сентябр 20, 2023 17:00 Asia/Tashkent
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмасида ислоҳотлар зарурлигига  урғу берилди
    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмасида ислоҳотлар зарурлигига урғу берилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Энтони Гутерриш ташкилот тузилмасида ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини таъкидлаб, огоҳлантирди:Ислоҳотлар амалга оширилмаса, парчаланиш юз беради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Гутерриш кўп қутбли халқаро тизим шаклланиши бошланишига ишора қилиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ўзгаришлар зарурлигини таькидлади:Дунёдаги мувозанат ўзгарди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг огоҳлантириши ушбу ташкилот, айниқса, сўнгги йилларда кўплаб кескинлик ва самарасизликларга дуч келган ва бу халқаро институтга нисбатан кўплаб танқидларга учраган бир пайтга тўғри келди.

Янги сиёсий ва иқтисодий кучларнинг пайдо бўлиши, халқаро тизимдаги ўзгаришлар, минтақавий можаролар ва урушлар, Cовид-19 эпидемияси ва унинг дунёда турли сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ўлчовларга таьсири, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмасини ўзгартириш заруратини янада кучайтирди.

Сўнгги ўн йилликлар давомида Хавфсизлик Кенгашининг асосий аьзолари бўлган йирик ва нуфузли давлатлар турли ва қарама-қарши сиёсатлар олиб бориш орқали Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кучини заифлаштирди. Бу эса кўплаб аъзоларнинг ушбу ташкилот тавсияларини бажармасликларига сабаб бўлди. Баъзи нуфузли аъзолар, масалан, Қўшма Штатлар, нафақат аъзолик бадалларини фақат вақти-вақти билан тўлиқ ва ўз вақтида тўламайди; балки, улар кўпинча бу ташкилотни ўз манфаатларидан келиб чиқиб таҳдид қиладилар ёки гаровга оладилар. Ўша пайтдаги АҚШ президенти Доналд Трамп ЮНЕСКОнинг “Исроилга қарши позициялари” деб атаганидек, бу ташкилот ўз фаолиятини тўхтатиб, АҚШнинг ЮНЕСКОга тўланмаган аьзолик бадали тўланишига тўсқинлик қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассембеляси

Бошқа томондан, сўнгги йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг институтлари ва тузилмаси янгиланмаган. Сўнгги йилларда халқаро тизим сезиларли ўзгаришларга дуч келган бўлса-да, аммо баъзи аъзолар янги халқаро шартларга кўра Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмасини ўзгартиришга тўсқинлик қилмоқда.

Ҳозирда Украинадаги уруш ва Ғарбнинг Россия ва Хитой билан сиёсий-тижорий рақобати билан кучайган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аьзолари ўртасидаги келишмовчиликларнинг кучайиши билан БМТнинг самарадорлигига кундан кунга умид камайиб бормоқда. Бу ташкилот Бош котиби айтганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида белгиланган мақсадларни илгари суриш учун унинг на кучи, на пули бор.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Инқироз Гуруҳи директори Ричард Гован ҳам бу борада шундай дейди:Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вазият ҳозир оғир. Биз дипломатия жарига яқинроқмиз ва буюк давлатларнинг кескинликлари бу ташкилотга жиддийроқ таъсир кўрсатмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг заифлашиши билан кичикроқ ва заифроқ давлатлар кучлилардан кўра кўпроқ азоб чекмоқда. Бу зарарлар асосан уруш, хорижий аралашувлар ёки ҳатто иқлим ўзгариши ва юқумли касалликлар эпидемияси ва уюшган жиноятлардан келиб чиқмоқда

Ёрлиқ