август 10, 2023 16:42 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон дунё мамлакатлари билан савдо қилиш учун Эрон йўлидан фойдаланишга жиддий қарор қилмоқда
    Қозоғистон дунё мамлакатлари билан савдо қилиш учун Эрон йўлидан фойдаланишга жиддий қарор қилмоқда

АҚШ ва Европанинг баъзи ҳукуматлари томонидан кучайиб бораётган босимларга қарамай, Қозоғистон ҳукумати ҳали ҳам Эрон Ислом Республикаси орқали халқаро очиқ сувларга чиқишга қарор қилмоқда.

Қозоғистон ҳукумати ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Эрон алоқа каналлари орқали экспорт қилиш мақсадида халқаро очиқ сувларга янги тўғридан-тўғри йўл очишни режалаштираётганини хабар қилди. Бу янги йўналиш Қозоғистоннинг "Кўрик"порти орқали Эрон шимолидаги Каспий денгизидаги Амиробод ва Форс Кўрфазидаги Бандар Аббос портига ўрнатилади.

 Бу йўналиш Қозоғистон учун юкларни БАА, Ҳиндистон, Покистон, Узоқ Шарқ ва Африканинг шарқий портларига етказиш ва етказиб бериш вақтини сезилари даражада қисқатиради. Шунингдек ушбу алоқа йўли Қозоғистонга Европа Иттифоқига маҳсулот экспорт қилиш имконини яратиб беради.

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин ва БААнинг  “Simatec Tafti” транспорт компанияси раиси томонидан қўшма сармоя киритиш бўйича музокараларда дастлабки келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз Эрон Ислом Республикаси ва Қозоғистон минтақадаги ўзаро ҳамкорлик учун кўплаб соҳаларга эга бўлган икки муҳим давлатдир.

Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кўплаб соҳаларига қарамасдан, баъзи ташқи босимлар икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка, айниқса, иқтисодий соҳаларда тўсқинлик қилди.

Теҳрон ва Остона ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорлик соҳасида Марказий Осиё бўйича эксперти Майсам Ороий Дарункалоий қуйидагича билдиради:

Эроннинг Қозоғистон билан ҳамкорлигини кенгайтириш учун асосий эътиборини икки давлат ҳукуматлари кўмагида хусусий секторга қаратилган қўшма саноат лойиҳалаларига қаратиш зарур.

Саноат соҳасида қўшма ҳамкорлик Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик соҳаларидан биридир. Бундан олдин Эрон ҳукумати Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ишларида ишлашга тайёрлигини маълум қилган эди. Эрон Ислом республикаси Қозоғистон қишлоқ хўжалиги саноатида маҳаллий технология билан инқилоб қилиши ва бу мамлакатда ишлаб чиқаришни кўпроқ ошириши мумкин. Бугуги вазиятда Қозоғистон барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали буғдой экспорти бўйича таниқли давлат ҳисобланади.

Икки миллион 700 минг квадрат километрдан ортиқ майдонга эга бўлган Қозоғистон эса Марказий Осиёдаги энг катта ва энг кенг республика ҳисланади. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин мустақилликка эришгач Қозоғистон ҳукумати Эрон Ислом Республикаси билан доимо дўстона сиёсий ва иқтисодий алоқаларни   ўрнатган. Эрон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги диний, тарихий ва маданий муштараклик икки давлат ўртасидаги сиёсий муносабатлар  муҳим  замин яратди.

Шунга қарамай, Теҳрон ва Остона ҳукуматлари ўртасидаги турли кўламдаги алоқаларнинг ҳозирги даражаси икки давлат имкониятларига муносиб эмас. Шунингдек Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ўртасида ривожланиш бўйича етакчи ҳисобланади.

Қозоғистон Республикаси президенти Қосим Токаев "Евроосиё иқтисодий кенгаши"нинг май ойида бўлиб ўтган йғилишида "Шимол-Жануб" коридорининг аҳамиятига ишора қилиб, бу иттифоқ аъзоларининг Эрон ва Туркманистон портларида денгиз ва қуруқлик инфратузмаларини яратишга қўшма сармояси аъзо давлатларнинг экспорт географисяси ва уларнинг логистика имкониятларини ривожланитириш омили сифатида баҳолаганди.

Қосим Жомарт Токаев ўз сўзларида Россиянинг Хитой, Эрон ва Ғарбий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа минтақаларига йўлда йўлаклар яратиш қарорини олқишлаб, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Европа, Осиё ва дунёнинг Шимоли ва жанубини хусусан Эрон орқали боғлашига ишонч билдирди.

"Шимол-жануб" халқаро коридори Эрон томонидан биричи марта таклиф қилинган йирик транспорт ва транзит лойиҳасининг исмидир. 2000-йилда 3 давлат Эрон, Россия ва Ҳиндистон келишувидан кеийн бу режани амалга ошириш расман кун тартибига қўйилди. Бу режа Европа давлатлари, Скандинавия ва Россия ўртасида Эрондан Форс Кўрфази, Ҳинд океани ва Жануби -Шарқий Осиё билан муҳим алоқа кўприги сифатиида танилган.

Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари айниқса Қозоғистон ҳам Эроннинг алоқа йўлларидан оптимал фойдаланиш учун қўшимча саъй-ҳаракатларини амалга оширишиша олиб келди.

Эрон Ислом Республикаси ва Қозоғистон ўртасидаги транспорт ва транзит ҳамкорлигининг умумий бир хулосасида айтиш мумкинки АҚШ ва унинг иттифоқчилари минтақа ва дунё мамлакатларини Эроон билан ҳамкорликдан узоқлаштиришга қаратилган босимларига қарамай, шубҳасиз Эрон раҳбарларнинг қарор қабул қилишдаги географик талаблар ва мустақиллик Қозғистон каби давлатларни Теҳрон билан ҳамкорлик қилишга тайёр бўлишига сабаб бўлмоқда.

Ёрлиқ