Суданда давлат тўнтаришига уриниш + эксперт хулосаси
(last modified Sun, 16 Apr 2023 07:11:31 GMT )
апрел 16, 2023 12:11 Asia/Tashkent
  • Суданда давлат тўнтаришига уриниш + эксперт хулосаси
    Суданда давлат тўнтаришига уриниш + эксперт хулосаси

Судан ҳақидаги хабарлар бу Африка давлатида давлат тўнтаришига уринишдан дарак беради. Шанба куни ахборот манбалари армия қўмондони ва Судан ўтиш даври суверенитети кенгаши раҳбари Абдулфаттоҳ ал-Бурхон ва Судан пойтахти Хартумдаги тезкор ҳаракат кучлари қўмондони ва ал-Бурҳон муовини Ҳамидатий лақабли Муҳаммед Ҳамдан Деглу кучлари ўртасида шиддатли қуролли тўқнашув бўлганини хабар қилди. 

Суданлик ҳарбий манбанинг айтишича, қуролли кучлар Тезкор ҳаракат кучлари томонидан бош ҳарбий штаб-квартирасини назорат остига олишга уриниш билан курашмоқда. Можаронинг ҳар икки томони бошқа томонни ўз қароргоҳи ва марказларига ҳужум қилишда айблади. Тезкор ҳаракат кучлари ўз баёнотида, президентлик саройи ва Абдулфаттоҳ ал-Барҳоннинг пойтахтдаги қароргоҳи ва Хартум аеропортини назоратга олганликларини ва бу ҳаракатлар армиянинг ўз базаларига қилган ҳужумларига жавобан амалга оширилганини даъво қилди.

Шу тариқа, Судан пойтахтида сиёсий ҳокимиятни ҳарбийлар орқали қўлга киритиш учун шиддатли кураш давом этмоқда. Бу жангни Судандаги сиёсий инқирознинг давом этиши натижаси сифатида кўриш мумкин. Тўқнашувлар Судан ҳарбийлари Хартум ва муҳим шаҳарларга тезкор ҳаракат кучлари жойлаштирилганидан сўнг Судан “хавфли вазиятда” экани ҳақида огоҳлантириш берганидан икки кун ўтиб содир бўлди. Илгари Судан суверенитети кенгаши раҳбарининг ўринбосари, тезкор ҳаракат кучлари қўмондони Ҳамидатий ва кенгаш раҳбари ва армия қўмондони ал-Бархон ўртасидаги келишмовчиликлар,  армия ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлиши бўйича хавотирларни кучайтирган эди. Охирги ҳафталарда ҳам армия, ҳам тезкор ҳаракат кучлари Судан пойтахти Хартум ва унинг атрофида куч ва қуролларни тўплаган эди. Бунгача армия Хартум марказида ўз мавжудлигини кучайтириб, мамлакат президент саройига олиб борувчи деярли барча чорраҳаларга зирҳли техникаларни жойлаштирган эди. Яқинда бир қатор Ғарб давлатлари қўшма баёнот чиқариб, Суданда кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдирди ва бу давлат ҳарбий ва фуқаролик раҳбарларидан кескинликни пасайтириш учун фаол қадамлар ташлашни сўради.

Судандаги тўқнашувлар

 

Армия қўмондони ва Суданнинг ўтиш даври ҳокимят кенгаши раҳбари Абдулфаттоҳ ал-Бархон Судан халқининг оммавий намойишларидан кейин Суданнинг ўша пайтдаги ҳарбий президенти Умар ал-Башир лавозимидан четлатилганидан сўнг 2019-йил 12-апрелдан 2021-йил 25-октябргача Судан ҳокимят кенгаши раҳбари бўлган. У ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш ва АҚШ билан алоқаларни кенгайтириш каби чораларни кўрди, бу эса, албатта, Судан халқининг кенг қаршиликларига дуч келди. Ҳокимиятни тинч аҳолига топширишга кўп ваъда берганига қарамай, Ал-Бурҳон бу соҳада муҳим қадам ташламади. Балки, 2019-йил 21-августдан бери Судан Бош вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдуллоҳ Ҳамдук ўтиш даври фуқаролик ҳукуматига қарши тўнтариш билан 2021-йил 25-октябрда лавозимидан четлатилди ва ал-Бурҳон ҳокимиятни бутунлай қўлга олди. Ал-Бурхон аввалроқ ҳокимиятни мамлакат ҳарбийлари ва тинч аҳоли вакиллари ўртасида тақсимлаган ҳокимят кенгашини тарқатиб юборди. Судан сиёсий партиялари Бош вазир Ҳамдукнинг лавозимидан четлатилиши ва Судан етакчилари ва расмийларининг ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинишини “ҳарбий тўнтариш” деб атади. 2021-йил 25-октябрда Судан армияси томонидан амалга оширилган давлат тўнтариши ва сиёсий партиялар билан ўтиш давридаги ҳамкорлик тугагач, кучли ички ва ташқи босим туфайли Абдуллоҳ Ҳамдук 2021-йил 21-ноябрда яна ҳокимият тепасига келди ва  Ал-Бархон ва Ҳамдук бош вазирнинг ўз лавозимига қайтишини, технократ ҳукуматни тузишни ва сиёсий маҳбусларни озод қилишни ўз ичига олган сиёсий келишувни имзолади. Аммо ниҳоят, келишмовчиликлар давом этиши сабабли Ҳамдук 2022-йил 2-январда истеъфога чиқди ва Усмон Ҳусайн Кофил бош вазир бўлди. Ҳамдук дейди:Ўтиш даври ҳукумати олдида энг муҳими таҳдидлар мавжуд эдики, улар иқтисодий турғунлик, халқаро изоляция, коррупция ва олтмиш миллиард доллардан ортиқ қарзлар, ижтимоий, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидаги тартибсизликлар ҳамда ижтимоий тузилмадаги муаммолардирки Дарфурдаги уруш,  Жанубий Кордофон, Мовий Нил ва бошқа қийинчиликларда  бўй кўрсатди.

2022-йил декабр ойида фуқаролик гуруҳлари ва Судан ҳарбий бошқарув кенгаши ўртасида ушбу мамлакатдаги сиёсий инқирозни бартараф этиш бўйича келишувга эришилди. Бу гуруҳлар ўтиш даври бош вазири сайлангандан сўнг бошланадиган 24 ойлик ўтиш даври ҳақида келишиб олдилар. Келишувга кўра, бу ўтиш даври давлати ҳарбийлар иштирокисиз тўлиқ фуқаролик ва демократик бўлади. Судандаги оғир иқтисодий ва ижтимоий вазиятнинг ёмонлашиши ва бу мамлакатда сиёсий инқирозининг давом этиши ва Бошқарув Кенгаши фаолиятини танқид қилишнинг кучайиши, айниқса сионистик режим билан муносабатларнинг нормаллашуви ва генерал Ал-Бархоннинг ўз ҳокимиятини очиқ-ойдин мустаҳкамлашга уруниши билан  Африканинг бу мамлакатида ҳокимият учун кураш яна кучайиши кутилган эди. Агарчи, сўнгги бир неча йил ичида ўтиш даври ва бошқарув кенгашида муҳим рол ўйнайдиган фуқаролик ҳукумати ва ҳарбийлар ўртасида доимо зиддият мавжуд бўлган бўлса-да, аммо ҳозирда жиддий келишмовчиликлар Судан Қуролли кучларининг юқори мартабали қўмондонлари, яьни Ал-Бурхон ва Ҳамидатий даражасига етди ва ҳозирги можаролар Ал-Бурхонни ҳокимиятдан четлатиш мақсадида бошланди.