Бутун дунё Ғазо бўлгасида оташкесим резолюцияси қабул қилинганини олқишламоқда
(last modified Tue, 26 Mar 2024 11:30:11 GMT )
март 26, 2024 16:30 Asia/Tashkent
  • Бутун дунё Ғазо бўлгасида оташкесим резолюцияси қабул қилинганини олқишламоқда
    Бутун дунё Ғазо бўлгасида оташкесим резолюцияси қабул қилинганини олқишламоқда

Кеча БМТ Хавфсизлик Кенгаши бир неча ой давом этган можаролар ва АҚШнинг сионистик режимнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганидан кейин Ғазо бўлгасида зудлик билан ва доимий ўт очишни тўхатиш бўйича резолюцияни тасдиқлади.

Мазкур резолюция халқаро ҳамжамият ва фаластинилклар томонидан оқишланди. БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 14 таси АҚШдан ташқари  Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзолари тақдим этган резолюцияни ёқлаб овоз берди. Бу резолюцияда БМТ Хавфсизлик Кенгаши Рамазон ойида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга барча томонлар томонидан риоя этилиши узоқ муддатли оташкесимга олиб келишига умид билдирди.   Резолюцияда барча  маҳбусларни зудлик билан ва сўзсиз озод қилиш ҳамда Ғазо аҳолисининг тиббий ва бошқа гуманитар  эҳтиёжларини қондириш учун инсонпарвалик ёрдами кафолатланиши талаб қилинади.

Мазкур резолюция маъқуллангач БМТ Бош котиби Антонио Гуттерег ўзининг  “X” собиқ Twitter) ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчи  аккаунтида ушбу резолюция зудлик билан амалга оширилиши таъкидлади ва унинг амалга оширмаслигини қабул қилиб бьўлмайди деб қайд этди.

Фаластин маъмурияти ва ҲАМОС ҳаракати ҳам ўз баёнотларида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо бўлгасида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияси қабул қилинишини олқишлади. Фаластин маъмурияти ва ҲАМОС шунингдек  сионистик режимга амал қилиш ва фаластинликларга қарши геноцид ва этник тозалашни тўхтатиш учун ушбу муассасанинг сионистик режимга босим ўтказилишини талаб қилдилар.

Резолюция ҳам глобал миқёсда кенг таъсир кўрстади. Еврпа Кенгаши презиенти Чарлх Мишелб, Еврпа Комиссияси раиси Урсулла фон дер Лайен ва Қатар, Россия, Хитой ,Покистон ва Испания каби кўплаб давлатлар унинг маъқулланишини олқишлади ва Ғазода ўт очишни тўхтатиш резолюцияси  ишғолчи сионистик режимнинг шафақтсиз ҳужумини тўхтатиш, доимий ўт очшни тўхтатиш кафолати ва Ғазо бўлгасидаги оғир гуманитар ваизятга ёрдам бериш учун биринчи қадам бўлишига умид қилишди.

Ғазо

 

Эрон ТИВ и- ҳам ўз баёнотида  БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазо бўлгасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича саъй -ҳаракатларини ижобий аммо етарли бўлмаган одим эканлигига тўхталиб бу резолюциянинг маъқулланишдан кўра муҳимроқ қадам уни татбиқ этиш учун самарали чора кўриш ва сионистик режимнинг Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилга қарши ҳужумларини тўхтатиш ҳамда Ғазонинг шафқатсиз блокадасини бутунлай бекор қилишдир деб эълон қилди.

Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция бутун дунё томонидан қабул қилинганига қарамай, шу кунларда бу минтақанинг жанубидаги Рафаҳга ҳужум қилишга тайёрланаётган сионистик режим бу резолюциянинг маъқулланганидан ғазабини яширмади.

Резолюция қабул қилинишигача сионистик режимнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашиаги вакили ҳарбий амалиётлар ва уруш  сионист асирларини қайтаришнинг ягона ечими эканини айтди. Резолюция 171 кундан кейин маъқулланди бироқ АҚШнинг ветоси билан икки марта муваффақиятсизликка учради токи сионистик режим ўзининг узоқ йиллик қўллаб-қувватловичиси Вашингтон ёрдамида Ғазода фаластинликларнинг геноцид қилиш амалиётини давом эттирсин.

Исроил режими АҚШ ва унинг бошқа ғарбий тарафдорларининг тўлиқ кўмаги билан 2023-йил 7-октябрдан бошлаб Ғазо секторининг турли ҳудудларга ҳужум қилмоқда. Ҳозиргача бу ҳужумларда фаластинлик шаҳидлар сони 32 минг 333 нафарга ва ярадорлар сони эса 74 минг 694 кишига етган.

Кечаги Ғазода ўт очишни тўхтатиш резолюциясининг маъқулланиши билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши сионистик режимнинг сўнгги 6 ой ичида Фаластиннинг бошпанасиз ва ҳимоясиз халқига қарши жиноятлари уни Хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган резолюцияга зид равишда давом эттириш имконияти учун жавобгарликка тортиши кутилмоқда.

Резолюцияни тасдиқлашдан ҳам муҳимроқ қадам эса уни амалга ошириш ва тажовузкор сионистик режимнинг Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилга ҳужумларини тўхтатиш бўйича самарали ҳаракат  Халқаро гуманитар ёрдамни камситмасдан кенг миқёсда жўнатиш учун Ғазо бўлгасининг зулмкор блокадасининг тўлиқ бекор қилиниши ва ўтиш жойларнинг қайта очилиши ва Ғазо вайроналарини шу жумладан уйларни муҳим инфратузилмасини хусусан касалхоналар ва хизмат кўрсатиш марказларини тиклашни зудлик билан бошлаш учун  халқаро ёрдам ва молиявий ресурсларни тақдим этишдир.

Резолюциянинг маъқулланиши Исроил режими ва унинг асосий  ёрдамчиси бўлмиш АҚШ учун ҳам мажбурият сифатида баҳоланди зероки ўтган бир неча ой ичида Вашингтон турли баҳоналар билан ва сионистларни дастаклаб Ғазода кўпроқ жиноятлар содир этиш айниқса Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилиш мақсадида бу секторда ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган резолюция лойиҳаларига вето қўйди.

АҚШ Ғазо секторига  ҳужумларни  давом  эттириш учун сионистик режимни қўллаб -қувватлар экан, бу сектордаги ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйиши билан аслида  бу минтақа инфратузилмасини йўқ қилиб сўнгра ўт очишни тўхтатиш тўғриисдаги резолюциянинг маъқулланиши билан муваффақиятсизликка учраган минатқа аҳолисининг мажбурий кўчиши учун замин яратмоқчи бўлди.

АҚШнинг барча қаршилигига қарамай, ушбу резолюцияни қабул қилшида халқаро ҳамжамиятнинг кучли қўллаб-қувваташи вето ҳуқуқига эга бўлган баъзи кучларнинг ҳаддан ташқари ошиб кетишга қарши бўлган мамлакатларнинг қатъияти  самарали бўлишнинг яна бир бор исботлади.

Резолюциянинг тасдиқланиши билан Ғазо бўлгасидаги урушнинг кейинги оқибатлари АҚШ ва сиоинстик режимга қаратилди ва  улар бундай кейин Ғазо бўлгасида айниқса чегарадаги  Рафаҳ шаҳрида бирон бир нохуш ҳодиса рўй берса бунга бевосита сионистлар ва  АҚШ жавобгар бўлади.