декабр 10, 2023 17:35 Asia/Tashkent
  • АҚШ томонидан Ғазо бўлгасида оташкесим ўрнатиш қарорига вето қўйгани дунё миқёсда қораланмоқда
    АҚШ томонидан Ғазо бўлгасида оташкесим ўрнатиш қарорига вето қўйгани дунё миқёсда қораланмоқда

АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйган ғайриинсоинй ва жиноий ҳаракати бутун дунё миқёсида кескин қораланмоқда.

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим  Ғазо бўлгасида болалаларнинг  чексиз оммавий қирғинлар ҳалигача ҳимоя қилаётган АҚШнинг ёндошувидан қаттиқ афсусда эканлигини билдириб уни кескин қоралади.

Малазия Бош вазири ўз сўззларида дунё аҳли сиионистик режимнинг жиноятларини қораламоқда ва унга қарши норозилик билдирмоқа  ва мен илгаригидек  инсон ҳуқуқларига эътиборсизлик қилаётган АҚШ ёндашувига норозиман ва ундан афсусланаман деб айтди.

Малайзия мамлакати  Фаластин халқи, унинг мақсади ва ва интилишларини доимо қўллаб-қувватлаб келган энг муҳим ислом давлатлардандир.

Араб ва ислом мамлакатлари ташаббуси билан қабул қилинган БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясида Ғазо бўлгасида зудлик билан гуманитар оташкесимга чақирилди аммо ўтган жума куни АҚШ унга вето қўйди. БАА томонидан ишлаб чиқилган ва 100 дан ортиқ давлат томондан қўллаб-қувватланган бу резолюция БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 13 нафари томонидан қўллаб-қувватланди.

АҚШ эса сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ҳужумлари давом этиши учун сионистларнинг жиноятларини қўллаб қувватлаш мақсадида вето қўйди.

Шу сабабдай Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим бунга кўрсатган аксиламалида,  мен Малайзия ҳукумати номидан АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги Ғазо бўлгасидаги ўт очишни  тўхтатишга қарши чиққан қарорини кескин қоралайман ва норозилик билдирман деб таъкидлади.

Бундан ташқари Покистон ҳукумата ҳам чиқарган баёнотида Исломобод ҳукумати ҳам  БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШнинг вето қўйганлиги сабабли Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатишга чақирмаганидан чуқур афсусланиш билдириб бу ҳаракатни қоралайди деб маълум қилди.

Хавфсизлик кенгаши

 

Сиёсий масалалар мутахассиси  Муртазо Ҳайдар ҳам бу хусусда қуийидагича фирк билдиради: 

АҚШнинг Ғазо бўлгасидаги сионистик режим жиняотларининг давом этишини қўллаб-қувватлаши янги масала эмас ва аслида ўтган 70 йил ичида сионистлар АҚШнинг кўмаги билан жинотяларини  давом эттириб келган. Бугунги вазиятда муҳим бўлган нарса эса АҚШ Ғазо секторида Исроил режиим жиноятларини тугатишни талаб қилаётган дунё олдида турган.

Сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши давом этаётган ҳужумлари оқибатида 17 минг 7 юздан ортиқ шаҳид бўлган ва бу ҳужумлар АҚШнинг дастаклари остида давом этмоқда. Шу сабабдан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето ишини танқид қилар экан, бу кенгаш сионистик режими томонидан эканлигини маълум қилди. Фаластин маъмурияти эса АҚШни сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятларига ҳамкор деб ҳисоблади. Афғонистондаги Толибон ҳаракати  ҳам Ғазо бўлгасининг ҳимоясиз аҳолисини оммавий қирғин этишда АҚШнинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаётганини қоралади.

Фаластин қаршилик кучларининг Ал-ақсо тўфони амалиётидан сўнг ишғол остидаги Фаластинга сафар қилган АҚШ президенти Жо Байден  ушбу босқчинчи режим тизимининг мавжудлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини кўрсатди. У ҳар хил қурол-яроқлар юбориб урушга қўмондонликни  ўз зиммасига олиш орқали майдонда Исроил реими томонида  эканлигини маълум қилди. Сиёсий жиҳатдан у сиоинсти крежимнинг кичик мувафақияти учун зарур имкониятни яратиш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига бир неча бор вето қўйди. Аммо бу режим Ғазо секторида ҳеч қандай мувафақиятга эриша олмаган.

Сиёсий масалалар эксперти Суруш Амний бу ҳақда деди: 

АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенашидаги ветоси сулҳ бўлишини ва Ғазо бўлгасида сионистлар томонидан содир этилган жиняотарга барҳам берилишини қатъий истайдиган дунё жамоатчилик фикрини ҳақорат қилишдир. АҚШнинг Ғазо бўлгаси халқининг темир иродасига қарши сионистларга ғалаба қозониш учун имконият яратишга қаратилган ҳаракатлари бу режимга ёрдам бера олмади ва шу сабабдан АҚШ ўзини Ғазо бўлгасидги сионитялар жиноятларига ошкор шерик  қила олди.

Ғазо бўлгасида сионистик режим томонидан  содир этилаётган жиняотларга қарши мазмунли сукунатни қабул қилган Ҳиндистон ТИВ вазири ҳам Фаластин ҳукумати Бош вазири билан суҳбатда,  Фаластин халқини қўллаб-қуватлади. Деҳли ҳукуматининг бу позицияси Ғазо бўлгасидаги сионистларнинг Ҳиндистонгна қарши  жиноятларини қўллаб-қувватлатгани ҳақидаги кенг тарқалган айбловлардан ўзини қутқаришга уриниш сифатида кўрилмоқда.

Зероки бундан аввал Ҳиндистон ҳукумати Фаластин армонларини қўллаб-қувватлаш доирасида Фаластин халқига қарши сионистсларнинг жиноятларнии қоралаган эди.Аммо сионистик режим Ғазодаги жиноятларига жим туриш билан амалда кўплаб ички ва минтақавий танқидларга учраган бу режим тарафида турди. Зеро Ҳиндистон ҳукуматидан умидлар сукунатдан ёки Фаластин халқини оғзаки қўллаб-қувватлашдан анча юқоридир.  АҚШ сионистик режимнинг ҳатти ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши билан бу режимнинг Ғазо секторидаги жиноятларини давом эттиришнинг сабабчисидир . Шу сабали Хитой ва Ҳиндистон мамлакатлари каби нуфузли давлатлар сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги  жиноятларини тўхташи учун оғир халқаро масъулиятга эгалар.

Ёрлиқ