Путин Беларусияда Россия ядро қуроллари жойлаштирилишини эълон қилди
(last modified Mon, 27 Mar 2023 07:55:58 GMT )
март 27, 2023 12:55 Asia/Tashkent
  • Путин Беларусияда Россия ядро қуроллари жойлаштирилишини эълон қилди
    Путин Беларусияда Россия ядро қуроллари жойлаштирилишини эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин Ғарбнинг ҳарбий ҳаракатларининг кучайиши ва уларнинг Украина армиясини қўллаб-қувватлашининг кучайишига жавобан Москва ўзининг тактик ядровий қуролларининг бир қисмини Беларусияда жойлаштиришини маълум қилди.

Путин айтди:"Биз Беларусда тактик ядровий қуролларини олиб юришга қодир бўлган 10 та бомбардимончи самолётни жойлаштирмоқдамиз. Москва ва Минск "Янги Старт шартномаси"ни бузмасдан, Беларус ҳудудига тактик ядровий қуролларни жойлаштиришга келишиб олдилар".Путиннинг сўзларига кўра, Беларусда тактик ядро қуроллари сақланадиган омбор қурилиши 1 июлгача якунланади.

Путин, шунингдек, бундай ҳаракат ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги келишувларни бузиш эмаслигини таъкидлаб, Қўшма Штатлар Европа иттифоқчилари ҳудудида ядро қуролини жойлаштирганини қўшимча қилди. Беларус президенти Александр Лукашенко узоқ вақтдан бери Полша билан чегарадош Беларус ҳудудида тактик ядро қуролларини жойлаштириш масаласини кўтариб келади. Россия президенти:"Биз Лукашенко билан Беларусда тактик ядровий қуролларни тарқатмаслик режимини бузмасдан жойлаштиришга келишиб олдик".

Афтидан, Россия АҚШ бошчилигидаги Ғарб ҳаракатларининг ҳозиргача Украинадаги урушни чўзиш ва  урушнинг ҳар икки томонида қурбонлар ва талофатларни кучайтиришдан бошқа ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган Украинага ҳарбий ёрдам ва қурол-яроғ етказиш бўйича ҳаркатлари кучайишига жавобан Москванинг яқин иттифоқчиси бўлган ва Россия ва Украина билан чегарадош Беларусда ядро қуролини жойлаштиришга қарор қилган. Албатта, Путин ҳам таъкидлаганидек, Америка узоқ вақтдан бери ўзининг тактик ядро қуролларини НАТОга аъзо 5 та Европа давлатида, хусусан Туркия, Германия, Италия, Белгия ва Нидерландияда жойлаштирган ва бу ҳаракати билан у нафақат Европада ядро уруши хавфини оширди, балки ушбу ядровий жойлашув туфайли исталмаган ядровий ҳодисалар муаммоси доимо мавжуд.

Россия ядровий қуроллари

 

Муҳим жиҳат шундаки, Россиянинг Украина урушида Ғарбнинг ёрдами ва ҳаракатлари билан ядро уруши эҳтимоли кучайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришларига қарамай, бироқ Москва бундай уруш оқибатларини билган ҳолда, провокацион ядро қуроли йўлида амалда қадам ташламади. Бу ҳатто Вашингтон ҳам тан олган масала. Шанба кунги баёнотида АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Россия томонидан Беларусда тактик ядро қуроллари жойлаштирилиши ҳақидаги эълонга ишора қилиб, "биз бу вазиятни кузатишда давом этамиз" деб таъкидлади. Пентагон қўшимча қилди:Биз стратегик ядровий позициямизни ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб ёки Россия ядро қуролини қўллашга тайёрланаётганига ишора кўрмадик.

Россия президенти Владимир Путин аллақачон Россия ҳеч қандай давлатни ядро қуроли билан таҳдид қилмаслигини ва бу қуролдан фақат ўз суверенитетини ҳимоя қилиш учун фойдаланишини маълум қилган эди. Ғарбликлар Украинада урушни айниқса бошида иддио қила бошладилар ва агар уруш боши берк кўчага кириб қолса ёки НАТО Украинадаги урушга аралашса, Россия ўзининг ядро арсеналидан фойдаланишини даъво қилдилар. Бу иддио, Путин Украина урушининг дастлабки кунларида Россиянинг стратегик ядровий кучларини тўлиқ шай ҳолатга келтириш буйруғини берганида пайдо бўлди. Путиннинг Россия стратегик ядровий кучларини тайёр туриш ҳақидаги буйруғи НАТО ва АҚШнинг Украина урушига мумкин бўлган ҳар қандай ҳарбий аралашувига қарши кўпроқ тўсиқ бўлди. Бироқ, ғарбликлар буни яқинлашиб келаётган таҳдид сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишди. Муҳими шундаки, сўнгги ўн йилликда Россиянинг ядровий салоҳиятини кучайтириши, асосан, Ғарбнинг ортиб бораётган таҳдидларига, хусусан, Американинг ўз ядровий арсеналини кенг кўламли модернизация қилишга уриниши, шунингдек, НАТОнинг экспансионизми ва шарққа кенгайишга қарши курашиш контекстида ва Америка Шарқий Европада ракетага қарши тизимларни жойлаштиришга қарши амалга оширилди.

Шу билан бирга, Шарқий Европада Россия ва НАТО ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши ҳам Россиянинг ядровий тайёргарлигини оширишда муҳим рол ўйнади.