Шаҳбоз Шарифнинг Толибонга талаби
(last modified Thu, 03 Aug 2023 08:00:33 GMT )
август 03, 2023 13:00 Asia/Tashkent
  • Шаҳбоз Шарифнинг Толибонга талаби
    Шаҳбоз Шарифнинг Толибонга талаби

Яқинда Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир этилган теракт ортидан Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Толибондан террорчи гуруҳларнинг Афғонистон тупроғидан Покистонга қарши фойдаланишининг олдини олишни ва бу гуруҳларга қарши ҳам чора кўришни сўради.

Яқинда Жамият Уламо Исломнинг Фазлур Раҳмон бўлимининг Бажвар вилоятидаги йиғилишида ИШИД портловчи ҳужуми нишонга олинган, статистик маьлумотларга кўра, 56 киши ҳалок бўлган, 200 га яқин киши жароҳатланган. Шаҳбоз Шариф ушбу портлашда яраланганларни зиёрат қилиш чоғида Толибон террорчиларнинг Афғонистон тупроғидан фойдаланишига йўл қўймаслик учун аниқ чоралар кўриши кераклигини айтди. Покистон расмийлари бундай сўровни биринчи марта билдираётгани йўқ. Покистон нуқтаи назаридан, Покистон ҳукуматига қарши ҳаракат қилаётган “Теҳрик-е-Толибон” террорчилик гуруҳининг унсурлари Афғонистон ҳудудида яшириниб, ушбу давлат ҳудудидан Покистон ҳукуматига қарши ҳаракат қилмоқда.

Молви Мофле, сиёсий масалалар бўйича эксперт айтади:“Покистон Талолбон билан ҳамфикр ва ҳамкор эди, бироқ сўнгги ойларда, айниқса Афғонистонда Толибон қайта тикланганидан сўнг ва бу гуруҳнинг ҳаракат мустақиллигини кўрсатишга бўлган саьй-ҳаракатларидан сўнг, икки томон ўртасидаги муносабатларга таьсир кўрсатди. Шу билан бирга, ҳужумлар Покистонда яқинда содир бўлган теракт вазиятни янада қийинлаштирмоқда.

Лекин муҳими шундаки, яқинда Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилояти Бажвар шаҳрида содир бўлган террорчилик портлаши масьулиятини сўнгги пайтларда Покистон ва Афғонистонда ҳужумларини кучайтирган ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди. Бу минтақа хавфсизлиги учун жуда хавотирга солиши мумкин. Чунки аввалги ҳисоботлар шуни кўрсатадики, Ироқ ва Сурияда мағлуб бўлган ИШИД унсурлари Афғонистонда Америка томонидан уюштирилмоқда, бу Покистон ва Афғонистон хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкин.

Толибон ҳаракати

 

Афғонистон масалалари бўйича эксперт Амин Фаржад шундай дейди:"Бажвар портлаши учун масъулиятни ўз зиммасига олган ИШИД Покистонда фаолми ёки айнан Афғонистонда сўнгги ойларда ҳужумлар уюштирган ИШИДми, аниқ эмас. Ҳар ҳолда, Покистондаги портлашнинг жиддийлиги террорчиларнинг кўпчилик ускуналар ва портловчи материалларга эга ва Покистоннинг ахборот тизимларидан ўтишга муваффақ бўлганини кўрсатади, бу жуда хавфлидир.

Ҳар ҳолда, Покистон матбуотига кўра, бу мамлакат бош вазири ҳужумларда афғон фуқароларининг иштирок этганини ва Покистон ҳукуматига қарши жангариларнинг Афғонистондаги эркин фаолияти ва тинч аҳолига қарши қўрқоқча ҳужумларни лойиҳалаш ва амалга ошириш эркинлигидан хавотир билдирдики,  Покистондаги афғон қочқинларига босимни кучайтириши мумкин. Бироқ, Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорийга кўра, Афғонистонда мунтазам армия, аксилтеррор кучлари ва чегара бошқаруви кучлари йўқлиги сабабли терроризмга қарши кураш ва умумий чегараларда хавфсизликни таьминлашда муаммолар юзага келган. Бироқ Толибон Покистон расмийларининг бу каби баёнотларини рад этиб, террорчи гуруҳларга қарши курашни кучайтиришни таькидламоқда ва шу билан бирга Покистон ичидаги терактларни мамлакат ҳукуматининг ички масаласи деб билади. Айни шу масала Исломобод ва Кобул муносабатларига соя солмоқда.