ноябр 14, 2023 17:36 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Ғазога қарши ҳужумида чақолоқларни шаҳид қилишда рекордини янгилади
    Сионистик режим Ғазога қарши ҳужумида чақолоқларни шаҳид қилишда рекордини янгилади

Сионистларнинг Ғазо бўлгасидаги турур-жойлар ва тиббиёт марказларини бомбардимон қилишининг давом этиши ва Фаластин қаршилик гуруҳларининг босқинчилар билан минтақанинг турли ўқларида шиддатли жанглар Ғазога қарши жорий қилинган уруш билан боғлиқ сўнгги янгиликлардандир.

ҲАМОС ҳаракатининг Ал-Ақсо тўфони операциясининг 39-кунида босқинчи сионистик режимнинг кенг қамровли ҳужумлари ҳамда ёқилғи ва электр энергиясининг тўхтатиб қолгани озиқ -овқат захираларини камайгани  фожиаларни келтириб чиқарган. Тиббиёт ходимлари  ҳам жароҳатланганлар ва касаллар, хусусан алоҳида парваришга муҳтож чақалоқлар ҳаёти жиддий хавф остида қолмоқда деб огоҳлантиришмоқда.

 Сионистик режим жангарилари бу тенгиз урушда янги рекорд ўрнатиб болаларни қатл этувчи режимдан чақалоқларни шаҳид қилиш жиноятчига айланди. Ғазодаги чақалоқларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар берилишидан олдин уларга ўлим гувоҳномалари берилади. Ғазодаги чақалоқлар ҳатто исм қўйсмасдан шаҳид бўлмоқда.

Сионистик режим армиясининг Ғазога ҳарбий бостириб кириши бу ҳудуднинг деярли яримини бутунлай вайрон қилди. Шу туфайли кузатувчилар ҳам  босқинчилар Ғазо сектори учун янги шаҳар георафиясини чизиш бўйича мувафаққиятсиз режага амал қилмоқда деб хулоса чиқаришмоқда.

Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги биноларнинг яримини мунтазам равишда вайрон қилиш ва 25 минг гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерларини вайрон қилиш бўйича операцияси,  сув иншоотлари,электр тармоқлари ва коммунал хизматларини йўқ қилиш билан бир вақтда бу юз минглаб одамларни турли ҳудудлардан хусусан Ғазо секторининг шимолидан қочишга мажбур қилиш учун амалга оширилади.

Ғазо сектори

 

Бундан ташқари сионистик режимнинг Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилнинг мазлум халқига қарши кенг -кўламли уруш олтинчи ҳафасига кирди ва бу режим жангининг " асосий мақсад" сифатида белгиланган  нарсага ҳали яқинлашгани ҳам йўқ.

Исроил режимининг мақсади қаршилик гуруҳлари айниқса ҲАМОСни Ғазо секторидан ҳайдаб чиқаришдир, бу эса босқинчи режимнинг юқори мартабали вакилларининг баёнотларида қайта-қайта таъкидланмоқда.

Аммо қаршилик кучлари Ғазо сектори ташқарисидаги ҳудудларни ҳамон ўққа тутиб айни пайтда Ғазо бўлгасида ҳар куни душманнинг техника ва зирҳли машиналарини овлаётган экан бу майдон ғолиби сифатида қолмоқда.

Сароё-Ал-Қудс батальонлари ҳам босқинчи сионистик режим жангариларининг " Кисофимда"даги тўпланиш жойини артиллерия ҳужумлари билан  "Ал-Айн Ас-салоса"ҳудудини эса раката ҳужумлари билан нишонга олганликларини эълон қилишди.

Ал-Ақсо бригадалари ҳам Нирим ҳарбий базасидаги сионист жангариларининг тўпланиш марказларини ракета ҳужумлари билан нишонга олганликларини маълум қилди.

Сионистик режим ОАВлари ҳам  Ғазо секторида чекланган қуруқлик ҳужуми бошланганидан бери бу режимнинг 669-бўлинмаси ўлик ва ярадорларни ҳаво ва қуруқлик орқали ташиш мақсадида 260 да ортиқ амалиёт  ўтказди деб хабар қилди.

ҲАМОС ҳаракатининг Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери   сионистик режимнинг  363 аскари, 59 полиция кучлари ва бу режимнинг ички хавфсизлик ташкилоти /Шаббак/ нинг 10 агенти ҳалок бўлган.

Аммо бу фақат сионистлар томонидан расман эълон қилинган статистик маълумотлардир  аслида сионистик режим армиясининг ҳақиқий ҳарбий  ўликлари сони эълон қилинган статистик маълумотлардан анча кўпдир.

Ғазога бостириб кириш пайтида кўп сонли сионист танклари йўқ қилингани ортидан сионистлар жангарилари урушни давом эттириш учун эскиранларни жалб қилишга мажбур бўлган.

Қурол-яроқ билан " келишувнинг бир қисми сифатида сотилиши назарга тутилган ва фойдаланишдан чиқарилган мазкур танклар қайта ишга  жалб қилинган./ Танкларнинг жиддий танқислиги сабаб/. Янги батальонни сионист подполковники Эрез Саадун қўмондонлиги билан бир қаторда ушбу турдаги танкларда ишлаш тажрибасига эга бўлган бир қатор ҳарбий ва эҳтиёткор зобитлардан иборат батальон тузилди.

Сўнгги йилларда сионистик режим армияси учун даҳшатли тушга айланган далаларни бирлаштириш амалга оширилмоқда ва ҳар куни бутун минтақадагн қаршилик кучлари Ғазо секторининг мазлум ва ишғол остидаги халқини ҳимоя қилишга тайёрлигини эълон қилмоқда.

Ал-Ақсо тўфони амалиётининг 39-куни тонгининг илк дақиқаларида, Ливан билан  чегарадош босиб олинган ҳудудларда хавф хатар сигнали ҳам янгради.

Якшанба оқшоми ҳам   Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг   Ал-Жалил-ал Аъло  ҳудудидаги Довоё шаҳарчасига қилган ракета ҳужумлари жараёнида жароҳат олган сионистлар сони 29 кишига етганини маълум қилди.

Шундай бир вазиятда Яманнинг Ансоруллоҳ гуруҳи раиси Абдулмолик Бадруддин Ал-Ҳувсий  Яман қуроли кучларининг ишғол этилган Фаластинга қарши янги ракета ва учувисиз учоқ ҳужумларини хабар қилди.

Мазкур фактлар эса сионистик режмнинг Ғазо секторидаги ҳужумлар ва жиноятлари давом этар ва кенгайиб борар экан, бу бўлган аҳолисини ҳимоя қилиш учун бу режимга қарши янги жабҳалар очишга замин янада тайёр бўлишини кўрсатади.

Ёрлиқ