май 07, 2023 16:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Олий мажлиси қонунчилик палатаси раисининг Эронга ташрифи дастурида ўзаро алоқаларни кенгайтириш масаласи жой олган
    Ўзбекистон Олий мажлиси қонунчилик палатаси раисининг Эронга ташрифи дастурида ўзаро алоқаларни кенгайтириш масаласи жой олган

Эрон президенти Иброҳим Раисий Теҳронда Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси спикери билан ўтказган мулоқотида, Эрон ва Ўзбекистон ўртасида цивилизация ва маданий муштаракликни иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай замин деб баҳолади.

Кеча Эрон презиенти Теҳронда Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси спикерини қабул қилганида Эрон  ва Ўзбекистон ўртасидаги сивилизация ва маданий муштаракликни иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай замин деб ҳисоблади ва шундай деди:Ўтган йили Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг ўсиши вазиятни аввалгидан ўзгартирган бўлса-да, аммо мавжуд имкониятлар биздан муносабатларни яхшилаш учун икки томонлама саъй-ҳаракатларни талаб қилмоқда.

Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон давлатлари кўплаб маданий ва тарихий муштаракликларга эга ва умумий манфаатлар туфайли сиёсий ва иқтисодий алоқаларни хусусан энергетика ва транспорт соҳаларида кенгайтириш учун ката имкониятга ҳам эгалар.

Эслатиб ўтамиз 2016-йилда Шаккат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб ҳокимиятга келиши билан Тошкент ҳукумати Эрон Ислом республикаси билан муносабатлалари яхшилади ва Эрон дипломатиясида шарққа қараш сиёсати ва қўшни давлатларнинг устуворлиги сабаб икки давлат ўртасидаги тарихий алоқалар янги суръатга эга бўлди.

Шу асосда сўнгги икки йил ичида Эрон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш мақсадида ўзаро маслаҳатлашувлар изчил давом этилди.

Нуриддинжон Исмоилов Машҳаддаги  Имом Ризо /а/ зиёратгоҳида

 

Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим раисий ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  2021-йил сентябрда Тожикистонда ўтказилган ШҲТ саммити ва уша   2021-йил ноябрида Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган  Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти /ЭКО/ саммити доирасида учрашиб икки томонлама алоқларани кенгайтиришни таъкидлагандилар.

  Ўтган 2022  Эрон ва Ўзбекистон  ўртасида 18 та ҳамкорлик битими ва англашув меморанумлари имзоланган ва  2022-йил 20-феврал куни Теҳронда бўли ўтган икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиясининг 14-йиғилишида икки давлат расмийлари яқин икки йилда савдо алоқаларини бир миллиард долларга еткзазишни мақмад қилган эди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасига кўра, 2022-йилда Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон ўртаисдаги савдо алоқалари ҳажми қарйиб 435,7 миллион долларни ташкил этди ва бу 2021-йилга нисбатан 4,5 миллион долларга ўсди. Бу суммадан Эроннинг Ўзбекистонга экспорти улуши 2021-йилга нисбатан 41,8 миллион доллар ва 16 фоиз ўсиш билан  296 миллон долларга етди.

 Ўзбекистон мамлакати денгизга чиқиш имконияти йўқ давлат бўлиб очиқ сувга чиқиш учун икки давлат орқали ўтиши тўғри келади, шу боис бу давлат барқарорива хавфсиз транзит йўлагига жуда эҳтиёж сезади.

 Эрон мамлакати ўзининг барқарорлиги ва алоҳида географик жойлашуви сабаб Ўзбекистон ҳокимияти учун мос вариант сифатида кўрилмоқда. Ўзбекистоннинг Афғонистон, Эрон ва Ҳиндистоннинг Бандар-Аббос орқали ўтадиган транзит йўлагига ҳам алоҳида эътибор қаратиши бежиз эмас.

Ўзбекистон Олий мажлиси қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов Тошкент давлати учун Эрон билан транспорт ва транзит соҳасида алолқалар ва ҳамкрликларни ривожлантириш учун жуда муҳим эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Хавфсизлик нуқтаи  назардан Эрон каби Ўзбекистон ҳам Афғонистон билан умумий чегараларга эга ва терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш каб масалалар бу давлатни ҳам хавотирга солмоқда.

Кўриниб турибтики Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги кенгайиб бораётган муносабатлар сўнгги йиллар ичида кўп қиррали бўлиб, бугуги кунда икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхши сиёсий, савдо транспорт халқаро ва минтақавий алоқлардан ташқари, парламент, академик , маданий соҳаларда ҳам ривожланмоқда ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик икки мамлакат туризм ва спорт соҳаларида ҳам эришилган.

Бундан ташқари Эрон ва Ўзбекистон ҳукуматларининг хоҳиш иродасига асосан икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий муосабатларни янада кенгайтиришнинг аниқ истиқболларини тасаввур қилиш ҳам мумкин.

Ўзбекистон Олий Мажлис қонучилик палатаси спикерининг Теҳронга сафари ва Эрон расмийлари билан учрашуви ҳамда  янги келшувларга эришиш ва бу борадаги мавжуд тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашиш келишувларини ушбу нуқтаи назардан баҳолаш ва  ва таҳлил қилиш мумкин.

Ёрлиқ