Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 14 Jan 2023 10:04:25 GMT )
Январ 14, 2023 15:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 7-14 январгача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс қўлга олинди

 

  • Бахтиёр Саидов Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот ўтказди

 

  • Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги терактни кескин қоралади

 

  • Шавкат Мирзиёев ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурди

 

  • ЖССТ бутун дунё ва айниқса Ўзбекистонда Ҳиндистон дорисини фойдалаништдан огоҳлантирди

 

  • 14-январь Қуролли кучлари ташкил этилганининг йиллигига тўғри келади

****

Қорақалпоғистонда «Антитеррор» тозалаш тадбирлари ўтказилганида қидирувда юрган 132 нафар шахс қўлга олинди.

Қорақалпоғистонда «Антитеррор» тозалаш тадбирлари доирасида 18 минг 200 объект ҳамда 89 минг хонадон жамоатчилик фаоллари билан бирга кўздан кечирилган. Текширувлар давомида қидирувда юрган 132 нафар шахс топилиб, ушланган ва тергов бўлимларига топширилган.

Шунингек,  олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фуқаролар ўз ихтиёри билан 344 ов қуроли, 170 ўқ-дориларни ички ишлар органларига топширган. 12 нафар бедарак йўқолган шахс аниқланиб, улар ўз уйларига қайтарилган.

57 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.

***

Бахтиёр Саидов

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидовнинг Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Тожикистон ТИВ раҳбариСирожиддин муҳриддин  Бахтиёр Саидовни юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Бахтиёр Саидов ва Сирожиддин Муҳриддин суҳбатида,  Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Икки давла расмийлари бу икки мамлакталар Президентлари ўртасида эришилган келишувлар ижроси жараёни юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон икки томонлама сиёсий мулоқотни давом эттиришга ва халқаро институтлар доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

***

Ўзбекистон давлати Кобулдаги Толибон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида 11 январь куни содир этилган террактни кескин қоралади.

Ўзбекистон ТИВ хабарида, қшбу қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонлар, асосан, ташқи сиёсат идораси ходимлари орасида қурбонларга сабаб бўлди. Афғонистондаги  терактда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз деб келтирилган.

Эслатиб ўтаимз, Афғонистон ТИВ биноси олдида 11 январь куни худкуш ўзини портлатиб юборганди, теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди. Худкуш террорчининг исми Хайбар Қандагари бўлиб, Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ва қўриқчилари орасида ўзини портлатган. Ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатланган. «Толибон» вакилининг айтишича, худкуш террорчи вазирлик биносига киришга уринган. Жангари хавфсизлик ходимлари томонидан тўхтатилган, шундан сўнг у портлаш содир этган.

Теракт юз берган кун Хитой делегацияси ТИВга келиши керак бўлган, бироқ портлаш вақтида улар у ерда бўлган ёки бўлмагани маълум эмас. Ҳужумдан мақсад ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Станизкайни йўқ қилиш бўлгани айтилмоқда. Унинг хавфсиз ва саломат экани қайд этилган.

***

Кеча Шавкат Мирзиёев 12 Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди раислигида онлайн шаклда ўтказилган «Глобал Жануб овози» саммити ялпи мажлисида нутқ сўзлаб, ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.

Ҳиндистоннинг «Катта йигирматалик»ка (G20) раислиги доирасида ташкил этилган тадбирда Ветнам президенти Нгуен Суан Фук, Гаяна президенти Муҳаммад Ирфон Али, Мозамбик президенти Филипе Нюси, Сенегал президенти Маки Салл, Бангладеш бош вазири Шайх Хасина, Мўғулистон бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдене, Таиланд Қироллиги бош вазири Прают Чан Оча, Камбоджа Қироллиги бош вазири Хун Сен ва Папуа-Янги Гвинея Мустақил Давлати бош вазири Жеймс Марапе қатнашди.

Кун тартибига мувофиқ, инсон манфаатларига йўналтирилган барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди, ривожланаётган мамлакатларнинг манфаатларини илгари суриш ва долзарб муаммоларини ҳал қилиш мақсадида, шу жумладан, иқтисодиёт, экология, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, инсон ресурсларини ривожлантириш, инновациялар, туризм ва бошқа йўналишлардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр ва аниқ таклифлар алмашилди.

Ўзбекистон президенти Ҳиндистоннинг G20 га раислигини қўллаб-қувватлаб, кун тартибидаги масалалар юзасидан қатор амалий таклифларни илгари сурди.

Йиғилишда мавжуд халқаро савдо тизимини «Глобал Жануб овози»ни эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш таклиф қилинди.

Ривожланаётган давлатларнинг энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, глобал логистика ва қўшимча қиймат занжирларини яратиш, инвестиция ва энг замонавий технологияларни жалб этишда кўмаклашиш масалалари жаҳон саммити кун тартибидан ўрин олиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Яна бир стратегик масала «Шимол—Жануб» халқаро йўлаги доирасида Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигини кучайтиришга қаратилган, Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўлни қуриш лойиҳасини фаол илгари суриш. Шавкат Мирзиёев ҳамкорларни ушбу муҳим лойиҳада иштирок этишга чақирди.

***

“Амбронол” дорилари

 

ЖССТ Ўзбекистонда болаларучун иккта ҳинд йўтал сириопида фойдлааншидан огоҳлантриди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дорилари бўйича халқаро огоҳлантириш билан чиқди. Ташкилот барчани этиленгликолдан огоҳликка чақирмоқда. Ўзбекистон уч ой ичида шу моддадан оммавий заҳарланиш кузатилган учинчи давлат бўлди. Сабаби, тергов версиясига кўра, четдан кирган дорилар тайинли текширилмаган деб хабар қилган Кун сайти..

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кеча, 11 январ куни “Док-1 Макс” ва “Амбронол” сироплари бўйича халқаро огоҳлантириш маълум қилди. “Док-1 Макс” препарати Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

ЖССТнинг билдиришича, ташкилот Ўзбекистондан тегишли хабарномани 22 декабр куни олган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтказган текширувлар ҳар иккала дори воситаси таркибида мумкин бўлмаган миқдордаги этиленгликол ва/ёки диэтиленгликол моддалари борлигини кўрсатган.

ЖССТ бу дорилар бошқа мамлакатларда ҳам расман сотилаётган ёки норасмий бозорлар орқали кириб борган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, дунё миқёсида соғлиқни сақлаш бўйича барча регуляторларни мазкур дорилар айланмасининг олдини олишга чақирган. Бу дорилар сотуви аниқланган мамлакатлардан бу ҳақда ЖССТга хабар бериш сўралмоқда.

***

Шавкат Мирзиёев

 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан байрам табриги йўллади

Шавкат Мирзиёев Қуролли кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги йўллади.

Мирзиёевнинг табрик сўзлари қуйидагича:

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар!

Қуролли кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!

Қадрли юртдошлар!

Сизларни, сизлар орқали кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман.

Ушбу қувончли айёмда ўз ҳаётини она юрт ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган сиз, азизларга ўзимнинг юксак ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман.

Муҳтарам дўстлар!

Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли кучлари мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир бўлган, ҳаракатчан ва пухта қуролланган қудратли кучга айланди, деб айтишга барча асосларимиз бор.

Дунёда юзага келган ҳозирги мураккаб вазиятда Ватанимиз мустақиллиги ва суверенитетини, унинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, энг қимматли бойлигимиз – жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини барчамиз албатта чуқур англаймиз.

Айнан шунинг учун ҳам биз 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида юртимиз мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва Қуролли кучларимизни ривожлантиришни устувор йўналишлардан бири этиб белгиладик.

Айни вақтда азму шижоатли аскарларимиз халқаро майдонларда ўтказилаётган кўплаб нуфузли ҳарбий мусобақаларда ҳам фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинлари, «Кембрия патрули» ва бошқа йирик ҳарбий-спорт мусобақаларида бир неча йиллардан буён салмоқли ютуқларни қўлга киритаётгани барчамизни қувонтиради.

Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда соҳа фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига ҳам жиддий аҳамият берилмоқда. Фақат сўнгги бир йилнинг ўзида 3 мингдан ортиқ ҳарбийлар уй-жой билан таъминланди, салкам 2 минг ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар берилди, 4 мингдан зиёд ҳарбийларнинг турмуш ўртоқлари касбга ўқитилиб, ишга жойлаштирилди, 1250 нафар ҳарбий пенсионернинг бандлиги таъминланди.

Қадрли юртдошлар!

Бугунги кунда бутун жаҳонда, жумладан, бизнинг минтақамизда, бевосита чегараларимиз яқинида турли таҳдид ва хатарлар тобора кучайиб бормоқда.

Дунёда рўй бераётган гибрид характердаги қуролли тўқнашувлар таҳлили биздан Қуролли кучларимизнинг жанговар ҳаракатлар жараёнида илгари амалда қўлланилмаган қуроллардан фойдаланадиган кучларга қарши кураша олиш қобилиятини оширишни тақозо этмоқда.

Бундай шароитда, аввало, жанговар ҳаракатларнинг самарали шакл ва усулларини тадқиқ ва татбиқ этиш, Қуролли Кучларнинг ягона автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратиш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ишларни жадаллаштиришимиз лозим.

Мамлакатимиз ҳудудларининг оператив жиҳозланишини таъминлаш, ҳудудий мудофаа ва фуқаро муҳофазаси тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат органлари барча субъектларининг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича тайёргарлик даражасини кучайтириш муҳим вазифадир.

Мудофаа саноатини тизимли ривожлантириш, учувчисиз учиш аппаратлари, зирҳли автомашиналар комплексини такомиллаштириш ишлари ҳам фаолиятимизнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, қуйи поғоналардаги бўлинмаларнинг ахборот-психологик таъсирларга бардош бера олиш қобилиятини оширишга қаратилган тайёргарлик ишларини доимий йўлга қўйиш зарур.

Маълумки, биз 2023 йилни мамлакатимизда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилдик.

Шу мақсадда ҳарбий қисмларда шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини, билим ва малакаси, дунёқарашини юксалтириш, уларнинг касбий ва маданий қизиқишларини қўллаб-қувватлаш масалаларига муҳим аҳамият берилади.

Ўтган йили узлуксиз ҳарбий таълим тизимини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш борасида жиддий қадамлар ташланди.

Сиз, азизларни, сизлар орқали оила аъзоларингизни Қуролли кучларимиз ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли кучлар Олий бош қўмондони.

Ёрлиқ