март 09, 2024 12:43 Asia/Tashkent
  • Токиода Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири билан мулоқот қилди
    Токиода Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония Бош вазири билан мулоқот қилди

Токиога борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва унинг ҳамроҳлик қиладиган делегация Япония бош вазири Фумио Кисида қабулида бўлди.

Кун сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида "Япония бош вазири Фумио Кисида жаноби олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун шарафдир", – деб ёзди.

Ўзбекистон ва ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказган. Бу суҳбат Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги сиёсий мулоқотдан тортиб, маданий алмашинувларгача бўлган кенг кўламли икки томонлама масалаларни қамраб олди. 

"Ташқи ишлар вазирликлари бундан кейин ҳам стратегик ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади", деб ёзади у.

Ёрлиқ