декабр 15, 2022 13:17 Asia/Tashkent
  • Эронни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аёллар бўйича комиссиясидан чиқариш тўғрисидаги резолюцияни тасдиқлаш; Америка фитнасининг натижаси
    Эронни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аёллар бўйича комиссиясидан чиқариш тўғрисидаги резолюцияни тасдиқлаш; Америка фитнасининг натижаси

Эронни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аёллар бўйича комиссиясидан чиқариш тўғрисидаги резолюция чоршанба куни 29 овоз, 8 қарши ва 16 бетараф овоз билан маъқулланди. Боливия, Хитой, Қозоғистон, Никарагуа, Нигерия, Уммон, Россия ва Зимбабве давлатлари Эронни БМТнинг Аёллар мақоми бўйича комиссиясидан чиқариш бўйича таклиф қилинган резолюцияга қарши овоз берди.

Муҳим жиҳат шундаки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг дўстлари гуруҳи, жумладан, Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги 19 та давлат, Эроннинг аёллар мақоми бўйича комиссиядаги аъзолигини тугатиш тўғрисидаги Америка сиёсий резолюциясини кўриб чиқиш йиғилишида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши (ЭКОСОC) иш қоидаларини бузганлиги сабабли, унинг бўлинмаси бўлган Аёллар мақоми комиссияси норозилик билдирди ва эълон қилди: У ҳақиқатда аъзо давлатни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сайланган органида иштирок этиш бўйича асосий ҳуқуқларини амалга оширишдан маҳрум этишга олиб келадиган бу ҳаракатни хавфли процедура деб ҳисоблайди. Бу гуруҳ шундай деди: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча географик жойлашувлардаги барча аъзо мамлакатлар иштирокининг инклюзивлиги ва кенг кўламлигини таъкидласа-да,астлабки Осиё-Тинч океани географик гуруҳи тасдиқловидан ўтганидан кейин ЭКОСОС овоз бериш йўли билан танланган бир аъзонинг (Эрон Ислом Жумҳурияти) маҳрум қилиниши бу ноқонуний ҳисобланади.

Эронни Аёллар мақоми комиссиясидан чиқариш тўғрисидаги резолюциянинг маъқулланиши бир муддат аввал Эрондаги охирги тартибсизликлар ва аёллар ҳуқуқини дастаклаш  баҳонасида Эронни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аёллар мақоми комиссиясидан чиқариб юбориш кампаниясини бошлаган Қўшма Штатларнинг фитнаси натижасидир.  Бирлашган Миллатлар Ташкилотида салбий прецедент қолдирган Қўшма Штатларнинг бу ноқонуний ҳаракати, унинг Эрон билан узоқ йиллик душманлиги ҳисобга олинса, умуман кутилмаган бўлмади. Бироқ муҳим масала шундаки, бундай ҳаракат БМТ тизимининг яхлитлигига муҳим зарба беради. Шу билан бирга, Американинг ҳаракати БМТ Низомининг руҳи ва матнига, айниқса, барча кўп томонлама ташкилотларда мазмунли ва тенг иштирок этиш орқали аъзоликдаги мамлакатларнинг суверен тенглиги ҳақидаги унинг асосий тамойилларидан бири руҳига зиддир.

Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саид Ирваний “Эрон Ислом Жумҳуриятининг Аёллар мақоми бўйича комиссиядаги аъзолигини тугатиш” резолюцияси лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида айтди:Эрон Аёллар мақоми комиссиясининг аъзоси бўладими ёки йўқми, эронлик аёллар ва қизлар кўплаб халқаро форумларда фаол ва самарали иштирок этишда давом этади.

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саид Ирваний

 

Вашингтон Эрон халқига,шу жумладан аёлларга қарши энг қаттиқ ва кенг қамровли санкцияларни жорий қилган бир пайтда Ғарбнинг, хусусан АҚШнинг Эронда аёллар ҳуқуқларининг поймол этилиши ва эронлик аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлаш учун чора кўриш даъвоси ҳақидаги асоссиз даъволарни олға сурмоқда. Шу билан бирга, сиёсий, ижтимоий, маданий ва иқтисодий тенденциялар, шунингдек, Ислом инқилоби ва Ислом республикаси тузумининг ўрнатилишидан кейинги қирқ йилликда Эронда аёлларнинг мавқеи ҳақидаги мавжуд статистик маълумотларга назар ташлаш шуни кўрсатадики, Америка Қўшма Штатлари ва унинг Европа ҳамкорларининг бу соҳадаги даъволарига мутлақо зид бўлган вазиятни кўрсатади. Ислом инқилобидан кейин аёлларнинг сиёсий, ижтимоий, маданий-маърифий ҳаётнинг барча жабҳаларида, ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш ва ҳаттоки давлат хизматлари соҳасида катта ҳиссаси бор.

Эрон Ислом инқилобидан сўнг, аёлларнинг хабардорлиги ошиши ва олий таълимнинг кенгайиши ҳамда уларнинг имкониятларини рағбатлантириш билан бирга аёлларнинг сиёсий ва ижтимоий иштирокидаги улуши ҳам кенг кўламли ўзгаришларни бошдан кечирди. Эрондаги кўплаб сайловларда аёллар кенг кўламда иштирок этиши бунинг рамзидир. Эронлик қизлар ва аёллар Исломий Эроннинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, илмий ва таълим ҳаёти, соғлиқни сақлаш, спорт ва бошқа соҳаларда турли соҳаларида фаол ва сезиларли даражада иштирок этадилар. Масалан, Исломий Кенгаш ҳамда шаҳар ва қишлоқ кенгашлари аъзоларининг салмоқли қисмини аёллар ташкил этади.

Олий ўқув юртларида талаба қизлар ва аёлларнинг улуши 60 фоиздан ортиқни ташкил қилади. Бундан ташқари, Эронда аёл менежерлар улуши ортиб бормоқда. Ислом инқилобидан кейин саломатлик  соҳасида аёлларнинг ҳиссаси катта. 2022 йилга бориб Эрондаги мутахассис шифокорларнинг 40 фоизини ва субихтисослашган шифокорларнинг 30 фоизини аёллар ташкил этади. Бу Ғарбнинг аёлларга нисбатан зулм ва уларнинг Эрон ижтимоий майдонига озгина ҳисса қўшаётгани ҳақидаги даъволарининг ёлғонлигини кўрсатади.

Ёрлиқ