Эроннинг ушбу мамлакатдаги афғон қочқинларига глобал ёрдам талаби
(last modified Thu, 31 Aug 2023 12:10:35 GMT )
август 31, 2023 17:10 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ушбу мамлакатдаги афғон қочқинларига глобал ёрдам талаби
    Эроннинг ушбу мамлакатдаги афғон қочқинларига глобал ёрдам талаби

Эрон Ислом Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Теҳрондаги доимий координатори афғон қочқинларига халқаро ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилди.

Ушбу учрашувда Эрон Ислом Республикаси Президентининг Афғонистондаги элчиси ва махсус вакили Ҳасан Каземи Қоми халқаро ҳамжамиятни Эрондаги афғон қочқинларига ёрдам беришга чақирди. Ҳасан Каземи Қоми БМТ координатори Стефан Признер билан учрашувда айтди:Эронда яшаётган афғон қочқинларини қўллаб-қувватлаш борасида БМТ билан дипломатияни ривожлантириш Теҳроннинг мақсадларидан биридир.

Эрон Ислом Республикаси сўнгги қирқ йилликда ҳамиша миллионлаб афғон қочқинлари ва муҳожирларини қабул қилиб келган. Улар шаҳар ва қишлоқларда ҳамиша Эрон фуқароларидек яшаб, таьлим, соғлик, иш, уй ва оила каби фуқароликнинг барча имтиёзларидан фойдаландилар. Ваҳоланки, Эрон Ислом Республикаси АҚШ жорий этган уруш ва санксиялар сабаб кўплаб иқтисодий муаммолар ва қийинчиликларга дуч келган. Бироқ, Эрон ўзининг маданий, диний ва цивилизациявий муштараклиги туфайли миллионлаб афғон муҳожирлари ва қочқинларига мезбонлик қилди.

Молви Мофле, сиёсий масалалар бўйича эксперт:

“Германия ва Англия каби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга даьвогар давлатлар афғон қочқинлари билан энг ёмон инсоний хатти-ҳаракатларга эга. Ваҳоланки, ҳатто Покистон ҳам Афғонистонга қўшни сифатида бу мамлакат қочқинларидан доимо Кобулга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланган. Лекин айни ҳолда, Афғонистондаги ички доиралар ва халқаро форумлар эьтирофига кўра, Эроннинг афғон қочқинларига муносабати биродарлик ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилади.

Эрондаги Афғон муҳожирлари

 

Гарчи суверенитет, тинчлик ва барқарорлик ўрнатилган мамлакатда халқаро қонунларга кўра, бу мамлакатнинг бошпана изловчилари ўз ватанларига қайтишлари керак ва қочқин ёки бошпана изловчилар қаторига киритилмайди. Аммо Толибон ҳукмронлиги халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмагани ва уларнинг хатти-ҳаракати Афғонистон фуқароларига ёқмагани учун дунёнинг турли минтақаларида афғон қочқинлари сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Эрон Ислом Республикаси афғон қочқинлари учун энг муҳим манзил эканини ҳисобга олиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг қочқинлар билан боғлиқ муассасалари Эрондаги афғон қочқинларига алоҳида эьтибор қаратиши лозим. Айниқса, бу мамлакат ҳали ҳам энг қаттиқ санксиялар остида экангини ҳособга олинса.

Афғонистон масалалари бўйича эксперт Соруш Амирий шундай дейди:

“Нафақат Эронда, балки ҳар қандай давлатда Афғонистондан келган ҳар бир қочқиннинг озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва тиббиёт, таьлим ва ижтимоий масалалар каби катта харажатлари борки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро қонунлар ва ажратилган бюджет асосида афғон қочқинларини қўллаб-қувватлашда давом этиши керак. Айниқса, афғон қочқинларини қабул қилган Осиё давлатлари кўплаб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларга дуч келган.

Барча муаммоларга қарамай, Эрон Ислом Республикаси афғон қочқинларига ўз фуқароларидек муносабатда бўлади ва улар фуқароликдаги барча имтиёзлардан фойдаланадилар. Бироқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар олдидаги мажбуриятларини бажариш учун Эрондаги қочқинларга алоҳида эътибор қаратиши керак. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қочқинлар ишлари бўйича бюджетдан фойдаланиб, афғон қочқинларининг ўз ватанларида муносиб яшашлари учун ўз мамлакатларига қайтишлари учун замин яратиши керак.

Айни пайтда, Толибон Афғонистон ҳукмдори сифатида афғон фуқароларини ўз уйларига қайтариш учун зарур платформа яратиш учун катта масъулият юклайди. Шубҳасиз, афғон қочқинларининг Эрондаги малака оширишлари туфайли улар ўз юртларига қайтганларидан сўнг Афғонистон тараққиётига қимматли ҳисса қўшишлари мумкин.