Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг май ойи 17-24 июн кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Эрон Ислом Президенти Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олди
- Мирзиёев ва Раисий иштирокида Эрон ва Ўзбекистон расмийлари қўшма баёнот ва ҳамкорлик тўғрисидаги 10 та ҳужжат имзолади
-
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари: Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги тарихий, маданий ва илмий яқинлик мислсиз ва ноёбдир
-
Тошкентда Эрон технология ва инновациялар уйининг очилди
-
Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади
- Йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Эрон 15-ўринни эгаллади
***
Эрон Исломий Президенти бугун Саадобод тарихий мажмуасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расман кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросимида дастлаб икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар байроққа эҳтиром кўрсатиб, қабулхонада ҳозир бўлган тантанали гвардияни кўздан кечириб, ҳамроҳлик қилаётган олий мартабали делегациялар аьзоларини бир-бирлари билан таништирдилар.
Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзаев расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Эрон Ислом Республикаси Президенти билан учрашди, сўнгра икки давлат олий мартабали делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш маросими ва матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси Президентининг Эронга ташрифи режаларидан биридир.
Бу Ўзбекистон Президентининг 1992 йилдан кейинги иккинчи ташрифи ва Мирзаевнинг Ўзбекистон Президенти сифатида Теҳронга биринчи расмий ташрифидир.
**
Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон президентлари иштирокида икки мамлакат олий мартабали расмийлари қўшма баёнот ва турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича 10 та ҳужжат имзолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон ва Ўзбекистон Республикаси президентлари Сайид Иброҳим Раисий ва Шавкат Мирзиёев иштирокида икки мамлакатнинг юқори мартабали расмийлари томонидан имтиёзли савдо, транспорт ва транзит, фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик, стандартлари ва суғурта соҳаларидаги ҳамкорлик, қўшма эркин зоналар яратиш имкониятларини ўрганиш, технология ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликнинг ижро режаси каби ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланди.
Эслатиб ўтамиз бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эронлик ҳамкасби Сайид Иброҳим Расиий таклифига биноан Теҳронга келди.
***
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни қабул қилганида Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги тарихий, маданий ва илмий яқинлик ноёбдир деб айтдилар.
Бугун Ислом Иниқлоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг ҳамроҳлик қилган делегация билан учрашувда Эрон ва Ўзбекистон икки давлатнинг ўзига хос тарихий, маданий ва илмий яқинлигига тўхталиб, бу умумий соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш учун фойдаланиш айни муддаодир деб таъкидладилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси девони ахборот марказининг хабар қилишича, Оятуллоҳ Хоманаий узоқ танаффусдан кейин икки давлат ўртасидаги алоқалар қайта тикланганидан мамнунлигини билдириб, кўп йиллар давомида Эрон ислом республикаси ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар жуда чекланган эди ва бу сафар Теҳронда бўлиб ўтган музокаралар икки давлат алоқалари да яхши келажагининг бошланиши бўлишига умид қиламан деб изоҳладилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси бу учрашувда Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистоннинг Туркманистон ва Афғонистон орқали очиқ сувларга бемалол боғлаш имкониятига эга, айни пайтда ҳамкорлик соҳалари савдо ва транспортдан ташқарига чиқади ва илм-фан ва технология сектори ва бошқа соҳалардаги турли ташаббуслар билан кўпроқ ҳамкорлик қилишимиз мумкин деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шунингдек албатта Эрон ва Ўзбекистон алоқаларининг кенгайишининг ўзига қарши томонлар бор, лекин бу қарама-қаршиликлардан қатъий назар ва икки давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилиниши ва ҳамкорликни имкон қадар кенгайтириш керак деб баён этдилар.
Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳам қатнашган бу учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий билан учрашувини тарихий бир учрашув эканлигини таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг узилиши ва ҳамкорликнинг сусайганидан афсусдамиз ва Теҳронда бўлиб ўтган музокаралар билан катта қадамлар ташлашга ҳамда савдо , транспорт, илм-фан ва сайёҳлик соҳалардаги ҳамкорлик эса ўзининг муносиб ва кўзланган даражасига етишига умимд қиламиз деб аниқлик киритди.
Шавкат Мирзиёев ҳам Эрон халқининг санкцияларга қарши туришини олқишлаб мен Эрон халқининг айниқса илм-фан ва технология соҳасидаги ютуқларини кўрдим, унинг қисмлари кўргазмада ташкил этилган. Бу эса Эрон халқининг доно раҳбари раҳнамолигида ва ҳамажитлик билан барча санкция ва босимларга қаримай буюк мақсадларга эриша олиш кучига эга эканлигини кўрсатади деб эълон қилди.
***
“Тошкентдаги Эрон технология ва инновациялар уйи” Эроннинг фан, технология ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президент ҳамда Ўзбекистон фан, олий таьлим ва инновациялар вазири иштирокида виртуал тарзда очилди.
Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон технология ва инновациялар уйининг очилиш маросимида Эроннинг фан, технология ва билимга асосланган иқтисодиёт бўйича вице-президент Руҳоллоҳ Деҳқоний Ўзбекистон фан, олий таьлим ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан видеоконференция шаклида ўтказилган учрашувда, икки давлатнинг умумий жиҳатлари ва маданий-тарихий ўтмишини билимга асосланган иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг манбаи ва рағбати деб ҳисоблади ва шундай деди:Ўзбекистон маданияти, тарихи ва иқтисодиёти жиҳатидан Эронга энг яқин давлатлардан биридир.
У икки давлатнинг иқтисодий муштараклигига асосланган билим, бизнес ва технология соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик Эрон ва Ўзбекистон тараққиёти учун яхши асос бўлиши мумкинлигини таькидлади. Деҳқоний, Ўзбекистонда Эроннинг технология ва инновация уйини ташкил этиш икки томон ўртасида аввалги ҳамкорлик йўлини давом эттиришдан ташқари, янги масалалар асосидаги ҳамкорликка асос бўлишини таькидлади.
Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Фан, олий таьлим ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳам Эрон ва Ўзбекистон ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик ва билимга асосланган компанияларнинг ушбу мамлакат президентининг Эронга ташрифи соясида ривожланаётганини тилга олди.
Бу учрашувларда аввалги ҳамкорлик ва келишувларга урғу берилган ва давом эттирилган ҳолда, ҳамкорликни янада кенгроқ ва чуқурроқ олиб бориш учун зарур тайёргарлик ва замин яратилади.
У ҳамкорликнинг баъзи ўқларини энергия, сунъий интеллект, ахборот ва коммуникациялар ва қишлоқ хўжалиги, туризм ва иқлим каби илғор технологиялар деб ҳисоблади ва қўшимча қилди:Биз бу йўналишлар асосида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви ҳамкорликнинг яна бир йўналиши бўлиб, ҳар икки томон бир-бирининг билим ва технологик тажрибаларидан фойдаланиши мумкин.
**
Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланиб 5 июлда якунланади. Муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.
20 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида cайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш, президент сайловини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар ҳамда президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитация қилишга доир масалалар кўриб чиқилди.
Муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнь куни бошланиб 2023 йил 5 июль куни якунланиши белгиланди ва сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этиши қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, Президент сайловини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлармуҳокама қилинди, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмаларининг бу йўналишдаги қатор вазифалари белгилаб берилди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди.
**
Ўзбекистон Статистика агентлиги хабар беришича, жорий йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Эрон 15-ўринни эгаллади
Ўзбекистон Статистика агентлигининг 2023 йил январь-май ойларида ги ташқи савдо бўйича дастлабки маълумотларига кўра, йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 25,8 млрд АҚШ долларига етди ва 2022 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 5,2 млрд долларга ёки 25,4 фоизга ошди.
Эрон ва Ўзбекистон савдо айланмаси жорий йилнинг беш ойида ўсиб, 227 миллион доллорни ташкил этди. Ўтган йили бу кўрсаткиш 203 миллион доллорни ташкил этган эди. Жорий йилда Ўзбекистоннинг Эронга экспорти 80,5 доллор, импорти эса 146,5 доллорни ташкил этди.
2023 йилнинг дастлабки 5 ойида Хитой, Россия ва Қозоғистон Ўзбекистоннинг асосий экспорт ҳамкорлари орасида биринчи учликни банд этишди.
АҚШнинг асосий экспорт ҳамкорлари орасида 22-ўриндан 12-ўринга кўтарилгани ҳам эътиборга молик. Ўзбекистоннинг Қўшма Штатларга экспорти 2023 йилнинг январь-май ойларида 71,9 млн долларга етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баравар (301,6 фоизга) кўпайди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Туркия билан ташқи савдоси ҳажмида камайиш кузатилди. Кўрсаткич 2022 йилнинг мос давридаги 1 млрд 435,4 млн доллардан 1 млрд 285,5 млн долларгача пасайди.