сентябр 24, 2022 12:56 Asia/Tashkent
  • Эрондаги сўнгги тартибсизликда монархиячи гуруҳлар  ва душман ОАВ ларнинг роли
    Эрондаги сўнгги тартибсизликда монархиячи гуруҳлар ва душман ОАВ ларнинг роли

Охирги кунларда Эроннинг турли шаҳарлари монархиячи гуруҳлар душман ОАВ ларнинг қўли ошкор бўлган тартибсизликларга гувоҳ бўлмоқда.

Турли мавзуларга нисбатан эътироз ва намойишлар ҳар бир мамлакат аҳолисининг ҳаққидир ва Ислом Жумҳурияти ҳам бу ҳақни тан олади. Бироқ эътироз тартибсизликларга айланиб кетса ва бегуноҳ одамлар бу ҳолатда қурбон бўлса, буткул бошқа масала. Тартибсизликлар ва бузғинчилик тинч фуқароларни иши эмас, балки тузум душманлари уни режалаштириб, ўз гумашталари ва шу жумладан уларга алданган одамлар ёрдамида ижро этади. Эрондаги ҳозирги бузғунчилик ва тартибсизликларда ҳам айнан шу вазият кўзга ташланади. 

Монархиячи ва мунофиқлар гуруҳлари Ислом Жумҳурияти низомига қарши гуруҳлар, ўз орзуларини ислом жумҳуриятининг 44 йиллик ўтган  умри билан шамолга учган кўришади ва ҳар қандай ички воқеаларни тартибсизликлар ва бузғунчилик чиқариш учун баҳона сифатида кўришади. Ушбу гуруҳлар охирги кунлар воқеаларда ҳам БиБиСи ва Эрон интернейшинл каби Британия ва Саудия томонидан қўллаб- қувватланувчи Ислом жумҳуриятига қарши ОАВ лар фойдаланиб, эътирозларни кучайтириш ва уларни тартибсизликлар ва бузғунчиликликларга айлантириш учун Эрондаги оммавий фикрни манипулятсия қилишга уринишди.

Намойишлардан ҳикоялар тўқиш ва кам сонли намойишчилардан катта миқдордаги номуносиб тасвирларни ёйинлаш зикр этилган ОАВ ва уларга йўлдош бошқа ОАВ ларнинг дастуридан жой олди. Уммумий обьектларни вайрон қилиш монархиячиларнинг ҳар доимги сенарияси бўлиб, бу сафар ҳам такрорланди ва кўплаб давлат ва нодавлат мулклари вайрон қилинди. Шу билан бирга, ҳозирги тартибсизликларда Эроннинг муқаддас байроғига ҳақорат қилиш, Қурьон каримни ёқиш,  масжидларни ёқиш ва муслима аёллар ҳижобини мажбуран тортиб олиш каби жиноятлар амалга оширилди, бу шуни кўрсатадики бу гуруҳлар ҳеч қандай фуқаролик ва ижтимоий талабларга эга эмаслар , балки дин ва ислом жумҳурияти билан душманлик уларнинг ва ОАВ даги гумашталарининг иш дастуридан ўрин олган. 

Ислом жумҳурияти охирги ўн йилликда мунофиқлар гуруҳси ҳам тўғридан- тўғри алоқада бўлган террористик гуруҳларга қарши муфавваққиятли кураши ва шунингдек монархиячилар томонидан қувватланган Американинг Эронга қарши максимал босим сиёсатидаги Ислом жумҳуриятининг ғалабаси ва низомни тўнтариш орзусининг пучка чиқиши ушбу гуруҳларни қаттиқ ғазабини чиқарди ва шунинг учун Эрон ичкарисида бузғунчилик келтириб чиқаришни ҳар қандай вақтдан ҳам кўпроқ амалга оширишади.

Яна бир муҳим жиҳат шуки, охирги бузғунчиликлар Эрон президентининг Ню-йоркка  сафари ва БМТ бош ассамблеяси саммитида иштирок этаётган пайтда содир бўлди. Аслида президент сафарига таъсир ўтказиш ва бу сафарга қарши хорижда, шу жумладан Ню-йоркда намойишлар ўтказиш ва буларни Эрон президентидан ОАВ лар томонидан сўраладиган энг муҳим масалага айлантириш монархиячи ва мунофиқлар ҳаракат қилаётган энг муҳим мақсадлардир.

Охирги масала шуки, Эрон ислом Инқилоби муаззам раҳбари охирги нутқларидан бирида айтганларидек, ислом низомининг фитналар баробарида чидаш ва курашиш қудрати душманларни ҳайратда қолдирди, бу сафар ҳам улар ўз фитналаринг Эронда шамолга учишига гувоҳ бўлишида. Охирги 44 йилда Эронинг азиз ва ҳушёр халқи собит қилганки, қачонки уларнинг маданий ҳаракатлари мунофиқлар ва монархиячиларнинг тартибсизлиги ва бузғунчилиги ва диний муқаддасотга ҳақорат билан йўлдош бўлса, ўз йўлларини ажратишган ва бу сафар ҳам ўз сафларини душман сафидан ажратиб олишади.

Ёрлиқ