Покистон ҳарбий-хавфсизлик расмийларининг Толибон расмийлари билан учрашуви
(last modified Sat, 25 Feb 2023 07:51:55 GMT )
феврал 25, 2023 12:51 Asia/Tashkent
  • Покистон ҳарбий-хавфсизлик расмийларининг Толибон расмийлари билан учрашуви
    Покистон ҳарбий-хавфсизлик расмийларининг Толибон расмийлари билан учрашуви

Покистон Мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф ва разведка хизмати раҳбари генерал Надим Анжам Афғонистонга сафари чоғида Толибон расмийлари билан учрашиб, суҳбатлашди.

Шубҳасиз, Покистон ҳарбий ва хавфсизлик расмийларининг Афғонистонга ташрифидан энг муҳим мақсад Таҳрик-и-Толибон Покистоннинг аҳволи ва бу террорчи гуруҳга қарши курашда икки томон қандай ҳамкорлик қилиши мумкинлигини ўрганишдир.

Сўнгги ойларда "Теҳрик-э-Толибон Покистон" бутун мамлакат бўйлаб ҳужумларини кучайтирди ва Покистон армияси билан ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганидан кейин Покистонда асосий хавфсизлик муаммосига айланди. Исломобод ҳукумати Толибонни Таҳрики Толибон билан муомала қилишда хотиржамликда айблайди ва бу гуруҳ ўз ҳужумларини Афғонистондан режалаштиради ва амалга оширади, деб ишонилади.

Толибон Покистоннинг даъвосини рад этса-да, бу икки томон ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиб, кескинликни келтириб чиқарди. Сиёсий масалалар бўйича эксперт Мансур Аҳмад Хон дейди:"Афғонистонда иккинчи марта ҳокимиятга қайтган Толибон Покистондан мустақил позицияни эгаллашга ҳаракат қилмоқда ва бу масала икки томон муносабатларига ўз таъсирини ўтказди. Толибон терроризм масаласини Покистоннинг ички муаммоси, деб билади ва бундай позицияси Покистоннинг ғазабини қўзғатди.Шундай қилиб, Толибон Теҳрик-э-Толибонга қарши курашда Покистон билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди.

Покистон сиёсий, хавфсизлик ва ҳарбий мулозимларининг Афғонистонга кетма-кет ташрифлари Исломобод ҳукуматининг бу борадаги сабр-тоқати тўлиб бораётганидан далолат беради. Афтидан, Исломобод ҳукуматининг оҳанги аста-секин ўзгариб бормоқда ва агар Толибон Покистон армиясини Теҳрик-э-Толибон билан муомала қилишдан қониқтирмаса, биз келажакда икки давлат ўртасидаги чегара кескинлигининг кучайишига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Торхам чегарасида содир бўлган сўнгги воқеалар унинг ёпилишига олиб келди, шу нуқтаи назардан, диққатга сазовордир.

Покистон сиёсий, хавфсизлик ва ҳарбий мулозимлари ва толибон расмийлари учрашуви

 

Покистоннинг Толибонга таъсирини ҳисобга олган ҳолда, Исломобод ҳукумати бу гуруҳдан Толибон томонидан маъқулланмаган Теҳрик-э-Толибон Покистонга қарши курашда Покистон армияси билан жиддий ҳамкорлик қилишини кутмоқда.

Али Алойи, сиёсий масалалар бўйича эксперт бу ҳақда шундай дейди: “Афтидан, Покистон ҳукумати афғон толибларининг меҳмондўстлигига асосланган урф-одатларининг Таҳрик-и-Толибон Покистонга таъсиридан хавотирда. Афғон Толибонининг Таҳрик-э-Толибонни қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ва баёнотлари ва Толибон расмийларининг “Теҳрик-и-Толибон” ҳаракати билан боғлиқ позициялари Покистон ҳукумати ва армиясини Афғонистондаги "Теҳрик-э-Толибон" фаолиятини давом эттиришдан хавотирга солмоқда.

Ҳар ҳолда, Покистон Мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Осиф ва Покистон разведка бошқармаси бошлиғи генерал Надим Анжамнинг Кобулга ташрифи икки томон ўртасида ишончсизлик кучайганини кўрсатади.

Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг минтақада терроризм таҳдидларининг кучайиб бораётганига, хусусан, Покистон Теҳрик-э-Толибон гуруҳи ва ИШИДнинг Хуросон бўлими таҳдидларига урғу бериши Покистон армияси шунчаки эьтибор бермай ўтиб кетадиган оддий масала эмас. Чунки “Теҳрик-и-Толибон” террорчилик амалиётларининг давом этиши Покистон армиясининг унга қарши кучсизлиги сифатида баҳоланади, бу эса бу давлат жамоатчилиги орасида Покистон армияси ва разведка идоралари манфаатига тўғри келмайди.

Ёрлиқ