмидир. Кўпгина имкониятлар фойдаланилмай ётибди. Фойдаланилмаётган табиий ва инсоний имкониятлар бўйича Эрон дунёда биринчи ўринда экани айтилади. Шубҳасиз, сиз вафодор ва меҳнаткаш ёшлар бу катта иллатни тузатишга қодир бўласиз.

Визённинг иккинчи ўн йиллиги ўтган ютуқларни, шунингдек, фойдаланилмаётган қувватларни ишга тушириш ва мамлакат тараққиётига, шу жумладан ишлаб чиқариш сектори ва миллий иқтисодиётга эътибор қаратиш вақти бўлиши керак.

Эрон иқтисодиётининг эътибордан четда қолган имкониятларидан фойдаланиш қўшни давлатлар билан алоқаларни ошириши мумкин. Чунки қўшни давлатларнинг аксарияти нефт мамлакатлари бўлиб, бу давлатлар билан нефт савдосини амалга ошириш мумкин эмас, лекин иқтисодиётни диверсификация қилиш бошқа товарлар билан айирбошлаш савдосини таъминлаши мумкин. 15 та қўшни давлат билан чегарадошлиги туфайли Эрон кўплаб тижорий санкцияларни, жумладан, тижорат алмашинуви ёки пул ўтказмаларини тақиқлашни четлаб ўтиши ва амалдаги кўплаб санкцияларни самарасиз қилиши мумкин. Эроннинг бу давлатлар билан чегарадошлиги сабабли, транспорт тизими ва савдо айирбошлаш назорати душманлар учун қийин бўлганлиги сабабли қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқалар ва алмашинувларни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу савдолар товар айирбошлаш ёки банк тизими орқали пул ўтказишдан бошқа усуллардан пул ўтказиш каби усуллар орқали осонлик билан амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари, экспорт масаласида энг муҳим харажатлардан бири экспорт қилувчи ва импорт қилувчи мамлакатлар ўртасидаги географик масофа ҳисобланади. Эроннинг бу давлатлар билан яқинлиги ва чегарадошлиги томонларнинг бир-бирлари билан энг қисқа муддатда ва энг кам харажат билан кузатилмасдан бизнес қилишлари учун бу имтиёзни яратади. Шу сабабли, инқилобнинг муаззам раҳбари маҳаллий ишлаб чиқаришга урғу беради. Иқтисодиётнинг турли тармоқларининг эътибордан четда қолган имкониятларидан фойдаланиш иқтисодий даромадларни диверсификация қилиш, минтақавий ва глобал тизимнинг Эрон маҳсулотларига, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида қарамлигини яратиш ва оғир ташқи босимларни камайтиришни англатади.

Адолатнинг ривожланиши ва миллий ҳокимиятга эришиш

Эътибордан четда қолаётган иқтисодий имкониятлардан ва маҳаллий ишлаб чиқаришнинг фаровонлигидан фойдаланиш аҳоли бандлигини, товар кўплигини яратиш, инфляция даражасини пасайтириш, ташқи таъсирлардан камроқ таъсирланиш, қашшоқликни камайтириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш имконини беради. Дарҳақиқат, миллий ишлаб чиқариш ва Эрон меҳнати ва сармоясини қўллаб-қувватлаш мамлакат тараққиёти, адолат ривожи ва исломий низомнинг миллий нуфузига эришишда муҳим омил бўлади, бу эса Ислом инқилобининг доно раҳбарининг заковати билан, иқтисодий санкцияларни зарарсизлантириш йўлидаги муносиб қадамдир. Буни  Ғарб санкцияларини зарарсизлантириш ва одамларнинг мамнунлиги ортиш учун қилинган қадам сифатида баҳолаш мумкин. Сўнгги йилларда душман мамлакат ижтимоий капиталини турли йўллар билан нишонга олган бўлиб, улардан бири одамларнинг турмуш муаммоларини кўпайтириш, норозиликни оширишдир.

Маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш жамиятда қашшоқликни бартараф этиш ва одамларнинг сиёсий тизимдан қониқишини оширишнинг асосий ечими бўлиши мумкин, чунки қашшоқликни бартараф этиш ва иш билан таъминлаш орқали адолатга эришиш мумкин бўлади. Иқтисодий вазиятни яхшилаш ва амалда одамларнинг қониқишини ошириш мамлакат миллий ҳокимиятига ёрдам беради. Дунёнинг саноати ривожланган мамлакатлари ишлаб чиқаришга эътибор қаратиб, иқтисодий тараққиёт йўлидан бордилар.

Бу дастур якуни билан барчангизни азизлар кейинги дастургача Аллоҳ таолонинг ихтиёрига қолдирамиз. Хайр. Саломат бўлинг. 

 

 

Эроннинг ички ишлаб чиқариш салоҳиятлари - 2-фасл (саккизинчи дастур: муаззам раҳбар ишлаб чиқариш масаласига алоҳида урғу беришининг сабаблари)

 

 

 

Ёрлиқ