Январ 02, 2024 14:20 Asia/Tashkent
  • Генерал шаҳид Сулаймоний шаҳидлигининг 4 чи йиллиги муносабати: \
    Генерал шаҳид Сулаймоний шаҳидлигининг 4 чи йиллиги муносабати: \" Халқаро қаршилик куни\" /2 қисм/

Эронлик машҳур генерал Қосим Сулаймоний шаҳодат топганининг тўртинчи йиллиги арафасида Ғазо каби Фаластин ерларида бу буюк шаҳиднинг орзу ва армонари намоён бўлди ва Ҳож Қосим Сулаймонийнинг шаҳидлигининг 4 йиллиги шиори " Қудс шаҳиди" деб танланган.

Шаҳид генерал Қосим Сулаймоний фаластинилкларнинг  қўлларини " тўдирди" 

Исроил режими ва террорчи гуруҳларга қарши курашда шаҳид Қосим Сулаймонийнинг ўрни барчага маълумдир У киши ҳар доим Қуддусни бирлик рамзи сифатида билган ва мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлашни таъкидлаганди.

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони таниқли генерал Қосим Сулаймоний эди. У йигирма йилдан ориқ  жанговар ва инқилобий ҳаётида бор куч -ғайратини қаршилик фронтни ошириш ва мазлум Фаластин халқининг озодлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари учун ислом миллати ёшларига ўрнак бўлишга сарфлади.

Аксарият масъуллар ва Фаластин гуруҳлари қўмондонлари ҳам ўз чиқишларида шаҳид Ҳож Қосим Сулаймонийнинг сионистик режим билан тўқнашувларда Фаластин қаршиликларига ёрдам беришда самарали рол ўйнаганини айтадилар.

Мисол учун ҲАМОС  Исломий қаршилик ҳаракатининг юқори мартабали вакили Усома Ҳамдон босқинчи сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасига қарши 22 кунлик урушида Фаластин қаршиликларини қўллаб-қувватлашда шаҳид Ҳож Қосим Сулаймонийнинг ролига ишора қилиб бу жангда шаҳид Сулаймоний лаҳзада Фаластин қаршиликлари билан бирга эди деб изоҳлади.

ҲАМОС ҳаракатининг Ливандаги вакили сиёсий бюро аъзоси Аҳмад Абд-ал Ҳадий ҳам генерал Қосим Сулаймоний Ғазо бўлгасига кўп марта сафар қилган ва мудофаа режаси ва унинг ҳатти -ҳаракати ва лойиҳаси ва чизмаларида биринчи дақиқалариданоқ қатнашган. Бу сир эмас ва душман буларнинг барчасини билади лекин билмагани билганидан кўпроқдир деб айтди.

Эрон пойтахти  Теҳрон шаҳридаги шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ва унинг сафдошларини жаноза  қилиш маросимида ҲАМОС ҳаракати сиёсий идораси раиси  Исмоил Ҳания ҳам генерал Сулаймоний бутун ҳаётини Фаластинни қўллаб-қувваташ учун бағишлади ва мен у Қудс шаҳидининг буюк қўмондони эканлигини эълон қиламан деб қайд этди.

АҚШнинг минтақадаги фитналарини зарарсизлантириш 

АҚШ режимини минтақага қўшин юборишдаги мақсадлари муваффақиятсизликка учрагани ички ва халқаро босим остида қоланлиги туфайли минтақадан чиқиб кетишга мажбур бўлган даврда Вашингтон режими террорчилик гуруҳларни яратиш ва кучайтириш орқали Ғарбий Осиёда /Яқин шарқда/ хусусан Сурия ва Ироқда ҳам ана шу прокси гуруҳлар орқали ўзининг ёвуз мақсадларини амалга оширшига уринди. Бу эса ИШИД террорчи гуруҳининг шаклланишига асосий омиллардан бири ва шу йўл билан БАА ва Саудия Арабистони каби минтақадаги баъзи режимлар ўзларининг молиявий ёрдами билан ИШИД террорчи -такфирий гуруҳини жиҳозлашди.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2016 йил августида Барак Абама президентлиги давридаги сайловолди нутқларидан бирида  у ва сайловларда демократик партиядан номзод АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон ИШИД террорчи гуруҳини ташкил қилишди деб эълон қилди.

АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Ироқ ва Сурия мамлакатлари каби  исломий давлатлар билан боғлиқ фитналари орасида бу давлатларнинг бўлиниши ҳам бор эди. Зероки Сурия ва Ироқ каби мусулмон давлатларининг бўлиниши уларни сионистик режимга қарши заифлаштиради деган ақида бор эди.

Аммо шундай бир оғир вазиятда эронлик буюк генерал шаҳид Сулаймоний АҚШ фитналарига қарши курашиш учун қаршилик ўқини ўрнатишни кун тартибида қўйди ва Ливан, Фаластин ва бошқа минтақалардаги аксил-сионистик ҳаракатлар ҳам унинг поклиги ва тўғрилигига ишонганини ҳисобга олсак тез орада у киши аллақачон мавжуд бўлган Ҳизбуллоҳ кучлари ва ҲАМОС ва Исломий Жиҳод каби Фаластиннинг жанговар кучлари ҳамда Сурия, Ироқ  Афғонистон ва Яманнинг ички кучларидан иборат қаршилик ўқини шакллантиришга муваффақ бўлди.

Шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг минтақадаги давлатларнинг парчаланишига йўл қўймаслик учун қилган бошқа ҳаракатларидан бири ИШИД террочи гуруҳи ҳаракати ва уруш машинасини мағлуб этишидир.

АҚШ собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон  ёзган " Қийин танловлар" китоби асосида, ИШИД террорчи гуруҳи қаршилик ўқига қарши туриш ва араб - Ғарб давлатларининг кўмагида яратилган.

Лекин генерал шаҳид Сулаймоний минтақавий ва маҳаллий ҳарбий гуруҳларни тузиб ИШИД террорчи гуруҳига қарши кенг кўламли кураш олиб бориш орқали ушбу террорчи -такфирий гуруҳнинг ҳудудий мвжудлигини йўқ қилди.

Генерал Қосим Сулаймонийга суиқасд қарори 

 АҚШ эса  исломий қаршилик фронтига зарба бериш мақсадида қаршилик жабҳаси қўмондонларини террор қилишни кун тартибида қўйди, зероки уларда тўғридан -тўғри урушга кириш имкони йўқ эди. АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер  давлати бу мамлакат миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлган Бзежинксий ўз сўзларида АҚШ нега уруш олиб бормайдиганини айтиб, биз исроилликларга Эрон билан уруш қилмоқчи эмасмиз деган хабарни юборишимиз керак чунки бу урушнинг ҳаражатлари биз учун бутун минтақа учун ҳам хавфли деб айтди.

шаҳид Қосим Сулаймоний

 

Шунга асосланиб Вашингтон режими эронлик  генерал Қосим Сулаймонийни террор қилишга қарор қилди, зероки уларнинг нуқтаи назарича бу суиқасд минтақа тенгламаларини ўз фойдасига ўзгартириш ва қаршилик фронтининг заифлашувининг бошланиши бўлиши мумкин.

Эроннинг таниқли генерали шаҳид Сулаймонийнинг террор этилганидан кейин нафақат қаршилик жабҳаси ҳеч қандай тебраниш ва заифлашувга дучор бўлмади, балки айрим ҳудудларда қаршиликнинг фаоллашиши ва географик кўлами ҳам ошиб борди..

Аксарият халқаро мутахассис ва экспертларнинг фикрича, шаҳид Қосим Сулаймонийнинг терор этилганидан сўнг АҚШ ҳукумати нафақат минтақада ўз таъсирини ошира олмади балки АҚШ армиясининг Ироқдан  олиб чиқиши ҳам АҚШнинг минтақавий  қудратини заифлаштириш жараёни бошланганини маълум қилди.

Туркиянинг Истанбул шаҳри тадқиқот  университетининг ректори Меҳмет Принсек ҳам бу ҳақда қуйидагича деди:   Генерал шаҳид Сулаймоний АҚШнинг минтақавий дастурлари олдидаги энг муҳим тўсиқлардан бири эди. Шу сабабдан АҚШнинг биринчи мақсади генерал Қосим Сулаймонийдан қутулиш эди. Бундан ташқари шаҳид Сулаймоний нафақат ҳарбий соҳада балки халқаро дипломатия йўналишида ҳам муҳим рол ўйнаганлиги минтақа давлатларнинг  АҚШ билан ҳамкорлик қилиш учун шарт-шароит яратишда муҳим ҳаракатларидан бири бўлди.

 

Сулаймонийни террор қилишда сионистик режимнинг роли ҳам бор 

АҚШ режими сионистик режимни Эрон қасосидан қутқариш учун бу режимнинг бу жиноятидаги ҳар қандай ролини сир сақлашга уринди аммо сионистик режимнинг собиқ  амалдорларидан бири ҳам эронлик генерал шаҳид Сулаймонийнинг террор қилинганида Тел-авив режимининг роли бўлгании тан олди.

Илгари сионистик режим ҳарбий жосуслик хизматининг собиқ раиси, Тамир Ҳейман очиқчасига маълум қилди. У шунингдек эронлик генерал Сулаймоинйнинг террор қилиниши унинг   ушбу лавозимда бўлган давридаги " икки муҳим ва аҳамиятли қотилликк" лардан бири сифатида тилга олган бўлса бошқа муҳим суиқасд эса Исломий Жиҳод ҳаракати етакичларидан бири " Баҳо Абулато эканлигини таъкидлади.

Эрон халқи онгида шаҳид Сулаймоний миллий қаҳрамонга айланди 

Душманларнинг суиқасди ва теракти Эрон мамлакати миллий  қаҳрамони сифатида бўлгаг генерал Сулаймонийнинг шаҳид бўлишига олиб келди. Гарчи бу АҚШнинг онгида асосий масала бўлмаса-да аммо бу албатта Эрон халқи онгида ҳатто Трампнинг 2020-йилги АҚШ президентлик сайловидаги шармандали мағлубияти билан унутилмайди.

Эрон халқининг аксарияти учун  Қосим Сулаймоний  ИШИД терррорчи гуруҳининг Сурия ва Ироқни эгаллашига ва унинг Эронга нисбатан машъум режаларига тўсқинлик қилган миллий қаҳрамонидир. Мериланд штатидаги Халқаро ва хавфсизлик тадқиқотлари маркази томонидан ўтказилган сўров натижалари ҳам  генерал  Қосим Сулаймонийнинг машҳурлиги 2016- йилдаги 73 фоиздан 2019 йилда 82 фоизга ошган бу эса уни Эронда машҳур бир шахсиятга айлантирди.

Генерал Қосим Сулаймоний террор этилгач, 2020 йил 3 январ куни Эрон Ислом республикаси армияси Ироқнинг Айнул-асад шаҳридаги муҳим ва стратегик АҚШ базасини баллистик ракеталар билан нишонга олди. Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийнинг таъбири билан айтганда, бу ҳужум АҚ\Ш юзига бир шапалоқ эди.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий  ҳам шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ҳақидаги баёнотларидан бирида унинг -шаҳид Сулаймонийнинг хотирасини ҳеч қачон  унутмайман. Бундан ташқари шаҳид Абу Маҳди Муҳандисни ҳам алоҳида зикр қилмоқчиман деб таъкидлагандилар.

Генерал Сулаймонийнинг шаҳид бўлиши оддий бир воқеа эмас, балки тарихий воқеадир. Унинг шаҳид бўлиши ёрқин саҳифа сифатида тарихга кирди ва шаҳид -Сулаймоний ҳам Эрон миллатининг қаҳрамонига, ислом миллатининг қаҳрамонига айланди. Бу муҳим нуқта эса эронликлар учун ҳам улар орасидан бўлиб, олис бир қишлоқдан бир инсон келиб чиқиб, интилади, ҳаракат қилади ўзини риволажнтиради, ислом умматииннг ёруғ чеҳраси ва қаҳрамонига айлангани фахр ифтихор ва ғуруридир.

Теҳрон ҳукуматининг умумий ва юридик судида АҚШга нисбатан ҳукм 

Эроннинг барча ҳудудларидан келган эронликлар томонидан 3318 та даъво аризаси ортидан шаҳид генерал Сулаймонийнинг шаҳид бўлиши натижасида етказилган моддий, маъанавий ва жазо тўлови тўғрисидаги даъво иши бўйича суд Теҳрон Бош ва юридик судининг 55 -бўлимида /халқаро даъволар билан шуғулланувчи махсус бўлим/ кўриб чиқилди ва шу йилнинг 15 -чи декабрида 3 та очиқ эшитув ўтказгач, суд бу иш бўйича АҚШ ҳукуматни қораловчи ҳукм чиқарди.

Мазкур ҳукмга биноан АҚШ режими ва бу мамлакатдаги яна 41 та жисмоний ва юридик шахс ҳам генерал Қосим Сулаймонийниг шаҳид бўлганида содир этган жиноятлари учун 49 миллиард 770 миллион доллар тўлашга ҳукм қилинди.

АҚШ ҳукумати устидан шикоят

Эрон Ислом республикси президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосари, Муҳаммад Деҳқон ҳам шаҳид генерал Ҳож Қосим Суаймонийнинг шаҳидлиги бўйича АҚШ устидан шикоят юблорилганига тўхталиб биз шаҳид Қосим Сулаймоинй билан боғлиқ ички муҳокамадан ташқари сифатида биламиз ва шу сабаб билан АҚШ ҳукуматини ҳам огоҳлантирдик ва уларнинг муддати апрель ойи охирида тауйгайди  қолаверса биз икки сабабга кўра АҚШ ҳукуматига қарши шикоятимизни Халқаро судда рўйхатдан ўтказамиз деб айтди.

Эрон президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосари ўз сўзларида, Эрон Ислом Республикасининг АҚШ устидан шикоят қилишининг биринчи сабаби:  АҚШ ҳукумати  халқаро миқёсда қўллаб -қувватланган шаҳид Сулаймоний каби дипломатик ваколатга эга бўлган шахслардан бирига қарши бу жиноятнинг олдини олмади. Яна бошқа сабаби эса АҚШ шу пайтгача Дональд Трамп ва бу жиноятни содир этган бошқа кишиларни жавобгарликка тортгани йўқ, шу сабабдан биз халқаро конвенсиялар асосида АҚШ ҳукуматини судга беряпмиз деб хулоса қилди.

Ёрлиқ