сентябр 03, 2023 18:46 Asia/Tashkent
  • Боку ҳукуматининг жанговар сиёсатлари Озарбойжон Республикаси аҳолисига ёмон оқибатларга сабаб бўлмоқда
    Боку ҳукуматининг жанговар сиёсатлари Озарбойжон Республикаси аҳолисига ёмон оқибатларга сабаб бўлмоқда

Сўнгги йиллар ичида жангари ва урушқоқ сиёсатлар, ҳарбий харажатларга сарфланган маблағлар ва Туркия билан қўшма машғулотлар Озарбойжон республикасида иш излович ёшлар ўртасида бандликни қисқартириш ва ишсизлик даражасини янада ошишига сабаб бўлмоқда.

Озарбойжон республикаси  Давлат статистика қўмитасининг яқинда эълон қилинган ҳисоботига асосан бу мамлакатнинг 1 миллиондан ортиқ аҳолисидан 2 миллион 437 минг киши иқтисодий нофаол ҳисобланади.

2021-йилда Озарбойжон республикасида уй юмушлари билан шуғулландиган ва болаларга ғамхўрлик қилаётган эркаклар сони 33 минг нафар деб эълон қилинди. 2021 йил кўрсаткичлари эса бу гуруҳдагилар сони 131 минг кишига кўпайганидан далолат беради.

Боку ҳукумати Давлат статистикаси қўмитаси,  (DSK) меҳнат бозори статистикасида иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли тушунчасида фойдаланади. Бу тофиага ўқишни давом эттираётганлар қарилик ва ногиронлик нафақасини оладиганлар, ўз мулки ва молидан даромад оладиган ва уй юмумшлари билан шуғулланадиганар, болалар ва бошқа оила аъзоларига ғамхўрлик қиладиганлар  кирадилар.

Бу статистик маълумотлар методологияларига асосан бундай одамлар меҳнатга лаёқатли ёшга бўлсалар ҳам ишсиз деб ҳисобланмайдилар.

Озарбойжон республикасидаги мустақил экспертлар иқтисодий нофаол аҳоли билан боғлиқ амалдаги тартиб Боку ҳукуматига ишсизликнинг ҳақиқий даражасини  пастроқ кўрсатишга имкон беради деб хулоса қилмоқда.

Ҳаққатан ҳам иш изловчиларнинг бир қисми иш топа олмаслиги учун уйда қолишга мажбур. Лекин Боку ҳукумати Озарбойжон республикаси жамиятининг бу гуруҳини ишсиз деб ҳисобламайди.

Озарбойжон республикаси гуруҳи томонидан эълон қилинган расмий статистик маълумотлар эса, бу мамлакатда ишсизлик даражаси энг юқори бўлган аҳоли гуруҳи шаҳарларида яшовчи эркаклар эканлигини кўрсатмоқда.

Масалан жорий йил аввалида шаҳарларда яшовчи 20 ёшдан 24 ёшгачаса бўлган эркаклар ўртасидаги ишсизлик даражаси 2,21  фоизни ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса Озарбойжон республикасидаги ўртача республика кўрсаткичидан қарйиб 4 баравар юқори. Худди шу ёш гуруҳидаги аёлларнинг ишсизлик даражаси деярли 15 фоизни ташкил қилади. Шу муносбат билан эътиборга олиш керак бўлган нуқта бор. Озарбойжон республикасининг давлат муассасалари кўпинча бу мамлакатда олий маълумотли кадрлар етишмаслигини оқлайди.

Шундай бир вазиятда олий маълумотли ишсиз ёшларнинг кўплигини мамлакатда олий таълим олиш имконияти чекланганлиги кўрсаткичи сифатида ва бундан ташқари таъминланган олий таълим сифатининг етарли эмаслиги тайёрланаётган кадрлар сифатинининг кўрсаткичи сифатида қараш мумкин.

Озарбойжон Республикаси Бандлик ташкилоти директорлар кенгаши раиси Мустафо Аббосбили яқинда ОАВга берган интервьюсида, таълим муассасалари томонидан тайёрланган кадрлар меҳнат бозори талабига жавоб бермайди.

 Асосан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда меҳнат бозори талаблари инобага олинмаган билан боғлиқ. Озарбойжон Республикасида таълим сифатининг йўқлиги билан бир қаторда бу нуқтани кадрлар тайёрлаш соҳасида нотўғри режалаштириш кўрсаткичи сифатида кўриш мумкин.

Бундай статистик маълумотлар Боку ҳукумати иш қидираётган ёшларни иш билан таъминлаш учун катта миқдорда нефт ва газ сотиш орқали етарли даромадга эга бўлган вазияда эълон қилинди.

 

Лекин Озарбойжон Республикаси ҳудудида жанговар сиёсат олиб бориш, сон-саноқсиз ҳарбий харидорлар ва Туркия билан провакацион машқлар ўтказиш Илҳом Алиев ҳукуматининг мамлакатда иш излаётган ёшларни мамнун қила олмаслига сабаб бўлган.

Катта ҳарбий харажатларни сафланаётган бўлса-да, Боку ҳукумати бу харажатлари сарфламаслиги яхшироқ кўринади.

Боку ва Ереван ҳукуматлари ўртасидаги тинчлик келишуви Озарбойжог республикси ва Арманистон раҳбарлари столида турибти.

Аммо Илҳом Алиев режими Озарбойжон республикаси  мусулмон халқининг фаровонлиги ва тинчлигига ёрдам бериш ўрнига Озарбойжон республикаси халқининг даромадларини фақат  хорижликларга хизмат қилиш ва ҳарбий харидларига сарфламоқда.

Озарбойжон республикаси президенти  Илҳом Алиев ҳукуматининг халқаро молия институтлари ҳамда минтақа ва дунё давлатларидан олган ташқи қарзлари кундан кунга ортиб бораётган пайтда, Озарбойжон республикаси мусулмон халқининг ички муаммолари янада ошган.

Сўнгги йилларда републиканинг ташқи қарзлари миқдори Грузия ва Арманистондан ҳам ошиб кетган.

Ҳолбуки Грузия ва Арманистон Худо берган табиий бойликлардан маҳрум бўлиши билан солиқлар, туризм, транспрт ва транзит даромадлари ҳамда хорижий грантлар ҳисобидан давлатни бошқармоқда.

Ёрлиқ