Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 15 Apr 2023 07:09:05 GMT )
апрел 15, 2023 12:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 8 - 15 апрель кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

 

  • Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонунини имзолади

 

  • Самарқанд шаҳрида Афғонистон бўйича иккинчи тўрт томонлама йиғилишнинг қўшма баёноти

 

  • Самарқандда Эрон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Самарқандда МО мамлакатлари ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашуви ўтказилди

 

***

Мирзиёев ва Путин

 

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Россия президентларининг телефогн мулоқотида товар айирбошлаш суръатларини таъминлаш ва қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган биринчи галдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ишбилармонлари ва ҳудудлари даражасидаги амалий ҳамкорликни илгари суришда апрель ойининг охирида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар алмашинув дастури дорасидаги ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқишди.

***

Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонунни имзолади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева “Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди. Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!”,- деб деб хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Хоразм вилояти Мактаб ва мактабгача таълим бошқармасига қарашли Урганч шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйининг 3 нафар вояга етмаган тарбияланувчилар жинсий зўравонликка учрагани хабар қилинганди. 

***

Самарқанд шаҳрида Афғонистон бўйича иккинчи тўрт томонлама йиғилиш

 

Эрон, Россия , Хитой ва Покистон ТИВ раҳбарлари бугун Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Афғонистон бўйича иккинчи тўрт томонлама йиғилишда учрашиб қўшма баёнот бердилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 2023-йил 12-апрель  (1402-йил 24-фарвардинl) куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Эрон Ислом республикаси, Хитой, Россия ва Покистон ТИВ раҳбарлари Афғонистон бўйича норасмий учрашув ўтказиб яна бир бор Афғонистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига ҳурмат кўрсатилиши ҳамда бу давлатнинг сиёсий қатъияти ва тараққиёт йўлида " Афғонистон раҳбарияти, Афғонистон активлари" тамойили қўллаб- қуввватланиши таъкидладилар.

Эрон Ислом Респубилкаси, Россия, Хитой ва Покистон расмийлари  Афғонистон муваққат ҳукуматининг ИШИД /Хуросон шохаси/ га қарши кураш олиб бориш  ҳаракатларига эътиборр қаратиб  бу ҳукуматни  терроризмга қарши кураш, Афғонистон ҳудудидан ҳар қандай  террористик гуруҳ томонидан  фойдаланилишига йўл қўймаслик учун барча турдаги террористик гуруҳларни йўқ қилиш  бўйича эълон қилинган мажбуриятларни амалга оширишда кўзга кўринадиган ва текшириш мумикн бўлган чоралар кўришга чақирдилар.

Тўрт давлат ТИВ раҳбарлари баёнотида АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистондаги мавжуд оғир вазият учун масъулитяни ўз зиммаларига олишлари кераклиги ва зудлик биланбу давлатга қарши бир томонлама санкцияларни олиб ташлаш ва  Афғонистондан ташқаридаги мулкларни аафғонистонликлар манфаати учун қайтарилиши қайд этилган.

Баёнотда минтақавий тинчлик ва барқарорликка фойдали бўлмаган ҳаракат сифатида АҚШ ва унинг иттифоқчиларини томонидан Афғонистон ичкариси ва атрофидаги ҳарбий базаларни қайта тикланишига қарши чиқилиши билан,  томонлар Кобулдаги ҳозирги ҳукуматни  барча этник гуруҳлар ва сиёсий институтларнинг амалий иштирокида инклюзив давлат тузишни ҳамда аёллар ва этник озчиликларга нисбатан барча чекловчи чораларни бекор қилишни сўрадилар.

Баёнотда келтирилишча, Афғонистон трансчегаравий ноқонуний фаолиятини кузатиши ва олдини олиш ҳамда қўшнилар билан диалог ва маслаҳатлашувлар орқали трансчегаравий муаммоларни жумладан сув муаммосини тўғри ҳал қилиши керак.

***

Абдуллоҳиён ва Бахтиёр Саидов

 

Афғонистонга қўшни давлатларнинг тўртинчи йиғилишида қатнашиш учун юқори мартабали делегация бошчилигида Ўзбекистонга сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари кеча бу йиғилиш доирасида ўзбекисттонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан учрашиб икки давлатни қизиқтирадиган масалалар, Афғонистон бўйича муштарак қарорлар масаласини муҳокама қилди.

Эрон телдерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Афғонистонга қўшни давлатлар йиғишиши ва бу йиғилишда қатнашаётган эронилк делегацияга мезбонлик қилганини юқори баҳолаб,  турли соҳаларда айниқса иқтисодий, транзит, юк ташиш ва логистика тармоқларидаги икки мамлакат алқларпниг нг муҳимлигини таъкидлади.

Амир Абдуллоҳиён Эрон ва Ўзбекистон давлатларининг азалий муштарак томонларига ҳам ишора қилиб, улар ўртасида муносабатларини янада яхшилаш учун мавжуд имконитлардан кенг фойдаланиш, икик давлатнинг юқори даражали вакиллариниг  ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда икки давлат президентларининг истак-хоҳишларини инобатга олиб алоқаларни янада оширишни маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек  Теҳрон ва Тошкент давлатлари  ўртасида юқори даражадаги делегацияларнинг алмашинувини амлага ошириш учунн ТИВ лар орасида мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ТИВ раҳбари вб Бахтиёр Саидов  ҳам таклифини қабул қилгани ва  Афғонистонга қўшни давлатларнинг тарихий Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган тўртинчи йиғилишида Эрон ТИВ раҳбари ва уни бошчилигидаги делегацияни қанашгани учун миннатдорчилик билдириб,  сиёсий, иқтисодий, савдо, таранспорт-транзит муносабатларининг сўнгги аҳволи ҳамда икки давлат ўртасидаги юқори даражали делегациялар алмашинуви юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистонга қўшни давлатлар йиғилилиши доирасида Эрон ва Тожикистон ТИВ раҳбарлари ҳам учрашиб минтақа ўзгаришлари  масалаларини муҳокама қилдилар.

***

Самарқандда ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашуви бўли ўтди.

Учрашувда, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг олтинчи йиғилишида иштирок этди.

“МО5+Россия” форматидаги 6-учрашуви мштирокчилари сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги олти томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, шунингдек, 2022 йил 14 октябрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Россия ва Марказий Осиё” биринчи саммити қарорларига мувофиқ уни самарали амалга ошириш механизмларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ташқи ишлар в.б. Бахтиёр Саидов Самарқандда бўлиб ўттган ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашувида Ўзбекистон ва Россия доимо бирга бўлган ва ишончли иттифоқчи ҳамда стратегик шерик бўлиб қолади деб айтди.

Бахтиёр Саидов “Ўзбекистон ва Россия доимо бирга бўлган ва ишончли иттифоқчи ва стратегик шерик бўлиб қолади. Ўзбекистон-Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик кейинги йилларда мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди” деб қўшимча қилди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда бўлиб ўттган ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашувида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг миллий манфаатлари мос келади ва биринчи навбатда минтақанинг барқарор ривожланиши билан боғлиқ деб таъкидлади.

Лавров шунингдек “Жиддий геосиёсий вазиятга қарамай, ҳамкорлигимиз мустаҳкамланиб бораётгани мен учун жуда муҳим. Миллий манфаатларимиз, биринчи навбатда, Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишидан манфаатдорлик билан мос келишини барчамиз яхши тушунамиз”, - деб маълум қилди.

Лавров сўзларининг бошқа қисмида, Россия Ғарбнинг Грузия ва Молдовада “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олади деб айтди.

Унинг сўзларига кўра, Россия ўзининг ҳарбий-сиёсий ва дипломатик режаларида Ғарбнинг Грузия, Молдовада, шунингдек, Польша ҳарбий контингентини Беларусь билан чегарада “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олади.