август 19, 2023 16:56 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллаҳённинг Саудия Арабистонига ташрифи; Теҳрон ва Ар-Риёд барқарор муносабатларга тайёргарлиги
    Амир Абдуллаҳённинг Саудия Арабистонига ташрифи; Теҳрон ва Ар-Риёд барқарор муносабатларга тайёргарлиги

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархоннинг расмий таклифига жавобан ушбу мамлакатда бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён жума куни Жиддада  бу мамлкат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашиб, суҳбатлашди.

Амир Абдуллаҳённинг Саудия Арабистонига ташрифини Теҳрон ва Ар-Риёд муносабатларини тиклашдаги янги жараённинг тўртинчи босқичи деб аташ мумкин. Бу муносабатларнинг биринчи босқичи 10 март куни бошланган. Шу куни Пекинда Эрон ва Саудия Арабистони дипломатик муносабатларни тиклаш бўйича келишувга эришди. Муносабатларнинг иккинчи босқичи икки давлат техник делегацияларининг дипломатик жойларни қайта очиш учун сафари бўлди. Учинчи босқич элчихоналар ва консулликларни қайта очиш эди. Бу муносабатларнинг тўртинчи босқичи юқори мартабали амалдорларнинг сафарлари эди. Файсал бин Фархон 17 июн куни Эронга сафар қилиб, Амир Абдуллоҳиён ва Саййид Иброҳим Раисий билан учрашиб, суҳбатлашди. Амир Абдуллоҳийён 17 август куни Ар-Риёдга бориб, саудиялик ҳамкасби билан учрашган бўлса, кеча Жиддада Муҳаммад бин Салмон билан учрашиб, суҳбатлашди.

Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги учрашув дипломатик алоқалар тикланганидан кейин тўртинчи учрашувидир. Амир Абдуллоҳиён ва Файсал бин Фархон аввалроқ Пекин, Кейптаун ва Теҳронда учрашган ва уларнинг Ар-Риёддаги учрашуви аввалги келишувларни амалга ошириш мақсадидаги тўртинчи учрашувидир.

Бу Эрон ташқи ишлар вазирининг 7 йиллик дипломатик алоқалар узилганидан кейин Саудия Арабистонига илк ташрифидир. Шунингдек, бу юқори мартабали Эрон расмийсининг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан биринчи учрашувидир. Амир Абдуллаҳён ва Файсал бин Фархон ўртасидаги уч ярим соатлик суҳбат Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро муносабатларни ривожлантириш, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш истагидан далолат беради.

Амир Абдуллаҳён Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида

 

Куни кеча Амир Абдуллаҳён Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида шундай деди:Бугун Ар-Риёдда самарали ва муҳим музокаралар ўтказганимиздан хурсандман. Эрон ва Саудия Арабистони ислом оламидаги икки муҳим давлатдир. Қувонарлиси, ҳозир икки давлат ўртасидаги муносабатлар тўғри йўлда ва ривожланиб бормоқда.

Бин Фархон Саудия Арабистонининг Эрон билан муносабатларни ривожлантириш борасидаги жиддий қатьиятини таькидлади ва шундай деди:Икки давлат ўртасидаги муносабатларда биродарлик, ўзаро ҳурмат ва муштарак манфаатларга асосланган янги саҳифа очилишини кутамиз.

Яна бир жиҳати шундаки; Амир Абдуллоҳиёнинг сафари ва Саудия Арабистони расмийлари билан учрашувлари бир неча кун аввал Москва хавфсизлик конференсияси доирасидаги Эрон ва Саудия ҳарбийларининг учрашувидан сўнг бўлиб ўтди. Франcе 24 телеканали Эрон ва Саудия Арабистони ҳарбий расмийлари ўртасидаги учрашувлар ҳамда Эрон ташқи ишлар вазирининг Саудия Арабистонига ташрифи ҳақидаги репортажни чоп этиб, бу сафарни Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги муносабатларнинг илиқлашувидаги янги босқич сифатида баҳолади. 

Амир Абдуллоҳиёнинг ташқи ишлар вазири ва Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан суҳбати тафсилотлари эьлон қилинмаган бўлса-да, Саййид Иброҳим Раисийнинг Саудия Арабистонига сафари тасдиқланган кўринади. Саудия Арабистони Подшоҳи Салмоннинг Сеййид Иброҳим Раисийга бу давлатга ташриф буюриши учун расмий таклифига ишора қилган Саудия Ташқи ишлар вазири, Раисийнинг Саудия Арабистонига тез орада ташриф буюришини кутаётганини айтди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний ҳам бу сафарнинг санаси ҳали белгиланмаганига эътибор қаратди.Худо хоҳласа, мувофиқлаштириш ва режалаштириш асосида бу сафар керакли вақтда амалга оширилади.

Ёрлиқ