сентябр 28, 2023 17:49 Asia/Tashkent
  • Эрон БМТни сионистик режим таҳдидининг моҳияти ва оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
    Эрон БМТни сионистик режим таҳдидининг моҳияти ва оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили БМТ Бош котиби, Бош Ассамблея ва БМТ Хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган алоҳидаа мактубларида сионистик режим бош вазирининг Эронга қарши сўзларини қоралаб, Нетаняҳунинг Эронга таҳдидларини халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид эканлигини эслатди.

БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида икки йилдан кейин яна қатнашган Бинямин Нетаняҳу Эронни ҳарбий ҳужум билан таҳдид қилди.

2023-йил  22-сентяб кунида БМТ Бош Ассамлеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаганн Бинямин Нетаняҳу БМТга аъзо мустақил давлатга қарши ядро қуролини қўллаш билан очиқ таҳдид қилганди. У шунингдек биринчи навбатда Эрон Ислом республикаси ишончли ядровий таҳдидга дуч келиши керак. Мен Исроил бош вазири эканман, Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан деб иддао қилди.

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва вакили Амирсаъид Ирвонийнинг мактубида муҳим жиҳалар бор.

Аслида бу мактуб БМТ ва халқаро ҳамжамиятга сионизмнинг жиноий ва апартеид моҳияти ҳақида эслатишдир.

Давлат терроризми ва ирқчиликнинг яққол намунаси бўлган бу режим фаластинликларга қарши доимо жиноят содир этиб келмоқда, Эрон олимларига суиқасд қилишда қатнашмоқда, Сурия ва Ливан  давлатлари суверенитетини қайта-қайта бузиб фаластинликларга қарши геноцид жиноятини содир этмоқда ва ҳозиргача БМТ томонидан жазолангани ҳам йўқ.

Шу сабабдан Ирвоний мактубида айтиланидек сионистик режим  Эронга очиқ таҳдид қилиш учун БМТнинг асосий устуни ва барча аъзо давлатларнинг вакили  сифатида бўлган  БМТ Бош Ассамблеяси каби ишончли форумдан фойдаланади. Аслида Ирвонийнинг мактуби  БМТнинг сионистик режим жинноятлариг нисбатан ёндашувини танқид қилиш ва бу ташкилотни Қуддусни ишғол қилган режимнинг жанговра  ҳаракати оқибатлари ҳақида огоҳлантириш эди.

Саъид Ирвонийнинг БМТ расмийларига йўллаган мактубидаги яна бир жиҳат, Бинямин Нетаняҳунинг Эронга қарши баёнотлари, БМТ Низомига зид эканлиги эди. Эроннинг БМТдаги элчиси ўз мактубида, ҳар қандай шароитида , ҳар қандай вақтда ва исталган жойда, ҳар ким томонидан ядро қуролини қўллаш ёки шунчаки қўллаш билан таҳдид қилиш халқаро ҳуқуқнинг айниқса БМТ Низомининг 2-моддаси 4-бандининг очиқдан-очиқ бузилиши ҳисобланади.

Дунёдаги энг йирик платформа ҳисобланган ушбу ташкилот минбаридан БМТ аъзосига қарши ҳарбий таҳдид халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид деб ҳисобланади. Шу сабабдан Бинямин Нетаняҳунинг ноқонуний ва таҳдидли баёнотларига жавоб бериш учун БМТ жавобгардир.

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги доимий вакилининг мактубида халқаро ҳамжамиятдан кенг миқёсда кескин жавоб талаб қилишни истаймиз ва БМТ Хавфсизлик кенаши ҳам Исроил режимининг ўйламасдан ва хавфли баёнотларин қатъий  қоралаш учун алоҳида масъулият юклайди. Халқаро тартибини сақлш ва жамоавий инсониятимизни ҳимоя қилиш эса бундай таҳдидларга қатъий жавоб бериш ва қатъий чоралар кўришни талаб қилади деб эълон қилинган.

Сўнгги нуқта шуки, Эрон Ислом республикаси БМТнинг масъулиятидан ташқари, ўз манфаатлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиши учун  ҳам қонуний ҳуқуқққа эга. Аслида мудофаа ҳуқуқига урғу бериш Эрон Ислом республикасининг Тел-авив режимини ҳар қандай можароларидан огоҳлантиришдир.

Саъид Ирвоний мактубида шунингдек Эрон Ислом Респубилкаси халқаро қонунлар ва БМТ Низомига мувофиқ Исроил режими томонидан юзага келган ҳар қандай таҳдид ва  ноқонуний ҳаракатларга қатъий жавоб беришни талаб қилади ва ўз хавфсизиги, миллий манфаатлари ва халқини ҳимоя қилиш учун ушбу ҳуқуқлардан фойдаланишдан тортинмаслигини эълон қилади деб келтирилган.

Ёрлиқ