Хитой, Эрон ва Россия ҳарбий-денгиз кучларининг қўшма машғулотлари
Хитой, Эрон Ислом Республикаси ва Россия ўртасида “Денгиз хавфсизлиги камари 2023” номи остида қўшма ҳарбий-денгиз машқларининг ўтказилиши глобал миқёсда кенг таъсир ўтказди ва бутун дунё оммавий ахборот воситалари буни биринчи хабар сифатида ёритди.
Эрон, Россия ва Хитойнинг уч давлати 2019 йилда уч томонлама денгиз ҳамкорлигини чуқурлаштириш мақсадида қўшма машғулотлар ўтказди. Ўша йил ҳам кенг глобал таъсирга эга бўлди ва кўплаб таҳлилчилар буни халқаро тизимнинг кўп қутблилашувига қаратилган йирик глобал ҳаракат деб аташади. Шу боис жорий ўқув машғулотларининг ўтказилиши ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорликнинг юксак даражада ривожланганидан, Пекин, Москва ва Теҳроннинг денгиз хавфсизлиги таҳдидларига биргаликда курашиш қобилиятидан далолат беради.
Дунёнинг турли минтақаларида қароқчиликнинг кучайиши ва халқаро денгиз ва сув йўлларининг жаҳон савдосида аҳамияти ортиб бораётганини ҳисобга олсак, Эрон, Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз ҳамкорлигини ривожлантириш катта аҳамиятга эга.
Шанхай Фанлар академиясининг халқаро алоқалар бўйича эксперти Сун Чига кўра:"Ушбу машқни ўтказиш вақти жуда белгиланган ва Американинг барча санкцияларига қарши туришда уларнинг кучини кўрсатади. Бундан ташқари, учта етакчи минтақавий ва халқаро кучлар ўртасида денгиз ҳамкорлигининг мустаҳкамланиши халқаро денгиз ташиш хавфсизлиги ва қароқчиликка қарши курашни таъминлайди."
Халқаро савдода денгиз йўлларининг аҳамияти ортиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, минтақавий ва халқаро денгиз ҳамкорлигини кучайтириш, шубҳасиз, бу йўналишлар, жумладан, Ипак йўлининг аҳамиятини ошириши мумкин. Ўтган йилларда Эрон Ислом Республикаси энг муҳим халқаро сув йўлларидан бири сифатида Ҳинд океанининг шимолий минтақаси, Уммон денгизи, Ҳормуз бўғози ва Форс кўрфазининг хавфсизлигини таъминлашга доимо катта аҳамият беришини эълон қилиб келган. Эрон Ислом Республикасининг ўтган йиллардаги ушбу минтақадаги ёндашуви минтақа давлатларининг ҳамкорлиги билан ушбу йўлларда хавфсизликни энг юқори даражада таъминлашдан иборат.
Халқаро масалалар бўйича эксперт Сонг Жукпинг шундай дейди:"Эрон, Россия ва Хитойнинг ҳарбий-денгиз машқлари кема ташиш хавфсизлиги ҳамда иқтисодий хавфсизликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш учун жуда муҳимдир. Чунки учала давлат ҳам савдога йўналтирилган ва иқтисодиёти асосан экспортга йўналтирилган ва амалда улар ўзларининг халқаро сувлар хавфсизликни таъминлаш ва жаҳон савдо хавфсизлигини таьминлаш учун зарур қобилиятга эга эканликларини кўрсатадилар.
Ҳар ҳолда, вертолётларни ташиш, ҳар хил турдаги ерга қарши, ер усти ва ҳаво ракета тизимларини ташиш ва ер ости нишонларини энгиш каби турли хил имкониятларга эга энг янги ва энг илғор эсминет ва кемаларнинг жўнатилиши, Эрон Ислом Республикаси, Хитой ва Россия ҳарбий-денгиз кучларининг Уммон денгизидаги машқлари даражаси қобилияти жуда юқори эканлигини кўрсатади.
АҚШ сўнгги йилларда денгиз сувларида, айниқса Хитойнинг атрофидаги сувларида ва муҳим халқаро сув йўлларида ҳарбий иштирокини оширгани ва ҳатто Форс кўрфази минтақасидаги баъзи давлатлар билан денгиз иттифоқи ўрнатишга ҳаракат қилаётгани ни ҳисобга олсак, Эрон Ислом Республикаси, Хитой ва Россия уч давлати ўртасида денгиз ҳамкорлигини кучайтириш денгиз хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва минтақа мамлакатлари ва жаҳон миқёсида тинчлик ва дўстлик хабари юборишда муҳимроқ аҳамиятга эга.
Бу масала муҳимроқ, чунки АҚШ ва унинг иттифоқчилари сўнгги йилларда дунёнинг турли минтақаларида кетма-кет ҳарбий-денгиз машқларини ўтказиш орқали халқаро сув йўллари хавфсизлигини хавф остига қўйиб, турли минтақаларда милитаризм тенденсиясини келтириб чиқарди. Халқаро сувларнинг хавфсизлиги доимо таъминланиши керак, шунда ички савдо ва айниқса энергия узатиш жараёни гуллаб-яшнаши мумкин.