Январ 23, 2023 14:12 Asia/Tashkent
  • Швеция Қуръонни ҳақорат қилиш масаласида масьулиятни ўзидан соқит қилмоқда: сўз эркинлиги баҳонасида Исломофобия
    Швеция Қуръонни ҳақорат қилиш масаласида масьулиятни ўзидан соқит қилмоқда: сўз эркинлиги баҳонасида Исломофобия

Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстром шанба куни Тwиттеръдаги хабарида Стокголмда Қуръони Каримни ҳақорат қилиш борасида кўплаб давлатларнинг танқидига муносабат билдирди. Биллстром твиттерда шундай ёзди:“Исломга қарши ташвиқотлар даҳшатли нарса. Швецияда тўлиқ сўз эркинлиги мавжуд, бироқ бу Швеция ҳукумати ёки мен бу фикрларни маъқуллаймиз, дегани эмас.” Шу тариқа Швеция ҳукумати мамлакат пойтахти Стокголмда Қуръони Каримнинг таҳқирланганига нисбатан икки томонлама позицияни эгаллади.

Шанба куни Расмус Палудан исмли ўта ўнгчи Туркиянинг Швециядаги элчихонаси олдида Қуръони Карим нусхасини ёқиб юборди. Расмус Палудан даниялик-швед сиёсатчиси ва ҳуқуқшуноси ҳамда 2017-йилда ташкил этилган ўта ўнгчи “Ҳард Лайн” (2) гуруҳининг етакчиси. Палодан 2020 йилда Швеция фуқаролигини олган. У исломга ва муҳожирларга қарши қарашлари билан танилган. Бу шахс Данияда қонунни бузгани учун кўп марта судланган. У Швециянинг турли шаҳарларида Қуръонларни ёқишни бошлаган. Ҳар бир шаҳарда мусулмон муҳожирлар яшайдиган маҳаллаларга бориб, Қуръонни ёқиб юборади. Муҳожир мусулмонларнинг норозиликлари ва кескин реакциялари полиция билан тўқнашувларга олиб келади. Палудан аввалроқ 2019 йилги Дания парламент сайловларига “Данияни мусулмонлардан бўшатиш” ва “Данияда исломни тақиқлаш” шиорлари билан қатнашган, аммо у муваффақиятсизликка учраган. 2020 йилда бу ўта ўнгчи фаол Швециянинг Малмё шаҳрида Қуръон нусхасини яна ёқиб юборди, бу эса кенг миқёсдаги зўравон тўқнашувлар ва норозиликларга сабаб бўлди.

Швецияда Туркия элчихонаси олдида ўта ўнгчи томонидан Қуръони Карим ёқиб юборилганидан сўнг, ислом мамлакатлари бу ҳақоратли ва исломга қарши ҳаракатга жамоавий норозилик билдирди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний бу сафар Швецияда содир бўлган Қуръони Каримнинг Европа давлатларида давом этаётган таҳқирланишини кескин қоралади ва шундай деди:Афсуски, айрим Европа давлатлари ўтмишдагидек сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаймиз деган сохта баҳона билан экстремистик ва радикал унсурларнинг исломий муқаддасот ва қадриятларга нисбатан нафрат тарқалишига йўл қўйишмоқда, инсон ҳуқуқлари деган гўзал шиорларга қарамай, исломофобия ва исломга қарши нафрат ўз жамиятларида  институционализация қилишмоқда. Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Швецияни Қуръонни ёқишга рухсат берганини танқид қилиб, ирқчилик ва нафратни фикр эркинлиги сифатида кўриб бўлмайди, деди. Туркия ташқи ишлар вазири шундай деди:Бугун бошқа китобни ёқиб юборишга йўл қўймайдилар, лекин Ислом динининг муқаддас китоби Қуръони Карим, Ислом билан душманлик ҳақида гап кетганда, дарҳол уни сўз эркинлиги, фикр эркинлиги деб атайдилар”.

Шуниси эътиборга лойиқки, бу ҳужумга нафақат ислом давлатлари, балки кўпчилик оҳолиси христиан давлати сифатида Россия ҳам муносабат билдирган. Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги вакили Михаил Улянов яқинда Стокголмдаги Туркия элчихонаси олдида Қуръон ёқиб юборилган ҳаракатни кескин танқид қилиб, Тwиттеръдаги саҳифасида шундай ёзди:"Бу ҳаракат ваҳшийликнинг бир кўринишидир ва бу ҳаракатлар динлар ўртасидаги тафовутни кучайтиради."

Сўнгги йилларда Европа давлатларида исломга қарши ва мусулмонларга қарши зўравонлик тенденцияси кучаймоқда. Бу соҳада экстремал ўнг ҳаракатларнинг, партиялар ва шахсларнинг пайдо бўлиши ва ролининг ортиши муҳим рол ўйнади. Дания ва Швеция ҳукуматларининг “Ҳард Лайн” экстремал ўнг қанот гуруҳи етакчиси Расмус Палуданга исломий муқаддасотларни ҳақорат қилиш ва Қуръони Каримни ёқиш орқали мусулмонларни ҳақорат қилишга рухсат бериши баҳонаси сўз эркинлиги ва Европа давлатларининг уни ҳимоя қилиш иддиосидир. Ғарбнинг, жумладан, Европа давлатларининг сўз эркинлиги борасидаги икки томонлама стандартларига назар ташлайдиган бўлсак, бу масала фақат Ғарб назарида турган масалалар, жумладан, исломофобия ва исломга қарши ҳаракатлар ва мусулмонларнинг муқаддасотни ҳақорат қилиш ва сўроқ остига олишдагина долзарб эканлигини кўрсатади. Бошқа ҳолларда, масалан, Холокост масаласи, яъни Иккинчи Жаҳон урушида яҳудийларнинг ўлдирилиши ёки Украинадаги ҳозирги уруш пайтида Россия фойдасига позицияни эгаллаш, Европа ҳукуматлари бу ҳукуматлар нуқтаи назаридан бу борада муносиб бўлмаган ёки ғайри мақбул бўлган пазисияларни эгаллайдиган одамларга нисбатан жуда қаттиққўл муносабат билдиради ва жиноий жавобгарликка тортади.

Ёрлиқ