Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг май ойи 10-17 июн кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Қешм Аир Теҳрон ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар орқали боғлайди
- Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон расмийлари билан мулоқот қилди
- Андижонлик йигит Суриядаги террор ташкилот фаолиятида иштирок этгани учун 10 йилдан кўпроққа қамалди
-
Ўзбекистон ТИВ ўринбосари ва БМТнинг / БМТТД/ Европа ва МДҲ минтақавий бюроси директори билан учрашди
-
Эртага якшанба куни Ўзбекистон президенти Эронга ташриф буюради
***
Эроннинг Қешм Аир авиакомпанияси 21-июндан Теҳрон ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди.
Эроннинг Қешм Аир авиакомпанияси 21-июндан бошлаб Теҳрон билан Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар орқали боғлайди, дея хабар қилмоқда Узбекистан Аирпорт.
21-июндан Теҳрон-Самарқанд-Теҳрон йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари йўлга қўйилди. Рейслар ҳафтасига бир марта — чоршанба кунлари Аирбус А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Қешм Аир — 1993-йилда ташкил этилган, штаб-квартираси Теҳронда жойлашган Эрон авиакомпанияси бўлиб, маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.
***
Эроннинг Тошкентдаги элчси Ўзбекистон ТИВ раҳари ўринбосари билан учрашиб музокара ўтказди.
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найирободий Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев билан учрашди.
Эрон ва Ўзбекистон расмийлари музокараларида сиёсий мулоқотларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш, маҳаллий алмашинувларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари юқори ва олий даражаларда ўтказиладиган қўшма маросимларнинг дастур ва ташкилий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом Республикаси 1991-йил 25 декбарда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992-йил 10- май кунида икки давлат ўртасида сиёсий алоқалар ўрнатилди.
***
2018 йилда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этган андижонлик ака-укалардан бири қуролли тўқнашувлар вақтида вафот этди. Яна бирига эса Ўзбекистонда суд ҳукми ўқилиб, у 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Андижонда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти фаолиятида иштирок этган ака-укалардан бирига суд ҳукми ўқилди. Яна бири Суриядаги қуролли тўқнашувлар вақтида вафот этди.
ДХХ хабарига кўра, Андижон шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс 2017 йилнинг июнь ойида ишлаш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, савдо дўконида сотувчилик билан шуғулланган. Орадан бир йил ўтиб, унинг олдига 1995 йилда туғилган акаси боргач, улар бирга ишлай бошлаган.
Келтирилишича, ака укасига террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорийларнинг маърузаларини тарғиб қилган ва Сурияга бориб, жиҳод қилиш лозимлигини айтган. 2018 йилнинг куз ойларида ака-укаларнинг каттаси, кейинроқ эса кичиги Суриядаги террористик ташкилот сафига бориб қўшилган. 1995 йилда туғилган шахс Сурияда қуролли тўқнашувлар вақтида вафот этган.
У жазо муддатини ўтаб бўлгач, Ўзбекистонга депортация қилинган. Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳри суди ҳукмига кўра, фуқаро Жиноят кодексининг 155−2 (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) ва 244−2 (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) моддалари билан айбли деб топилиб, 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
***
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Тошкентга келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Европа ва МДҲ минтақавий бюроси директори Ивана Живкович билан учрашди.
Ғ.Фозилов Дастур вакилларини БМТТД Ўзбекистонда иш бошлаганининг 30 йиллиги билан табриклаб, унинг мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли жабҳаларини қамраб олган лойиҳавий фаолиятини юқори баҳолади.
И.Живкович Ўзбекистон томонига яқин ҳамкорлик ва Ташкилотнинг мамлакатимиздаги фаолиятини доимий қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон ва БМТТД ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама этилди. Музокараларда 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш кун тартиби ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида аниқ қўшма лойиҳаларни амалга оширишга урғу берилди.
Иқлим ўзгаришига қарши курашиш, атроф-муҳит ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, хусусан, Орол денгизи экологик ҳалокатининг салбий оқибатларига қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
***
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эртага Теҳронга келиши кутилмоқда.
Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва уни ҳамроҳлик қиладиган делегация эртага расмий ташриф билан Теҳронга келади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикасига ташрифи доирасидаги дастурда Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ,матбуот анжуманда иштирок этиш ва қатор шартномаларни имзолаш ва ҳоказолар жой олган.