Илҳом Алиев ҳукуматининг Эронга қарши сиёсатлари давом этмоқда
(last modified Mon, 10 Apr 2023 08:37:37 GMT )
апрел 10, 2023 13:37 Asia/Tashkent
  •  Илҳом Алиев ҳукуматининг Эронга қарши сиёсатлари давом этмоқда
     Илҳом Алиев ҳукуматининг Эронга қарши сиёсатлари давом этмоқда

Илҳом Алиев ҳукуматининг Эрон Ислом Республикасига қарши конструктив бўлмаган ва кескинлик яратувчи ҳаракатлари давом этар экан, бу мамлакат миллий парламенти Эронга қарши баёнот эълон қилиб, ғалати ва ўйлантирувчи ҳаракат билан Теҳрондан Боку ҳукуматига қарши нохолис ҳаракатлар қилишдан сақланишни сўради.

Озарбайжон Республикаси Миллий парламенти Эрон Ислом кенгашининг Озарбайжон Республикасининг босиб олинган Фаластинда элчихонаси очилиши ҳақидаги яқинда эълон қилган баёнотини ички ишларга аралашиш ва Илҳом Алиев ҳукуматига қарши сиёсий провокацион ҳаракат сифатида баҳолади. Озарбайжон Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Соҳиба Ғафарава Миллий Ассамблея аъзолари билан яқинда бўлиб ўтган учрашувда Илҳом Алиев ҳукуматининг сўнгги анти-Эрон позицияларига ишора қилмаган ҳолда эълон қилди:Биз Эрондан Озарбайжон Республикаси билан икки томонлама муносабатларга путур етказувчи ҳаракатлардан тийилишини сўраймиз.

Озарбайжон Республикаси Миллий Ассамблеясининг Эронга қарши баёноти эълон қилинишидан олдин, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний, Илҳом Алиев ҳукуматининг Озарбайжон Республикасидаги эронлик ўқитувчилар ва дипломатларга нисбатан баъзи кучли, ҳиссий ва конструктив бўлмаган позициялари ва хатти-ҳаракатларига жавобан, “Биз Озарбайжон Республикаси ҳукуматининг бу хатти-ҳаракатини қўшничилик тамойилларига зид деб биламиз" деди. Каньоний яна шундай деди:"Инқироз ва тартибсизлик босиб олинган Фаластин ҳудудларини қамраб олган ва сионистик режим энг беқарор ички шароитда экан, Сионистик режим рўзадор мусулмонларга ҳужум Ал-Ақсо масжидидини таҳқирлаш орқали босиб олинган ҳудудларда кўп қатламли инқирозларни лойиҳалаштиришга интилаяпти"

Озарбайжон Республикасининг сўнгги ҳаракатлари, жумладан, Илҳом Алиев ҳукумати томонидан Эронга қарши кўплаб баёнотлар эълон қилиниши Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жиҳон Байрамов босиб олинган Фаластинга яқинда бўлган ташрифидан сўнг мамлакатнинг Эронга қарши баёнотлари ва позициялари кучайган бир шароитда кун тартибига қўйилди. Ўтган ҳафта Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Илҳом Алиев ҳукумати ва ирқчи сионистик режим ўртасида Эронга қарши бирлашган жабҳа тузиш ҳақидаги келишуви бўйича саИлҳом Алиев ҳукумативолга жавоб бериш ўрнига,  бу мамлакат Миллий Ассамблеяси аъзосининг террор қилинишига Эроннинг алоқаси бор деган асоссиз даъво билан чиқди.

Бу ва шунга ўхшаш даъволар Боку оммавий ахборот воситаларида айтилади, бироқ, асосан, Озарбайжон Республикаси Миллий Ассамблеяси вакилининг ўлдирилиши масаласи ноаниқлик остида қолмоқда ва бу сиёсат бу масаланинг сценарий яратиш асосида бўлганини кўрсатади. Илҳом Алиев ҳукуматига қарши оммавий ахборот воситалари фаоли ва бу борадаги сиёсий фаол эксперт Торал Содиқли шундай дейди:Боку Эронни айблаган Озарбайжон Республикаси Миллий Ассамблеяси депутати Фазел Мустафонинг отиб ўлдирилгани ҳақидаги хабар ёлғон ва уйдирма эди”. Торал Содиқли яна эълон қилди:"Ушбу ўйинни йўлга қўйишдан мақсад Озарбайжон Республикасининг юзлаб диндор фуқароларини ҳибсга олиш ва у Эронга қарши ташвиқот мақсадида ишлаб чиқилган. Бу тарғиботдан мақсад халққа бизнинг ташқи душманларимиз борлигини ва шунинг учун ҳам  ҳаммамиз Илҳом Алиев ёнида бирлашиб, душманга қарши бирлашишимиз кераклигини айтишдир."

Сионистик режим ва Баку муносабатлари

 

Шунга қарамай, Боку ҳукумати Теҳрон ҳукумати сабрини синаб, бегоналарнинг минтақадаги мақсадларини амалга ошириш учун бу ёлғон хабарни тарқатиш учун қўшимча ҳаракатларни амалга оширди. Айни пайтда Илҳом Алиев ҳукумати “Теҳрон-Ерван ҳамкорлиги” калит сўзига таянган ҳолда, Эрон ва Арманистон бу давлатга қарши блокада ташкил этаётганини иддао қилишга уринмоқда. Агарчи сўнгги ўн йилликларда Қорабоғ минтақасида содир бўлган воқеаларни ўрганиш бундай даъволарнинг ёлғон эканлигини исботлайди.

Бу айни ҳолда содир бўлмоқдаки, Озарбайжон Республикасининг мусулмон халқи Эрон Ислом Республикаси сўнгги ўн йилликларда доимо ўзининг энг муҳим дўсти ва биродар давлати сифатида намоён бўлиб, минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш тарафдори бўлганидан хабардор. Бу ҳақиқатларга қарамай, Боку давлат арбоблари халқаро сионизм ва глобал такаббурликнинг етаклови билан, минтақада кескинлик яратиш учун қадамлар қўймоқда. Бу ёндашувда биринчи бўлиб Озарбайжон Республикаси ҳукумати ва мусулмон халқи жабр кўради.

Сионистик режим ташқи ишлар вазирининг Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири билан қўшма матбуот анжуманидаги сўнгги баёнотлари Сионистик режимнинг Илҳом Алиев ҳукумати расмийларига мажбурий тавсияларининг бир мисолидир. Сионистик режимТашқи ишлар вазири Эли Коен Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири билан ўтказган муштарак матбуот анжуманида Эрон Ислом Республикасига қарши позицияда турди. Сионистик режим ташқи ишлар вазири иддао қилди:"Томонлар сиёсий ва иқтисодий воситалардан фойдаланиш ва шу билан бирга Эронга қарши ишончли ва ҳал қилувчи ҳарбий таҳдидни шакллантириш орқали бирлашиши мумкин".

Сионистик режимнинг Боку маъмуриятига берган бу тавсиялари Озарбайжон Республикасининг ташқи сиёсатини шакллантиришга таъсир қилишдан ташқари, минтақа халқларининг ишларига аралашиб, Кавказдаги мусулмон халқларга босим ўтказмоқда. Кўриниб турибдики, бундай вазиятда Озарбайжон Республикаси Президенти Теҳроннинг дўстона тавсияларига алоҳида эътибор қаратиши лозим. Ҳозиргача Теҳрон ҳаракат қилди ва Жанубий Кавказ минтақасида кескинлик кучайишининг олдини олишга ҳаракат қилди. Шу боис, ҳали вақт бор экан, Озарбайжон Республикаси Президенти кескинлик яратиш йўлидан қайтиши ва минтақа давлатларига нисбатан принсипиал сиёсат олиб бориши керак.