декабр 19, 2022 13:26 Asia/Tashkent
  • Иккинчи жаҳон урушидан бери Япониянинг ҳарбий стратегиясидаги энг катта ўзгариш юз бермоқда
    Иккинчи жаҳон урушидан бери Япониянинг ҳарбий стратегиясидаги энг катта ўзгариш юз бермоқда

Япония ҳукумати мамлакатнинг янги ҳарбий стратегиясини маъқуллади, унда Хитой энг катта стратегик таҳдид сифатида киритилган.

Таъкидланишича, Япониянинг учта ҳарбий стратегияси ҳужжатининг маъқулланиши Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин мамлакат ҳарбий сиёсатидаги энг катта ўзгаришдир. Ваҳоланки, Япония конституцияси мамлакат кучларини чегарадан ташқарига чиқариш ва ҳар қандай турдаги жанговар ҳаракатларда қатнашишни тақиқлайди. Япония халқининг 50 фоиздан ортиғи мамлакат конституциясини кучли армияга эга бўлиш ва трансчегаравий миссияларда иштирок этиш учун ўзгартиришга қарши эканлигини ҳисобга олиб, Япония ҳукумати 2016-йилда Бош вазир Синдзо Абе даврида бу давлатга рухсат берадиган қонунлар қабул қилган эди. Америка ҳарбий лагерининг мавжудлиги аниқ бўлган жамоавий мудофаа ҳуқуқи доирасида трансчегаравий операцияларда иштирок этиш.

Шарифипур, халқаро масалалар бўйича эксперт шундай фикрда:“Синдзо Абе япон халқи орасида бўлган барча яхши обрў-эътибори билан уларни мамлакат конституцияси моддаларига Япония ҳукуматига қудратли армияга эга бўлишига рухсат бериш учун ўзгартириш киритишга ишонтира олмади. Чунки Япония халқи Токио ҳукуматининг трансчегаравий саргузаштларидан, айниқса, АҚШ билан жуда чуқур алоқага эга ҳукмрон Либерал-демократик партиядан ниҳоятда хавотирда.

Япония ҳукуматининг мамлакат конституциясига зид бўлган кучли армияга эга бўлишини оқлаш режаларидан бири Шимолий Кореядан кейинги Хитойфобиядир. Бошқача қилиб айтганда, Токио ҳукумати Америка сиёсатига мувофиқ самарали актёр бўлишга ҳаракат қилмоқда ва бу соҳада Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясига ёрдам бериш учун Хитой масаласидан кўра яхшироқ баҳона йўқ. Шундай қилиб, Япониядаги стратегик ўзгаришлар ушбу мамлакат кучларига бошқа давлатга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ҳуқуқини беради. Бундан ташқари, Япониянинг янги ҳарбий стратегиясида нафақат япон халқи, балки минтақа давлатлари орасида ҳам сезгир бўлиши мумкин бўлган, олдини олиш ҳужумлари ўрнига қарши ҳужумлар атамаси қўлланилган. Шубҳасиз, бундай стратегияни амалга ошириш бош вазир Фумио Кисида таклифига кўра, 55,80 миллиард АҚШ долларидан ортиқроққа етадиган ҳарбий бюджетни оширишни талаб қилади. Шу тариқа, АҚШ ва Хитойдан кейин Япония дунёдаги энг кўп ҳарбий бюджетга эга учинчи давлат бўлади.

Минтақавий масалалар бўйича эксперт Али Хазоий шундай дейди:“Япония ҳукуматининг улкан стратегик режалари мамлакат иқтисодиётига катта харажат келтирмоқда. Шу сабабли, Токио ҳукуматининг ҳарбий ёндашувининг иқтисодий оқибатларидан бири, эҳтимол, Япониянинг бошқа иқтисодий ва тижорат лойиҳаларига ва ҳатто ички секторларга, жумладан, нафақахўрлар ва суғурта ишларига инвестицияларини камайтиришдир.

Шу сабабдан Япония халқи мамлакат ҳарбий бюджетини оширишга қарши намойишлар уюштириб норозилик билдирмоқда. Америка ҳукуматининг Доналд Трамп президентлиги даврида амалга оширилган режасига кўра, АҚШ кучлари учун Америка қўшинларига мезбонлик қилаётган Япония ва Жанубий Корея давлатлари тўлаши керак эди. 100 000 га яқин америкалик аскар Японияда, хусусан, Окинавада жойлашган бўлиб, бу Япония иқтисодиётига катта харажат тушмоқда, бу масала сўнгги йилларда бу давлат ҳукумати учун давлат харажатларини тўлашни қийинлаштирди. Шу боис, япон халқи нуқтаи назаридан, бу давлат иқтисодиёти янги ҳарбий харажатларни юклашга қодир эмас ва шу билан бирга, Токио ҳукуматининг улкан режалари Япониянинг қўшнилари, хусусан, Хитой билан муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

Ёрлиқ