Афғонистон қўшнилари хавфсизлик расмийлари саммитида Эроннинг Чобаҳор порти ролига урғу берилди
Ҳиндистон мезбонлигидаги Афғонистон қўшнилари хавфсизлик расмийлари биринчи саммити Қозоғистон , қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбакистон давлатларининг олий хавфсизлик кенгашлари маслаҳатчилари иштирокида Янги Деҳлида бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда Эроннинг жануби-шарқида жойлашган Чобаҳор портининг минтақа хавфсизлигининг муҳим элементи сифатидаги ўрни таъкидланди.Систон ва Балучистон вилоятидаги Чобаҳор порти Эроннинг Макрон Денгизи ва Ҳинд океани соҳилида жойлашган ягона океан порти ҳисобланади.
Чобоҳор порти ўзининг стратегик жойлашуви ва Афғонистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон каби денгизга чиқиш имкони бўлмаган Марказий Осиё давлатларининг очиқ сув ҳавзаларига энг яқин чиқиши билан алоҳида аҳамиятга эга.
Ню-Деҳлида Марказий Осиё давлатларининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари иштирокида учрашув ўтказиш бир неча жиҳатдан эътиборга лойиқ.
Биринчидан, Ҳиндистон Жанубий Корея, Япония ва ҳатто Покистон каби рақобатчилар билан рақобатда Марказий Осиёдаги савдо ва иқтисодий мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Ҳиндистонга бу мақсадга эришишда ёрдам берадиган жуда муҳим имкониятлардан бири бу Чобаҳор стратегик портидир. Ҳиндистон транзит салоҳияти бўйича бир қисмини ишга тушириши режалаштирилган ушбу порт минтақадаги, айниқса Уммон денгизидаги энг муҳим транзит портларидан биридир, айниқса Чобаҳор порти Шимолий-Жануб халқаро транспорт коридори алоқаларини имкон қадар фаоллаштиришда муҳим рол ўйнайди.
Минтақавий масалалар бўйича эксперт Али Хазоий шундай дейди:Чобаҳор порти Ҳиндистонга савдо ва транзит имкониятларидан фойдаланган ҳолда Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ва савдо алоқаларини янада ривожлантириш имкониятини беради. Шубҳасиз, баъзан денгизга чиқа олмайдиган минтақа давлатлари Чобаҳор транзит линияларига қўшилиш бўйича ҳар қандай таклифни олқишлайди.
Иккинчидан, Чобаҳор портининг бошқа имкониятларидан бири Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасида осон, арзон ва ишончли алоқа ўрнатишдир. Муҳокамаларга асосланиб, Ҳиндистон Чобаҳордаги ишлаб чиқариш қувватларидан, жумладан, Афғонистоннинг тоғ-кон салоҳияти ва қувватларидан қайта ишлаб чиқариш учун фойдаланмоқчи, бу нафақат Марказий Осиё бозорларида кучли иштирок этиш учун ажойиб имкониятдир, балки, Ҳиндистоннинг Афғонистон бозорларидаги бизнес мавқеини ишончли ва юқори даражадаги хавфсизлик билан барқарорлаштиради.
Афғонистон инқирози қўшни давлатлар ҳамда Ҳиндистон учун жиддий муаммога айланган бўлса-да, аммо Чобаҳор стратегик порти Ҳиндистон ва Афғонистонга сармоя киритаётган давлатлар учун ушбу мамлакатга сармоя киритиш орқали ўз муаммоларини ҳал қилиш учун бундай ноёб имкониятни тақдим этади.
Афғонистон масалалари бўйича эксперт доктор Иқбол шундай дейди:"Минтақавий доираларни ташвишга солаётган муҳим масалалардан бири бу давлатнинг хавфсизлиги ва террорчилик таҳдидларининг қўшни давлатлар чегараларига ёйилишидир. Шу боис, сармоя ва инвестициялар учун зарур платформани таъминлаш мумкин бўлган даражада Афғонистонда минтақа давлатларининг бўлиши ҳам худди шундай даражада тинчликни таъминлаши мумкин ва бу мамлакатда барқарорлик ёрдам беради."
Ҳар ҳолда, Эрон Ислом Жуиҳурияти стратегик аҳамиятга эга бўлган Чобаҳор портининг айрим босқичларини ишга туширишни Ҳиндистонга ишониб топширган бўлса-да, Аммо бу давлат бу борада ҳеч қандай жиддий чора кўрмади ва минтақавий ва халқаро учрашувларда ундан сиёсий ва иқтисодий обрў сифатида фойдаланишда давом этмоқда.
Шу боис, минтақавий иқтисодий доиралар, хусусан, Афғонистонда Ҳиндистон ҳукумати Чобаҳор стратегик порти бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, Транзитнинг минтақадаги мавқеини мустаҳкамлаш учун кўпроқ қадамлар ташлашини кутишмоқда.