Эрон Хавфсизлик Кенгашининг сионистик режим жиноятларига нисбатан сукут сақлашини танқид қилди
(last modified Sat, 21 Jan 2023 09:57:19 GMT )
Январ 21, 2023 14:57 Asia/Tashkent
  • Эрон Хавфсизлик Кенгашининг сионистик режим жиноятларига нисбатан сукут сақлашини танқид қилди
    Эрон Хавфсизлик Кенгашининг сионистик режим жиноятларига нисбатан сукут сақлашини танқид қилди

Эрон Ислом Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси ва доимий вакили Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Фаластин ҳақида ўтган йил Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида ҳалокатли йил бўлганини айтди. Чунки Сионистик режимнинг фаластинликларга қарши зулмкор, экспансионист ва ирқчи ҳаракатлари тинимсиз давом этди.

Эроннинг БМТдаги вакили Амир Саид Ирвоний таъкидлади:Кўп марта таъкидлаганимиздек, халқаро ҳамжамият, хусусан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроил режимининг давом этаётган тажовузлари ҳақида сукут сақласа, Исроил режими яна жиноят ва тажовузларга ундайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун зудлик билан ва қатъий ҳаракат қилиши керак.

Сионистик режимнинг экспансионизм ва ирқчиликни давом эттиришда халқаро ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг фаолияти самарали бўлганлиги аниқ. АҚШ каби ҳукуматлар томонидан сионистик режимнинг ғайриинсоний ҳаракатларига қарши ушбу кенгаш резолюциялари чиқарилишига йўл қўймаслик, бу жиноятчи режимнинг ҳаракатларини давом эттиришда Хавфсизлик кенгашининг аниқ ролидан далолатдир. Сионистик режим халқаро ҳамжамиятнинг сукути остида ва АҚШ ва бошқа баъзи ғарб давлатларининг тўлиқ дастаклари билан етмиш йилдан ортиқ вақт давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даъвосида ва фаластинликларга қарши жиноятларини давом эттирмоқда ва ишғолни давом эттириш билан, ирқчилик, репрессия, қотиллик ва Қудс Шариф ва Ал-Ақсо масжиди каби муқаддас жойларга қилинган тажовуз босиб олинган ҳудудлардаги барча тартибсизликларнинг асосий сабабидир ва Фаластин халқининг бу террорчи режимга қарши туришдан бошқа чораси йўқ. Сионистик режимнинг 2022 йилдаги фаолияти ҳам шуни кўрсатадики, ҳозирги Бош вазир Бенямин Нетаняху сиёсатини танқид қилган бу режимнинг аввалги вазирлар маҳкамаси ҳам ундан фарқи йўқ эди ва бу ишғолчи режим ўтган йиллар ва ўн йилликларда  ўлдириш, Фаластиннинг муқаддас жойларига ҳужум қилиш ва босиб олиш сиёсатини давом эттириб келди.

Масалан, 2022 йил бошидан буён сионистлар жиноятларини кучайтириб, 223 нафар фаластинликни шаҳид қилдилар. Бу даврда сионист муҳожирлар ушбу режим ҳарбийлари кўмагида Ал-Ақсо масжидига 250 мартадан ортиқ ҳужум қилди. Араб Лигаси Бош котиб ўринбосари, Фаластин ва босиб олинган араб ерлари бўлими раҳбари Саид Абу Али ўтган йили сионистик жиноятларнинг давом этиши ҳақида шундай дейди:Маҳбуслар сонини кўпайтириш ва ишғолчи режим расмийлари томонидан бу маҳбусларга нисбатан содир этилган жиноятлар, жумладан, тиббий эътиборсизлик, бу одамларни шаҳидликка етказиш воситасидир”.

Эрон Ислом Республикаси нуқтаи назаридан, Фаластин инқирозининг ягона ечими бу заминнинг барча асл аҳолиси иштирокида референдум ўтказишдир. Эрон, шунингдек, сионистик режимнинг легитимлиги бўлмаган ва ноқонуний ўзлиги туфайли, айрим араб ва ислом давлатларининг бу режим билан алоқаларини ривожлантириш ва муносабатларини нормаллаштириш Фаластин халқи ҳуқуқларини амалга оширишга ҳисса қўшмаслигини ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга олиб келмаслигини таькидлайди. Бундан келиб чиқиб, сионистик ишғолчи режимнинг террорчилик ва аҳдни бузувчи табиати ва халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҳаракатсизлиги туфайли фаластинликларнинг бу ишғолчи режимга қарши ягона танлови қаршиликни давом эттиришдир. Чунки халқаро ҳамжамиятнинг сионистик режимнинг жиноятлари ва бошқа апартеид ҳаракатларига нисбатан жим туриши ва сукут сақлаши бу режимга бу сиёсатларни давом эттириш учун яшил чироқ ёқиш демакдир. Шу сабабдан Эрон Ислом Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси ва доимий вакили сионистик режим жиноятларига ишора қилиб, шундай савол берди: Хавфсизлик Кенгаши қиш уйқусидан чиқиб,ўз уставига мувофиқ  вазифаларини амалга ошириши учун бу режим қандай чегарадан ўтиши керак?

Ёрлиқ