Александр Лукашенко воситачилигида Москва ҳукумати ва Вагнер қуролланган гуруҳи муросага эришди
(last modified Sun, 25 Jun 2023 14:00:47 GMT )
июн 25, 2023 19:00 Asia/Tashkent
  • Александр Лукашенко воситачилигида Москва ҳукумати ва Вагнер қуролланган гуруҳи муросага эришди
    Александр Лукашенко воситачилигида Москва ҳукумати ва Вагнер қуролланган гуруҳи муросага эришди

Охир -оқибат Евгений Пригожин бошчилигидаги Вагнер ҳарбий гуруҳининг исёни ва унинг олдинга ҳаракатлари Белорус президкенти Александр Лукашенко воситачилигида тўхтатилди ва бу гуруҳ ва Москва ҳукумати ўртасида муросага эришилди.

Вагнер қуролланган гуруҳининг қўзғолонининг умри 24 соатга ҳам етмади  ва  Пригожиннинг қўзғолони бошланиши ҳақидаги биринча нутқидан тортиб қўшинларни тўхтатиши ва лагерга қайтариш ҳақидаги сўнги баёнотигача 23 соату  40 дақиқа вақт ўтди.

Вагнер қурлланган гуруҳи узоқ вақтлардан бери Россия мудофаа вазирлигини ўз кучларига заиф ёрдами ҳақида норозилик билдириб  билдириб келмоқда.

Шунингдек у армиясининг Украина уруши фронтларида суст ва заиф ишлашини танқид қилиб Украинага нисбатан қаттиқроқ ва зўравонликни талаб қилганди.

Кремль саройи матбуот котиби, Дмитрий Песков кеча кечқурун Кремль саройи ва Вагнер қуролланган гуруҳи ўртасида муросага эришилганини хабар қилгани ортидан кечанги воқеаларга алоқадор Вагнер кучлари жиноий жавобгаликка тортилмайдиган бўлди.

Барчадан аввал Пригожин қўзғолонида қатнашишдан бош тортган Вагнер қўшинларининг айрим жангчилари  Россия Мудофаа вазириги билан шартнома  имзолайди ва расмий чақирувга айланади.

Вагнер гуруҳи

 

Песков шунингдек Лукашенко эришмоқи бўлган қон тўкишни ва ички низоларнинг олдини олишда юқори мақсад бор деб изоҳлади.

Кремль саройи ҳам Белорус президентининг воситачилик саъй-ҳаракатларига миннатдорчилик билдирар экан, Пригожинга нисбатан жиноий иш бекор қилингани ва у Россиядаги Белорусга жўнаб кетганини эълон қилди.

Бироқ унинг асосий талабида яъни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни ишдан бўшатиш ҳақида ҳеч қандай сўз айтилмаган. ОАВ ҳам Вагнер билан келишилган нутқларидан бири Россия Мудофаа вазирлигида баъзи ўзгаришларни қилиш бўлганини хабар қилган.

Россияинг Вагнер қуролланган гуруҳи раиси келишувни эълон қилгани ортидан биз 23 июн куни адолат учун юриш қилдик ва бир кунда Москвадан  200 километр масофага етиб келдик. Вагнер қўшинлари Ростов шаҳридан чекиниб ўз базаларига қайтдилар деб маълум қилди.

Пригожин ўз сўзларида: руслар қони ерга тўкилиши учун тўлиқ жавобарликни англаб биз қўшинлар коллоннасини қайтардик ва келишилган режага биноан  қарама-қарши томонга дала лагеларига бордик, деб қўшимча қилди.

Вагнер гуруҳининг бирдан ва тўсаттан қўзғолони шубҳасиз  Россияни Вагнер кучларига Шойгу буйруғи билан ракета ҳужумар уюштирилгани Украинада ушбу жангчилар гуруҳиниг етарли ва самарали ёрдам йўқлигидан норозиликлари уруш жараёнпда русларга етказган кўп сонли талоқатлар масаласи ҳамда Россиянинг юқори мартабали ҳарбий мулозимларини ишдан бўшатиш тўғрисидаги бу гуруҳнинг талаби ортидан пайдо бўлди  Россиянинг сиёсий ва ҳарбий тенгламаларида ҳайратланарли бир вазият сифатида назарга ташланди.

Айниқса Вагнер ҳарбийларининг Москва томон жуда тез олдинга силжиши бир неча жиҳатдан рус армияси ва Вагнер аъзолари ўртасида кенг кўламли ички можаронинг пайдо бўлишидан хавотирларга олиб келди.

Албатта ҳозирда турли фронтларда Россияга қарши кенг кўламли қарши ҳужумлар уюштираётган Украина армияси бу воқеани олқишлаб ҳаттто фурсатдан фойдаланиб шанба куни русларнинг позицияларига оммавий ҳужумлар уюштирди.

Шунингдек Украина президенти девони раиси Вагнер гуруҳининг Россия ҳукумати билан қўзғолонни тўхташи  ва бу мамлакат ҳудудида чиқиб кетиш ҳақидаги келишувдан умидсизлик ва ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.

Бу воқеа Ғарбликларни ҳайратга қолдиришига қўшимча Ғарб раҳбарарини айниқса АҚШ ва  Европа давлатлари раҳбарарининг учрашув ва мулоқотт лар ўтказишига сабаб бўлган,

Бундан ташқари ўз стратегиясини Россияни заифлшатиришга асосланган Вашингтон  Россиядаги ички можарога оммавий муносабат билдирмади аммо аммо билвосита қўллаб-қувватлаш чорачи сифатида у "Вагнер" га қарши санкцияларни кечиктирди ва бу санкцияларни вақтинча тўхтади.

Вагнер гуруҳи ҳаққатан ҳам АҚШнинг асосий  хоҳиши яъни Россия тизимини заифлшатириш ва бу мамлакатда икки фракция вужудга келиши ва ҳато мақсадига эришин учун миллионлаб доллар харажат қилишга тайёр бўлган Вааашингн учну бепул ва қулай бир ричакка айланаши бўлиши айтиларди.

Россиянинг юқори мартабали амалдорлари Вагнер гуруҳининг ҳатти-ҳаракатлари режаланганини гумон қилмоқда.

Кеча кечқурун Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раис ўринбосари Дмитрий Медов ҳам Вагнер гуруҳининг ҳозирги қуролли қўзғолони Россияда ҳокимиятни эгаллашга қаратилган реалаштирилган амалётдир деб таъкидлади.

Евгений Пригожинниг Вагнер гуруҳи  раислигидан воз кечиб четга чиқиб кетишини башорат қилиш ҳам мумкин. Шу билан бирга  Вагнер қўғзғолонининг рус армиясининг руҳий ҳолатига таъсири ва Вагнернинг жанговар хизмати ва Москванинг Украина урушидаги уруш ҳаракатларини давом этишини инкор этиб бўлмайди.