Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 30 октябрь 6 ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Мирзиёев Шерознинг Шоҳчероғ зиёртгоҳидаги терактни кескин қоралаб, Эрон халқига ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ёрдамида Афғонистондаги Мозори-Шариф аэропорти қайта тикланди
- Шавкат Мирзиёев Германия ТИВ раҳбарини қабул қилди
- Ўзбекистон ва Қирғизистон Андижон сув омборини биргаликда бошқарадилар
- Самарқандда Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилди
****
Ўзбекстон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев эронлик ҳамкасби Сайид Иброҳим Раисийга мактуб йўллаб, Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ зиёратгоҳида содир бўлган теракт натижасида бир қатор бегуноҳ инсонларни шаҳид бўлиши ва жароҳатганлагани муносабатида эронликларга ҳамдардлик билдирди.
Эрон телераидокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Шавкат Мирзиёев эронлик ҳамкасби Иброҳим Раисийга мактуб йўллаб Эроннинг Шероз шаҳрида содир бўлган ва кўплаб инсонларни шаҳид бўлиб жароҳатланганига сабаб бўлган терактни кескин қоралади ва бутун Эрон халқига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон президенти ўз мактубида Эроннинг Шероз шаҳрида содир этилган теракт чоғида кўп сонли инсонлар шаҳид бўлгани ва жароҳатлаггаи ҳақида катта қайғу биан хаар топдик де таъкалади.
У шунингдек Ўзбекистон давлати ҳар қандай кўринишдаги террорчилик хуружлари кескин қоралайди ва бундай жиноятарга қарши курашда халқаро ҳамжамият ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш зарурлигини алоҳида таъкидлайди деб маълум қилди.
Ушбу қайғули дамларда Жаноби олиларига ва бутун Эрон халқига ҳамдардлик билдирамиз ҳамда шаҳид бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдиришимизни етказишни истаймиз. Жароҳатланганлар эса тезроқ тузалиб кетишини тилаб қоламиз деб эълон қилган Мирзиёев.
****
Ўзбекистон Афғонистоннинг Мавлоно Жалолиддин Балхий номидаги Мозори-Шариф халқаро аэропорти фаолиятини тиклаш бўйича техник ёрдам кўрсатди.
Афғонистоннинг Мавлоно Жалолиддин Балхий номидаги Мозори-Шариф халқаро аэропорти фаолиятини тиклаш бўйича техник ёрдам кўрсатиш жараённинг якунига бағишланган тантанали маросим 25 октябрь куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, "Ўзавиация" агентлиги, "Ўзаэронавигация маркази", Uzbekistan Airports, Ўзгидромет ва бошқа тузилмалар вакиллари иштирок этган деб хабар қилган Уз.а.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ёрдамида аэропортда ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш, парвозни радиотехник жиҳатдан таъминлашга эришилган.
Техник таъминлаш йўналиши бўйича Мозори-Шариф аэродромининг учиш-қўниш йўлаги қопламаси, ҳаво кемалари учун бурилиш йўлаклари ва тўхтаб туриш жойларидаги белгилар бўёғи тўлиқ янгиланган. Қолаверса, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан ҳудуднинг электр ва ёруғлик-техник таъминоти замонавий талаб даражасига келтирилган.
Тадбирда аэропортнинг қурилиши тугалланган объектларини фойдаланишга топшириш ва фаолиятни тиклаш учун зарур жиҳозларни қабул қилиб олиш ҳужжати имзоланди.
***
Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга келган Германия ТИВ раҳарини қаул қилиб Тошкент ва Берлин ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.
Кеча Шавкат Мирзиёев Тошкентда расмий ташриф билан бўлиб турган Германия федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Мирзиёев ва Бербок учрашувида, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Тошкент ва Берлин давлатлари ташқи сиёсий идоралари даражасида сермаҳсул алмашинувларни давом эттириш, биргаликдаги ишбилармонлик ташаббуслари ва бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизмларини самарали ишга солиш, маданий-гуманитар тадбирларни ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо ва инвестиция кўрсаткичлари ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 45 фоизга ошди. Жалб этилган инвестициялар ҳажми жорий йил якунига бориб 1 миллиард еврогача бўлади. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистонда Германиянинг 200 дан ортиқ етакчи компаниялари муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Шунингдек, молиявий-техник ҳамкорлик, шу жумладан «KfW» банки ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти иштирокида кенгайиб бормоқда.
***
Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳарлари икки давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома ва Андижон (Кампиробод) сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни имзолади.
Кеча Бишкекда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев бир нечта халқаро келишувларни имзолади.
Норов ва Кулубаев Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома ва Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисида битим тузган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқалар ҳам имзоланган
Бундан ташқари Владимир Норов Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров билан учрашиб мулоқот қилди.
Учрашув давомида икки мамлакат алоқалари Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг конструктив ва ишончли мулоқоти асносида стратегик шериклик руҳида ижобий суръатларда ривожланаётгани қайд этилди.
***
Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Халқаро зиёрат туризми ҳафталигии бўлиб ўтди
Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятига бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда 50 нафарга яқин Ислом маданияти ва илм-фани арбоблари қатнашишди.
Ҳафталик дастуридан Самарқанд шаҳридаги янги “Ипак йўли” туристик марказининг очилиши, “Хива – ислом олами туризми пойтахти” мавзусига бағишланган Халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси, “Жаҳон усталари” ярмаркаси ва бошқа тадбирлар ўрин олган. Шунингдек, Самарқанддаги муқаддас қадамжоларга саёҳатлар уюштирилди.
Бундан ташқари, ҳафталик тадбирлари Бухоро, Хоразм ва Тошкентда ҳам ўтказилади.
Бухорода “Мир Араб битирувчилари” форуми, “Ўзбекистон исломий мероси” конференцияси, “Ислом наққошлиги ва хаттотлик” кўргазмаси, Хоразмда эса Хоразм – ислом мероси конференцияси, “Хива – ислом санъати” рассомлар кўргазмаси ўтказилади. Тошкент шаҳрида эса халқаро туризм ҳафталиги доирасида Ислом иқтисодиёти бўйича давра суҳбати, миллий либослар кўргазмаси, ҳалол туризм конференцияси ва таомлар фестивали кўзда тутилган.
Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги 1-3 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги Ўзбекистон президентининг 2022 йил 30 апрелдаги тегишли қарори асосида ташкил этилмоқда.