Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
-
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 16 -23 октябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Владимир Норов: Афғонистоннинг яккаланиши минтақа ва дунё учун хавфли
- Тошкент технологик кўргазмасида Эрон ютуқлари намойиш этилди
- Бокуда Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаларининг мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
- Тошкентдаги Эрон элчиси Ўбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашди
- Мирзиёев ва Бердимуҳамедов икки мамлакат ўртасида шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзолашди
-
Сирдарёдаги портлашда 3 742 та турар ва нотурар жойларга қисман талафот етган
****
Владимир Норов Тожикистонда бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда сўзлаган нутқида жаҳон ҳамжамияти Афғонистоннинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслиги керак деб таъкиадлади.
Ўзбекистон ТИВ раҳари Владимир Норов, ўз сўзида Афғонистонни изоляция қилиш минтақа ва халқаро ҳамжамият учун салбий оқибатларга олиб келишини қайд этди.
Норов Афғонистоннинг иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларида иштирок этиш муҳимлиги, шунингдек, Марказий Осиёдаги ривожланиш истиқболлари Афғонистондаги вазиятга боғлиқлигини қўшимча қилди.
У Остонада ўтказилган саммитда Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган ташаббус ҳақида гапирар экан, унинг асосида Афғонистон бўйича махсус вакиллар гуруҳини тузиш ва муҳокама қилиш, ушбу мамлакат билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда ташаббусларни таклиф қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ТИВ раҳари Марказий Осиёда терроризмга қарши кураш бўйича БМТнинг минтақавий ваколатхонасини очишни муҳим деб ҳисоблади.
Норов шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши кураш минтақавий ва глобал миқёсда мувофиқлаштирилгандагина муваффақият қозонади деб айтди.
***

Тошкентда Ўзбекистон технологиялар ва илмий инновациялари ҳафталиги доирасида Эрон фаол иштирок этаётган технологик кўргазма ўтказилди.
Ўзбекистон пойтахти Тошкент илмий- ихтисослашган кўргазмасида эллик мамлакат жумладан Эрон Ислом республикаси, Германия, Қозоғистон,Тожикистон ва Россиядан технология ва билимга асосланган копмпаниялар қатнашмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг аппарат, дастурий таъминот, илғор машинасозлик, биотехнологик препаратлар, қишлоқ хўжалиги, тижоратлаштириш ва интелектуал бошқарув соҳаларида билимга асосланган 33 компанияси Тошкент технологиялари кўргазмасида ўзининг сўнгги маҳсулотлари ва ютуқларини намойиш этди.
Бундан ташқари ушбу кўргазма доирасида қазиб оладиган ёқилғиларни алмаштириш ва зарарли газнинг зарари, иқлим ўзгариши, шикастланишлар ва атрофи муҳитнинг бузилишига қарши кураш ва яшил энергияни алмаштириш мавзуларида икки томонлама учрашувлар, ихтисослаштирилган учрашувлар ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз Тошкент шаҳрида 18-октябрдан 21-октябрга қадар " барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар ўсиши" шиори остидаги Ўзбекистон технология ва илмий иннновациялар кўргазмаси ва ҳафталги бўлиб ўтмоқда.
Эрон Ислом Республикасининг билимга асосланган компаниялари сўнгги йилларда яхши ютуқларга эришди ва Тошкент технологик кўргазмасида қатнашиб ўзининг сўнгги янгиликларини тақдим этди.
****
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегациянинг Бокуга сафарида Озарбайжон республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов билан учрашув бўлибўтди.
Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси мудофаа вазирлари учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси имзоланди.
Учрашувда қайд этилишича, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат армиясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
****
Эроннинг Тошкент шаҳридаги элчси Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашиб Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини юзасидан фикр алмашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ислом республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найирободий Тошкентда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Фурқат Сиддиқов билан учрашиб, Эрон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш йўллари ва истиқболларини муҳокама қилди.
Эрон ва Ўзбекистон расмийларининг учрашувида эришилган келишувларнинг амалий ижросини кўриб чиқиш баробарида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқдилар.
Эроннинг Тошкентдаги элчиси Ҳамид Найирободий ва Ўзбекистон ТИВ бошлиғи ўринбосари транспорт, телекоммуникация ва иқтисодиёт соҳаларида конструктив ҳамкорликни кенгайтиришга ўзаро тайёр эканликларини таъкидладилар ва бўлажак қўшма йиғилишлар ва тадбирлар жадвалини ҳам мувофиқлаштирдилар.
Эрон Ислом республикаси Ўзбекистон мустақиллигини 1991-йил 25 декрабрида тан олди.
1992-йил 10-май кунида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий алоқалар ўрнатилди.
***

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедовнинг Ашхободдаги учрашувида, икки мамлакат ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация имзоланди.
Ўзбекистон ва Туркманистон расмийларининг олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган 13 та ҳужжат имзоланди.
Имзоланган ҳужжатлар қуйидагича:
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида сиёсий мулоқот, парламентлараро, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режаси;
Икки томонлама ташқи иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисида битим;
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳудудларида савдо уйлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим;
Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим;
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси;
Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш тўғрисида битим имзоланди.
Шунингдек, электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистонга расмий ташриф билан борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан тор доирада музокара ўтказди.
Икки давлат раҳбарлари қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган.
«Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.
Кейинги йилларда амалий ҳамкорликнинг барча йўналишларида катта натижалар бўлгани таъкидланди. Олий даражада эришилган келишувлар «йўл харитаси» асосида муваффақиятли амалга оширилмоқда»,
Туркманистонга расмий ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Туркманистон парламенти юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳам учрашди.
***
Ўзбекистоннинг Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган ҳодиса оқибатида 3 742 та турар ва нотурар жойларнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етган.
Ўзбекистоннинг Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм яқинида жойлашган маҳаллалар тўлиқ қамраб олиниб, хатловдан ўтказилди. Ҳисоб-китобларга кўра, 3 742 та турар ва нотурар жойларнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етгани аниқланди.
Кўрилган амалий чоралар натижасида кечанинг ўзида 2 минг квадрат метр ойналар аҳолига етказилиб, ўрнатиб берилди.
“Бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлганди.